язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Жумҳурияти ўртасида Консуллик Конвенцияси (Анқара, 1994 йил 23 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

билан Туркия Жумҳурияти ўртасида

КОНСУЛЛИК КОНВЕНЦИЯСИ


Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти,

иккала мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни келгусида ҳам ривожлантиришга,

шунингдек, консуллик муносабатларини тартибга солишга интилиб,

консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йилнинг 24 апрелидаги Вена Конвенциясини эътиборга олиб,

Консуллик конвенциясини тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



I ҚИСМ. КИРИШ ҚОИДАЛАР



1-модда. Тушунчалар


Ушбу Конвенцияда келтирилган атамалар қуйидаги маъноларга эга:


1) "консуликка ваколат берган давлат" консуллик мансабдор шахсини тайинлайдиган Аҳдлашувчи Томонни англатади;


2) "консуллик жойлашган давлат" ҳудудида консуллик амалдор шахси ўз хизмат вазифаларини бажарадиган Аҳдлашувчи Томонни англатади;


3) "консуллик муассасаси" ҳар қандай бош консулликни, консулликни, вице-консулликни ёки консуллик агентлигини англатади;


4) "консуллик округи" консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун ажратилган туманни англатади;


5) "консуллик муассасаси бошлиғи" шу сифатда ҳаракат қилиш топширилган шахсни англатади;


6) "консуллик мансабдор шахси" консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


7) "консуллик муассасаси ходими" консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


8) "хизмат кўрсатиш хизматчиси" консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


9) "консуллик муассасасининг хизматчилари" консуллик мансабдор шахслари, консуллик муассасасининг ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчиларини англатади;


10) "консуллик ходимлари хизматчилари" консуллик мансабдор шахслари (консуллик муассасаси бошлиғи бундан мустасно), консуллик муассасаси ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчиларини англатади;


11) "хусусий уй хизматчиси" консуллик мансабдор шахсининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;


12) "оила аъзоси" консуллик мансабдор шахсининг рафиқасини (эрини), уларнинг балоғатга етмаган фарзандларини, шунингдек консулликка ваколат берган давлат қонунчилиги томонидан ғамхўрлик қилиш юклатилган улар билан бирга яшовчи ота-оналарини англатади;


13) "консуллик архивлари" барча ёзишма, ҳужжатлар, корреспонденция, китоблар, рўзномалар, фильмлар, овоз ёзилган ленталар, фотосуратлар, консуллик муассасасининг шифрлар ва кодлар билан бирга реестрлари ва уларнинг махфийлигини ёки сақлашни таъминлайдиган бошқа ашёларни англатади;


14) "консуллик бинолари" кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар фақатгина консуллик муассасаси мақсадларида ишлатиладиган иморатлар ёки иморатларнинг қисмлари, консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳини ўз ичига олган ҳолда ер майдонларини англатади;


15) "консулликка ваколат берган давлат фуқароси" бу давлатнинг қонунчилигига биноан унинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай шахсни англатади;


16) "юридик шахс" консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига биноан таъсис этилган ва штаб-квартираси бу давлатда жойлашган ташкилотларни англатади;


17) "консулликка ваколат берган давлатнинг кемаси" консулликка ваколат берган давлат мулки бўлган, бу давлат қонунчилигига биноан унинг портларидан бирида қайд этилган ва консулликка ваколат берган давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган, ҳарбий кемалардан ташқари, ҳар қандай кемани англатади;


18) "консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаси" консулликка ваколат берган давлат мулки бўлган, бу давлат қонунчилигига биноан, қайд этилган ва бу давлатнинг таниқлик белгилари билан ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлган, ҳарбий учиш аппаратларидан ташқари, ҳар қандай учиш аппаратини англатади;


19) ҳдлашувчи Томонлар" ушбу конвенцияни имзолаган давлатларни англатади.



II ҚИСМ. КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИНИ

ОЧИШ ВА КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ

ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ


2-модда. Консуллик муассасаларини очиш

ва консуллик округларини аниқлаш


1. Консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлат ҳудудида фақат шу давлатнинг розилиги билан очилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.


2. Консуллик муассасанинг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи консулликка ваколат берган давлат томонидан аниқланади ва консуллик жойлашган давлат томонидан маъқулланиши керак.


3. Консуллик муассасаси бошқа пунктда вице-консуллик ёки консуллик агентлигини очишни хоҳлаган тақдирда ҳам консуллик жойлашган давлатнинг розилиги зарур бўлади.


4. Консуллик жойлашган давлатнинг розилиги бошқа жойдаги мавжуд консуллик муассасасининг бир қисми бўлган бўлимни очиш учун ҳам зарур бўлади.

5. Консуллик мансабдор шахси фақат консуллик жойлашган давлат аввалдан розилик берганидагина ўз вазифаларини ўз консуллик округидан ташқарида бажариши мумкин.


6. Консулликка ваколат берган давлат манфаатдор давлатларни хабардор қилганидан сўнг ушбу давлатда таъсис этилган консуллик муассасасига бошқа мамлакатда бу мамлакатларнинг розилиги билан ўз вазифаларини бажаришни топшириши мумкин. Консуллик жойлашган давлат истаган вақтда, ўз қарорини асослашга мажбур бўлмаган ҳолда ўз розилигини бекор қилиши мумкин.


7. Консуллик жойлашган давлат тегишлича хабардор қилинганидан сўнг консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билан учинчи давлат номидан консуллик жойлашган давлатда консуллик вазифаларини бажариши мумкин. Консуллик жойлашган давлат истаган вақтда ўз қарорини асослашга мажбур бўлмаган ҳолда ўз розилигини бекор қилиши мумкин.


8. Фахрий бош консулликларни очиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йилнинг 24 апрелидаги Вена Конвенциясига мувофиқ бўлиши керак.



3-модда. Консуллик мансабдор шахсларининг фуқаролиги


1. Аҳдлашувчи Томонлар фақат ўз фуқароларини консуллик мансабдор шахслари сифатида тайинлашлари мумкин.


2. Аҳдлашувчи Томонлар фақат ўз фуқаролари ёки консуллик жойлашган давлат фуқароларидан консуллик муассасаси ходими, хизмат кўрсатиш хизматчиси ва хусусий уй хизматчиси сифатида фойдаланишлари мумкин.



4-модда. Консуллик мансабдор шахсларининг хизмат статуси


Консулликка ваколат берган давлат фуқаролигига эга бўлган консуллик мансабдор шахслари консуллик жойлашган давлатда хизмат вазифалари доирасидан чиқадиган тижорат ёки бирор бошқа касб фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас. Бу тартиб уларнинг оила аъзолари ва хусусий уй хизматчиларига ҳам татбиқ этилади.



5-модда. Консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш


1. Консулликка ваколат берган давлат консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш тўғрисида консуллик жойлашган давлатнинг ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилади ва унга консуллик патентини ёки таржимаи ҳоли билан бирга тегишли ҳужжатни юборади.


2. Патентда консуллик муассасаси бошлиғининг тўлиқ исми, фамилияси, унинг фуқаролиги, эгаллаётган мансаби, консуллик округи ва консуллик муассасасининг манзилгоҳи кўрсатилади.


3. Юқорида санаб ўтилган расмиятчиликлар бажарилиши билан консуллик жойлашган давлат унга экзекватура ёки бошқа исталган шаклдаги рухсатномани бепул беради. Экзекватура ёки рухсатнома берилгунга қадар консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси бошлиғига ўз вазифаларини бажаришга вақтинча ижозат бериши ва унга ушбу конвенция қоидаларида кўзда тутилган имтиёзларни бериши мумкин.


4. Бироқ консуллик жойлашган давлат ўз қарори сабабларини тушунтиришга мажбур бўлмаган ҳолда экзекватура ёки бошқа рухсатномани беришни рад этиши мумкин.



6-модда. Консуллик округи маъмурларини консуллик муассасаси

бошлиғини тайинлаш тўғрисида хабардор қилиш


Консуллик муассасаси бошлиғига, вақтинча бўлса ҳам, ўз вазифаларини бажаришга ижозат берилиши билан, консуллик жойлашган давлат консуллик округи ваколатли маъмурларини бу тўғрида

...