язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасида фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида Шартнома (Анқара, 1994 йил 23 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти

ўртасида фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар

бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида

ШАРТНОМА


Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти,

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш борасида икки томон хоҳишига амал қилиб,

фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни суверенитет, миллий мустақиллик ва Томонларнинг ички ишларига аралашмаслик асосида ривожлантиришга муҳим аҳамият берган ҳолда,

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасида фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги Шартномани имзолаш ҳақида келишиб олдилар:



I-ҚИСМ



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўзларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари борасида худди шу Аҳдлашувчи Томон фуқаролари эга бўлган ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланадилар.


2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқаролари ўзларининг шахсий, мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ваколатга эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари (бундан кейин "адлия муассасалари")га худди шу Томон фуқароларига тааллуқли шартлар ва расмиятчиликларга амал қилган ҳолда, эркин ва бирон бир тўсиқсиз мурожаат қилишлари мумкин.


3. Ушбу Шартноманинг қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида жойлашган ва ушбу Томон қонунларига мувофиқ таъсис этилган юридик шахсларга ҳам қўлланиши мумкин бўлган қадар тааллуқлидир.



2-модда


Ушбу Шартномани қўллаш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг муассасалари бир-бирлари билан дипломатик тартибда алоқа боғлашади.



3-модда


Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия вазирликлари бир бирларига илтимосга биноан ушбу Шартноманинг мавзуи бўлмиш ўз ҳудудларида амал қилаётган ёки амал қилган қонунлар ва суд практикаси ҳақида ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот тақдим қиладилар.



II-ҚИСМ


2-БОБ. ФУҚАРОЛИК ВА САВДО ИШЛАРИ БЎЙИЧА

ЎЗАРО ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ


4-модда


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли муассасалари фуқаролик ва савдо ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини оладилар.


2. Ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга процессуал ҳаракатларни бажариш, хусусан ҳужжатларни жўнатиш, экспертиза ўтказиш, Томонлар, гувоҳлар, ва экспертларни эшитиш киради.



5-модда


1. Ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги илтимосда қуйидагилар кўрсатилади:

а) сўров юборувчи ва сўров олувчи муассасалар номлари;

б) ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган ишнинг мазмуни;

в) томонларнинг исм-шарифлари, уларнинг турар жойлари ёки жойлашган ерлари, фуқаролиги ва касби;

г) Томонлар вакилларининг исм-шарифлари ва манзилгоҳлари;

д) илтимос мазмуни ва уни бажариш учун лозим бўлган ахборот.


2. Ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги илтимослар ва уларга илова қилинувчи ҳужжатлар имзоланган ва сўров юборувчи муассасанинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.



6-модда


1. Ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги илтимосни бажаришда сўров олувчи муассаса ўз давлатининг қонунларини ишлатади. Бироқ сўров юборувчи Томоннинг илтимосига кўра у бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг процессуал қоидаларини, агар улар сўров олувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига зид келмаса, ишлатиши мумкин.


2. Агар ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги илтимосни бажаришга сўров олувчи муассасанинг ваколати бўлмаса, у уни сўров олувчи Томоннинг ваколатли муассасасига юборади ва сўров юборувчи муассасани бу ҳақда хабардор қилади.


3. Ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги илтимос бажарилгандан кейин, сўров олувчи муассаса сўров юборувчи муассасага ҳужжатларни қайтариб беради ёки унга илтимосининг бажарилмаганлиги сабаблари ҳақида хабар беради.



7-модда


1. Ҳужжатларни топшириш сўров олувчи муассаса томонидан ўз давлати қонунчилиги қоидаларига мувофиқ равишда, агар топширилаётган ҳужжатлар сўров олувчи Томон тилида тузилган ёки шу Томон тилидаги тасдиқланган таржима билан таъминланган бўлса, амалга оширилади. Бошқа ҳолларда сўров олувчи муассаса ҳужжатларни адресатга, агар у ўзи рози бўлсагина, топширади.


2. Топшириш ҳақидаги илтимосда қабул қилувчининг аниқ манзилгоҳи ва топшириладиган ҳужжатнинг номи кўрсатилиши керак.


3. Ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги илтимосномада кўрсатилган манзилгоҳ бўйича топшириш имкони бўлмаган тақдирда, сўров олувчи муассаса қабул қилувчининг аниқ манзилгоҳини топиш учун тегишли чоралар кўради. Агар аниқ манзилгоҳни топиш мумкин бўлмаса, сўров олувчи муассаса бу ҳақда сўров юборувчи муассасани хабардор қилади ва унга топшириш лозим бўлган ҳужжатларни қайтариб беради.



8-модда


Ҳужжатлар топширилганини

...