язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Исроил/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво транспорти тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 4 июль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида

тузилган ҳаво транспорти тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати, қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг томонлари бўлгани ҳолда;

Икки мамлакат ҳамда икки халқ ўртасида дўстлик, ўзаро бир-бирини тушуниш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ҳимоя қилиш борасида ҳаво транспортини муҳим восита сифатида тан олган ҳолда;

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида ҳаво транспортини ривожлантиришга кўмак бериш ва бу соҳада янада тўлароқ халқаро ҳамкорликка эришиш мақсадида;

Ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида;

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:


a) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эгалиги ва эътироф этилганлигига қараб 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади:


b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Исроил Давлатига нисбатан Транспорт вазирини ёки ҳар иккала томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган вазифани амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади.


c) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасида ва ушбу Битим Иловасида кўрсатиб ўтилганидек, келишилган йўлларда парвозларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган ва ваколат берилган авиакорхонасини англатади.


d) "ҳудуд", "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона", "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Чикаго Конвенциясининг 2 ва 96-моддаларида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади.


e) "Битим" атамаси ушбу Битимни, Битимнинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланган унинг Иловаларини ва унга киритилган тузатишларни англатади.


f) "Илова" атамаси ушбу Битимга киритилган Иловани ёки ушбу Битимнинг 17-моддаси 2-банди қоидаларига мувофиқ киритилган қўшимчани англатади.


g) "белгиланган йўналишлар" атамаси ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган ёки белгиланган йўналишларни англатади.


h) "келишилган йўллар" атамаси ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ белгиланган йўналишлар бўйича йўловчи, юк ва почта ташишда ҳаво кемалари томонидан амалга оширилган халқаро ҳаво қатновини англатади.


i) "тариф" атамаси йўловчи, агентлик шартлари ва қийматларини ўз ичига олгани ҳолда йўловчи юки, юк ва почта ташиш учун сарфланган қийматни ҳамда бу қийматлар қўлланиладиган талабларни англатади, бироқ почта ташиш қиймати ва талаблари бунга кирмайди.


j) "ҳажм" атамаси "келишилган

...