Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.2019 й. 337-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 апрелдаги

337-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар

ташиш хавфсизлигини назорат қилиш

инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолияти ва ҳисоботини ташкил этиш тартибини, шунингдек, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш функцияларини бажарувчи, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари деб аталади) томонидан темир йўл транспорти соҳасидаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоида ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи, шунингдек, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти ташкилотлари ва корхоналарида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи давлат бошқаруви органидир.


3. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига (кейинги ўринларда Транспорт вазирлиги деб аталади) бўйсунади ва ҳисоб беради.


4. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, Транспорт вазирлиги қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


6. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг тузилмасига кирувчи ташкилот юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна шахсий ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга.

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари юридик шахс ҳисобланмайди.


7. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси;

қисқартирилгани - "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси;

б) инглиз тилида:

тўлиқ - The Inspection for the supervision of the safety of railway transportation under the Ministry of Transport of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилгани - Uzrailwaysupervision;

в) рус тилида:

тўлиқ - Инспекция по надзору за безопасностью железнодорожных перевозок при Министерстве Республики Узбекистан;

қисқартирилгани - Узжелдорнадзор.


8. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси жойлашган жой (почта манзили): 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Туркистон кўчаси, 7-уй.



2-БОБ. "ЎЗТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси тизимига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;

Тошкент, Фарғона, Бухоро, Оролбўйи ва Қашқадарё ҳудудий филиаллари;

"Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда идоравий мансуб ташкилот деб аталади).



3-БОБ. "ЎЗТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг

асосий вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

темир йўл транспортида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги назоратини амалга ошириш, шунингдек, уларни сертификатлашдан ўтказишни ташкил этиш;

темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш ва халқаро ташкилотларда Транспорт вазирлиги манфаатларини ифода этиш.


11. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назорати амалга ошириш соҳасида:

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритадиган юридик шахсларнинг шохобча йўлларида (кейинги ўринларда темир йўл шохобча йўллари деб аталади) юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат назоратини амалга оширади;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, техник воситаларини сақлаш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари ижросини назорат қилади;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлайдиган техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирлари белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан давлат назоратини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

темир йўл транспорти объектлари, маҳсулотлари ва технологияларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;

поездлар ҳаракати хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолатлари бўйича темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан олиб бориладиган хизмат текширувларининг тўғрилигини назорат қилади (ҳалокатга учраш ва авариялар бундан мустасно);

темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг бузилиш ҳолатларини ҳисобга олади ва таҳлил қилади, шунингдек, темир йўлларда ташишлар хавфсизлиги ҳолати тўғрисида уларни хабардор қилади;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари, кўтариш иншоотлари ва ўлчаш тизимларини сақлаш, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилади;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини ошириш бўйича тармоқ дастурларининг ижросини назорат қилади;

темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракат хавфсизлиги талабларининг бузилиши ва уларнинг сабаблари юзасидан хизмат текширувини ўтказиш таснифи ҳамда тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида поездлар ҳаракати хавфсизлигини техник ва технологик назорат қилишни таъминловчи умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортининг таркибий бўлинмалари фаолиятига услубий ёрдам кўрсатади;

назорат функцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари устуворлиги ҳимоя қилинишини таъминлайди;


2) темир йўл транспортида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш, шунингдек, уларни сертификатлашни ташкил этиш соҳасида:

темир йўл маҳсулотининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлайди, материаллар, деталлар, узеллар ва буюмлар сифати ва хавфсизлиги, шунингдек, техник ҳолати ва қолган ресурслар тўғрисида маълумот олиш мақсадида уларнинг параметрлари ва кўрсаткичларини белгилайди;

темир йўл транспортида фойдаланиладиган ва тайёрловчи томонидан кейинчалик сертификатлаш учун буюртма берилган маҳсулотларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўрганади ва баҳолайди;

республикада олиниб келинадиган, ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган темир йўл маҳсулотларининг синов базасини ва сертификатлашни ривожлантириш ва шу асосда мувофиқликни баҳолаш натижаларининг давлатлараро даражада эътироф этилишига эришиш чораларини кўради;

темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби ва техник воситалари учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;

темир йўл транспорти объектларини ишлаб чиқарувчи, қурувчи ва улардан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини уларда поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича техник текширишни ташкил этади ва ўтказади ҳамда уларга белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини беради;


3) темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш ва халқаро ташкилотларда Транспорт вазирлиги манфаатларини ифода этиш соҳасида:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан бошқа давлатларнинг ташкилотлари, тегишли органлари билан белгиланган тартибда халқаро ҳамкорликни амалга оширади;

темир йўлларда ташишлар ва маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий базани, темир йўллардан техник жиҳатдан фойдаланишни такомиллаштириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ишида, конференциялар ва семинарларда иштирок этади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот орқали амалга оширади.



§ 2. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий

аппаратининг асосий вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот билан бирга "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга оширилишини таъминлаш;

хорижий давлатларнинг темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги тажрибасини ўрганишни ташкил этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан юқори ташкилотлар ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик амалга оширилишини таъминлаш;

идоравий мансуб ташкилотни ривожлантиришга кўмаклашиш, уни ривожлантириш истиқболларини белгилаш;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ижросини назорат этиш;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланиш назоратини амалга ошириш;

темир йўлда ташишлар хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш ва халқаро ташкилотларда Транспорт вазирлиги манфаатларини ифода этишни таъминлаш.


13. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Транспорт вазирлигининг буйруқлари ва қарорлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари буйруқлари ва фармойишларини бажаради;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан Транспорт вазирлигига киритиладиган ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари, идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг ҳуқуқий таъминотини, шу жумладан қонун ижодкорлигини ташкил қилади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарияти учун бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан темир йўл тармоғини ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги ахборотларни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;

тадбиркорлик субъектларига "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ваколатларига кирадиган масалалар бўйича ахборот, услубий, ташкилий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган оператив, ташкилий, кадрлар масалалари, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этади;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида уларнинг темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар талабларини бажаришини белгиланган тартибда текширади;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлик даражасини ва темир йўл транспортининг техник воситалари ишончлилигини оширишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирлари белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан давлат назоратини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тадбиркорлик субъектларининг буюртманомаларига мувофиқ объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракатининг хавфсизлик талабларининг бузилиш (авария ва ҳалокатлардан ташқари) ҳолатлар юзасидан олиб бориладиган хизмат текширувларининг тўғрилигини назорат қилади;

темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлик қоидаларининг бузилиш ҳолатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этишни амалга оширади ва Транспорт вазирлигига ўз вақтида ахборот беришни таъминлайди;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбариятига умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ва шохобча темир йўлларда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолати тўғрисида ахборот беради;

умумий фойдаланишдаги ва шохобча темир йўлларда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолати тўғрисида статистика маълумотлари ва бошқа ахборот материалларини йиғади ва таҳлил қилади;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари, кўтариш иншоотлари ва ўлчаш тизимларини сақлаш, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар бажарилишини назорат қилади;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ва шохобча темир йўлларда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш даражасини ошириш бўйича давлат мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбариятига киритади;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий баъзани такомиллаштириш, темир йўллардан техник фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида, конференциялар ва семинарларда иштирок этади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро кенгашлар, комиссиялар, ишчи гуруҳлар ишида иштирок этади;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишлар, семинарлар ташкил этади ва ўтказади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.



§ 3. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси

ҳудудий филиалларининг асосий

вазифалари ва функциялари


14. Қуйидагилар "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиалларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлаништириш секторлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилади;

тегишли ҳудудда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилади;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш ва темир йўл транспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

тегишли ҳудудда темир йўл транспорти объектлари ва технологияларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади.


15. Ҳудудий филиаллар ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида ҳаракатланувчи таркиб паркини ва техник воситаларни янгилаш дастурларини ишлаб чиқишга кўмаклашади;

тегишли ҳудудда темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларининг улар томонидан бажарилиши бўйича текширувларни белгиланган тартибда амалга оширади;

тегишли ҳудудда темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга ва техник воситалар ишончлилигини оширишга қаратилган темир йўл транспорти ташкилий-техник ҳамда профилактика тадбирлари ишлаб чиқилиши ва ўтказилишини назорат қилади;

тегишли ҳудудда юридик шахслар буюртманомаларига биноан объектлар ва технологияларнинг темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан уларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;

тегишли ҳудудда поездлар ҳаракати хавфсизлиги таъминланишини бузиш ҳолатлари юзасидан хизмат текширувларини ўтказишда белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли ҳудудда поездлар ҳаракати хавфсизлиги таъминланишини бузиш ҳолатларини тўғри таснифланиши ва хизмат текшируви ўтказилишини назорат қилади, шунингдек, текшириш материалларининг "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

тегишли ҳудудда темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари бузилишини ҳисобга олади ва таҳлил қилади ҳамда ҳисоботларнинг "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосарининг буйруқлари ва фармойишларини бажаради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади.



4-БOБ. "ЎЗТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

ВA УНИНГ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВA ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг

ҳуқуқ вa жавобгарлиги


16. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вaзифa вa функцияларни бaжaриш учун қуйидaги ҳуқуқлaргa эгa:

нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдeк, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясигa юкланган вaзифa ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжaтлaрни белгиланган тартибда Транспорт вазирлигига киритиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган мacaлaлaрда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мaҳaллий ижрo этувчи ҳокимият oргaнлaри фаолиятини бeлгилaнгaн тaртибдa мувoфиқлaштириш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган мacaлaлaрни ҳaл этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мaҳaллий ижрo этувчи ҳокимият oргaнлaри, темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мулкини ўз ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан иккинчисига белгиланган тартибда бериш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси, унинг ҳудудий филиаллари ва унга идоравий мансуб ташкилот ходимлари томонидан тегишли соҳада фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

Транспорт вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мaҳaллий ижрo этувчи ҳокимият oргaнлaрига кўриб чиқиши учун "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этиш, халқаро шартномаларни тузишда "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Транспорт вазирлигига таклифлар киритиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан Транспорт вазирлиги манфаатларини хaлқaрo даражада белгиланган тартибда ифoдa этиш;

тeмир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларининг объектларига белгиланган тартибда бориш ва улар томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга, ҳаракатланувчи таркиб ва темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, техник воситаларини сақлаш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг аниқланган бузилиш ҳолатларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ва бу борада кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот бериш муддатларини белгилаш;

тeмир йўл трaнcпoрти coҳacидa ҳаракатланувчи таркиб ва бошқа техник воситаларни ишлаб чиқариш (қуриш), синаш, oммaвий ишлaб чиқaриш ва фойдаланишга қабул қилишдa иштирoк этиш;

тeмир йўл трaнcпoрти coҳacидa фаолият юритадиган жиcмoний вa юридик шaxcлaргa шартнома асосида "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг идоравий мансуб ташкилоти орқали сертификатлаш хизматларини кўрсатиш;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга, ҳаракатланувчи таркиб ва темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузадиган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;

темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва бу борадаги ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган поездларнинг ўтиш жойлари, станциялар ҳамда кириш йўлларида ҳаракатланишини тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, моторвагонли ҳаракатланувчи таркиб ва вагонларни, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни ман этиш;

локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситалари комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;

поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари ҳамда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилиш ҳолатлари юзасидан материалларни тегишли органларга белгиланган тартибда бериш;

транспорт, алоқа воситалари, хизмат бинолари ва хизмат вагонларидан эркин фойдаланиш, шунингдек, поездлар ҳаракати, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида фаолият юритиш ва текширувларни белгиланган тартибда ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларини Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибига текширувчилар сифатида киритиш.

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


17. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясигa юкланган вaзифaлaр ва функцияларни самарали aмaлгa oшириш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фaoлияти билaн бoғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини қатъий таъминлаш;

Транспорт вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси қабул қиладиган қaрoрлaрнинг сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатларига;

тeмир йўл тармоғини ривожлантириш бўйича тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш coҳacига доир, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш соҳасига доир дacтурлaр, чора-тадбирлар режаси, "йўл xaритaлaри" вa бoшқa дacтурий ҳужжaтлaрни caмaрaли aмaлгa oшириш;

фуқaрoлaр вa тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний мaнфaaтлaрига риоя этилиши ҳамда уларнинг ҳимoя этилишини тaъминлaш учун масъулдир.



§ 2. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси мaркaзий

aппaрaтининг ҳуқуқлари вa жавобгарлиги


18. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотларидан таҳлил этиш ва мacaлалaрни қайта ишлаш учун зарур материаллар ва маълумотларни, шунингдек, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг мaркaзий aппaрaтида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;

зарур бўлганда, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва тaҳлилий мaтeриaллaрни, шунингдек, нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaр ҳамда бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашда "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри ва идоравий мансуб ташкилоти рaҳбaрлaри вa вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун экcперт ҳамда ишчи гуруҳлaрни тaшкил этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси вaкoлaтига кирадиган соҳасида республиканинг юқори тезликда ҳаракатланадиган темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат этиш бўйича доимий идоралараро комиссиясининг ишини ташкил этиш ва таъминлаш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб этиш, зарур бўлганда, қайта ишлаб чиқиш учун қайтариш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилоти раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

ҳудудий филиaллaр вa идоравий мансуб ташкилот раҳбарларига зудлик билан ҳал этишни талаб этадиган ва "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вaзифa вa функциялaрни бажариш билaн бoғлиқ бўлган масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнти, Вaзирлaр Мaҳкaмacи ва Транспорт вазирлигининг топшириқлари, шунингдек, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳамда унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотининг фаолиятини ўргaниш ва белгиланган тартибда тeкшириш;

юридик вa жиcмoний шaxcлaр тoмoнидaн бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни ўз ваколати доирасида қoнун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш;

темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва бу борадаги ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган поездларнинг ўтиш жойлари, станциялар ҳамда кириш йўлларида ҳаракатланишини тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, моторвагонли ҳаракатланувчи таркиб ва вагонларни, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни ман этиш;

локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситалари комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибида текширувчилар сифатида иштирок этиш.

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг мaркaзий aппaрaти:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилоти билан биргаликда "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

Транспорт вазирлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан қабул қилинадиган қaрoрлaрнинг ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати;

марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллар вa идоравий мансуб ташкилоти томонидан тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш coҳacида тeмир йўл тармоғини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дacтурлaр, чора-тадбирлар режаси, "йўл xaритaлaри" вa бoшқa дacтурий ҳужжaтлaр aмaлгa oширилишини ташкил этиш;

фуқaрoлaр вa тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний мaнфaaтлaрига риоя этилиши ҳамда уларни ҳимoя қилишни тaъминлaш учун масъулдир.



§ 3. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий

филиалларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


20. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан зарур маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган муҳим муаммоларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш юзасидан идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашларда ҳудудий даражада иштирок этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифлар киритиш;

ўз ваколати доирасида қoнун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик вa жиcмoний шaxcлaр тoмoнидaн бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва бу борадаги ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган поездларнинг ўтиш жойлари, станциялар ҳамда кириш йўлларида ҳаракатланишини тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, моторвагонли ҳаракатланувчи таркиб ва вагонларни, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни ман этиш;

локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситалари комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибида текширувчилар сифатида иштирок этиш.

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларининг, шунингдек, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти қабул қиладиган қарорларнинг сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатларига;

тегишли ҳудудда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида темир йўл тармоғини бўйича ривожлантиришга оид таклифларни ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш coҳacидa тeмир йўл тармоғини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дacтурлaр, тадбирлар режалари, "йўл xaритaлaри" вa бoшқa дacтурий ҳужжaтлaрнинг сифатли амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.



5-БОБ. "ЎЗТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


22. Қуйидагилар "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига умумий раҳбарлик қилиш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг тегишли қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Транспорт вазирлиги топшириғига кўра, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, транспорт вазирининг топшириқларини бажариш;

ўз ўринбосарининг, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулият даражасини белгилаш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг режалаштирилишини ташкил этиш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ва ўз ўринбосарининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари, идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари ва ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайиинлаш ва лавозимдан озод этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлиги номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш;

фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти деб аталади), Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши ва ўз вақтида Транспорт вазирлигига киритилишини ташкил этиш, уларнинг Транспорт вазирлигида ишлаб чиқилиши, Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши ва қайта ишланишида иштирок этиш;

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолияти Намунавий регламентига мувофиқ "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг қонун лойиҳалари фаолиятини ташкил этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

ўз ўринбосарининг ҳамда таркибий бўлинмалар, ҳудудий филиаллар ҳамда идоравий мансуб ташкилот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси масъул ходимларини рағбатлантириш, уларни интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан унинг келгусида ўз лавозимида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўймча таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш юзасидан тизимли равишда чора-тадбирларни амалга ошириш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси, унинг идоравий мансуб ташкилоти ва ҳудудий филиаллари ходимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига риоя этишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси, унинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда, жумладан, "ягона дарча" тамойилини жорий этиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг молия-хўжалик фаолиятини режалаштириш ва ташкил этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг штатлар жадвалини, шунингдек, ҳаражатлари сметасини Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

белгиланган штатлар умумий сони доирасида "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси тузилмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси мансабдор шахслари, ҳудудий филиаллар ва "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси тузилмасига кирадиган идоравий мансуб ташкилот томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқариш, шунингдек, уларнинг ижроси юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга ошириш;

давлат органларида ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси номидан вакиллик қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


23. Қуйидагилар "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи вақтинчалик бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ва ташкилотлари ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Транспорт вазирлиги ва "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг қарорлари, транспорт вазири ва "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига таклифлар тақдим этиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Транспорт вазирлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Транспорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан пухта экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

фаолият соҳасига тааллуқли масалалар бўйича "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига киритиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида келгусида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, уларнинг ўз функционал вазифаларини бажариш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш тўғрисида "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига таклифлар киритиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимлари, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси тизимида коррупциянинг ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқлар ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


24. Қуйидагилар "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва таркибий бўлинмалар ва ҳудудий филиаллар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга доир қўшимча чоралар кўриш бўйича "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ўринбосарига таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси қарорларининг, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ишларининг ҳар чораклик режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари юзасидан қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбариятига киритиш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ўринбосарига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Транспорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Транспорт вазирлигида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан пухта экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимлари, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


25. Қуйидагилар "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Транспорт вазирлиги ва "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳужжатлари ва қарорлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлиги қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Транспорт вазирлиги ва "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг буйруқлари, қарорлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотнинг мансабдор шахслари ваколатларини, уларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотига кадрларни танлаб олиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;

бўш лавозимларга тавсия этилган кадрларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатлатланганлигини таъминлаш;

ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот ходимлари томонидан "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ва "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти томонидан мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш юзасидан "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбариятига таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти ходимларига мукофотлар, лавозим маошига устамалар, моддий ёрдам пули тўлаш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш тўғрисида, давлат ва идоравий мукофотлар билан тақдирлашга тақдим этиш тўғрисида таклифлар киритиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.



6-БОБ. "ЎЗТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


26. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


27. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг ўринбосари:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

мутасаддилик қилинадиган масалаларда ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


28. Марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


29. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг раҳбарлари:

ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 25-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.



7-БОБ. "ЎЗТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарияти


30. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг тақдимномасиига кўра, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


31. Бошлиқнинг "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.


32. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича транспорт вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади.


33. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи бўлмаган даврда унинг ваколатларини ўринбосари амалга оширади.


34. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.


35. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотнинг низомларини, тузилмасини ва штат жадвалини, ходимлар сонини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимлар сони доирасида тасдиқлайди.



§ 2. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий

аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий

филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот

билан ўзаро ҳамкорлик тартиби


36. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


37. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда:

топшириқларни ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг фаолиятини текширади, ўрганади ва умумлаштиради, уларни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотнинг фаолиятини ташкил этиш ва унинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборот материаллари, статистика ҳамда бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил қилади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолияти режалаштирилишини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг иштирокини ташкил қилади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


38. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарияти топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;

белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларининг амалга оширилиши бўйича назорат натижалари тўғрисидаги ахборотларни марказий аппаратга тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратига ўз ишлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратига тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган таклифларни юборади;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолияти текширувлари натижалари тўғрисида ахборот беради.


39. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ва унинг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг топшириғига биноан унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан кейин ҳал этилмаган тақдирда, улар бўйича қарор бевосита "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан қабул қилинади.



§ 3. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг давлат

ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлиги


40. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


41. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий органлари билан ҳамкорлик қилади.

"Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.



8-БОБ. "ЎЗТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШЧИ ИНДИКАТОРЛАРИ


42. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг самардорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.


43. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш транспорт вазири томонидан белгиланадиган "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.


44. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


45. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



9-БОБ. "ЎЗТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ МОЛИЯЛАШТИРИЛИШИ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


46. "Ўзтемирйўлназорат" инспекциясининг молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


47. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларига Транспорт вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган Ягона тариф сеткаси (ЯТС) бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шартлари тадбиқ этилади.

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларига темир йўл транспорти ходимлари учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хизмат сафарларида темир йўл транспортидан мунтазам имтиёзли фойдаланиш бўйича назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлар тадбиқ этилади.


48. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш мақсадида ходимларга уй-жой, автотранспорт воситаларини харид қилиш учун кредитларни расмийлаштиришда бошланғич бадални тўлаш учун Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарзлар, шунингдек, меҳнат таътили пайтида - бир йилда кўпи билан бир марта темир йўл транспортидан бепул фойдаланиш имтиёзини бериш ҳуқуқига эга.

"Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимлари лавозим маошларига меҳнатни рағбатлантириш тусидаги ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг буйруғига мувофиқ тўланади.


49. "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг ва транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасининг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағалар "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг манбалари ҳисобланади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


50. "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 апрель















































Время: 0.1901
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск