язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қозоғистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво қатнови ва ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 25 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон

Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган

ҳаво қатнови ва ҳаво транспорти соҳасида

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

Мустақил Давлатлар Ҳукумат Бошлиқлари томонидан 1991 йил 30 декабрда Минск шаҳрида имзоланган Транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик принциплари ва шартлари тўғрисидаги Протоколга,

1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг томонлари бўлгани ҳолда ёки унинг принциплари ва меъёрларига амал қилган ҳолда,

ҳаво транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида мазкур атамалар қуйидаги маъноларни англатади:

a) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ёки ҳозирги вақтда ушбу авиакомпания бажараётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган шахс ёки ташкилотни, Қозоғистон Республикасига нисбатан Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигини ёки ҳозирги вақтда ушбу Вазирлик томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;

b) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига биноан тайинланган ва ваколат берилган авиакорхонани англатади;

c) "ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан ушбу давлатнинг мутлақ тасарруфидаги ер юзаси, ҳудудий ва ички сувлар ва улар устидаги самовий ҳудудни англатади;

d) "тариф" атамаси вакиллик ва ёрдамчи хизматларнинг тўлови ҳамда шарт-шароитларини ўз ичига олган ҳолда йўловчиларни, йўловчиларнинг юкларини, юк ва почтани ташиш учун тўланадиган ва шу тўловлар қўлланиладиган шароитларни англатади;

e) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни, шунингдек Аҳдлашувчи Томонларга қай даражада эътироф этилгани ва қай даражада қўлланилишига қараб, унга киритилган ҳар қандай Илова ва ҳар қандай тузатишни англатади;

ғ) "ҳаво қатнови" атамаси йўловчилар, юклар ва почтани умумий ташиш мақсадида ҳаво кемалари мунтазам равишда амалга оширадиган ҳар қандай ҳаво қатновини англатади;

g) "халқаро ҳаво қатнови" атамаси биттадан ортиқ давлат самовий ҳудуди орқали амалга ошириладиган ҳаво қатновини англатади;

h) "авиакорхона" атамаси халқаро ҳаво қатновини таклиф қилувчи ёки уни амалга оширувчи авиатранспорт корхонасини англатади ;

i) "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамаси ҳаво кемасига йўловчиларни, юкларни ёки почтани олиш ёки ундан туширишдан ўзга ҳар қандай бошқа мақсад билан тўхташ.


2. Ушбу Битимга киритилган Иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.



2-модда


Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон парвозлар йўналишлари ва ўз давлат чегаралари устидан учиб ўтиш нуқталарини ҳамкорликда халқаро ҳаво қатновини амалга оширишнинг мақбул шароитларини яратиш принципларига асосланиб ўз ҳудуди доирасида ўзи белгилайди.



...