ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2019 й. 349-сон "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.04.2019 й.
N 349
МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ ОРГАНЛАРИНИ
АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ СОҲАСИДАГИ
ИШЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармонини бажариш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказиш миллий тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тузилмасида мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказувчи махсус ваколатли орган ҳисобланган "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУК (кейинги ўринларда Аккредитация маркази деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Аккредитация марказининг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказишда аккредитация жараёнининг бетарафлиги ва холислигини таъминлаган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;
Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлигига (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилотга (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириш;
аккредитация миллий тизимини халқаро нормалар ва мезонларга мувофиқ доимий равишда ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талабларига риоя қилиш;
аккредитация тартиб-таомилларига тааллуқли зарур ахборотни, шу жумладан, ўзининг расмий веб-сайт орқали эркин олиш имкониятини яратиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида аккредитация бўйича ишлар натижаларининг хорижий мамлакатлар томонидан эътироф этилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриш;
аккредитациядан ўтказилган ташкилотлар ва уларнинг аккредитация соҳаси тўғрисидаги маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва долзарб ҳолатда сақланишини, шунингдек, тегишли ахборотнинг махфийлигига риоя қилган ҳолда жамоатчиликнининг улардан фойдаланишини таъминлаш.
3. Қуйидагилар:
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУКнинг Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқллансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
мувофиқликни баҳолаш органлари аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида олдин берилган гувоҳномалар ҳақиқий ҳисобланади ва Аккредитация маркази мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш натижаларига кўра, аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилса, ушбу гувоҳномалар бундай қарор қабул қилинган санадан бошлаб ўзининг амал қиладиган муддатига қайта расмийлаштирилиши лозим;
Аккредитация маркази ходимларининг лавозим маоши 2 баравар миқдордаги коэффициентни қўлланган ҳолда, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядларга мувофиқ белгиланади;
аккредитациядан ўтказишда, инспекция назоратида ва уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилишда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг Аккредитация маркази фаолиятига ҳар қандай шаклда аралашиши ва таъсир кўрсатишига йўл қўйилмайди.
5. Аккредитация марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
аккредитация соҳасида идоралараро хусусиятга эга, шу жумладан, хорижда аккредитация ишлари натижалари эътироф этилишини таъминлашга қаратилган халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига, шунингдек, Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) талаблари ва тавсияларига мувофиқ аккредитация тартиботлари бўйича қоидалар, йўриқномалар ва низомлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
тренинглар, семинарлар ўтказиш ва баҳоловчилар, техник экспертлар, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш соҳасида иштирок этувчи мутахассислар малакасини баҳолаш;
ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажарётган ходимларга ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки баравари миқдоригача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар тўлаш;
энг яхши амалиётларга мувофиқ вазифаларни сифатли бажариш мақсадида мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш;
ушбу қарор талабларига мувофиқ Аккредитация марказининг тузилмасини, ходимларининг штатдаги сони ва иш ҳақи миқдорларини мустақил тасдиқлаш.
6. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:
Аккредитация маркази, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар иштирокида аккредитация миллий тизимини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб берувчи ва Аккредитация маркази ушбу йўналишларга эришиши юзасидан мониторинг олиб борувчи Аккредитация бўйича кенгашни ташкил этсин;
ўз фаолиятида, шунингдек, тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятида Аккредитация маркази мустақиллиги ва холислигига шубҳа уйғотиши мумкин бўлган бирор-бир хатти-ҳаракатларни амалга оширмасин;
Аккредитация маркази директорини тайинлашда ILAC ва IAF талаблари ва принципларига, ISO/IEC стандартларига ҳамда Аккредитация бўйича кенгаш тавсияларига амал қилсин;
икки ой муддатда республика ҳудудида амал қиладиган ISO/IEC 17000 стандартларининг долзарблиги ва жаҳон миқёсида амал қиладиган стандартлар билан бир хиллигини қайта кўриб чиқсин;
уч ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда жаҳон тажрибаси асосида мувофиқликни баҳолаш органлари ваколатларини баҳолашни уларнинг олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шу жумладан уларни Аккредитация маркази томонидан мақулаш ва/ёки нотификация қилиш йўли орқали аккредитациядан ўтказиш тартиб-таомиллари ўрнига муқобил ва соддалаштирилган баҳолаш турларини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Аккредитация маркази раҳбари зиммасига қуйидагилар учун шахсий масъулият юклансин:
мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ILAC, IAF талабларига ва ISO/IEC стандартларига асосланган принципларга сўзсиз риоя қилиш;
аккредитация бўйича ишларни бажаришда холислик, бетарафлик ва мустақилликни таъминлаш;
баҳолашни амалга оширишда иштирок этмаган Аккредитация марказининг малакали шахслари билангина аккредитация бўйича қарор қабул қилиш;
аккредитация бўйича фаолиятнинг холислиги, бетарафлиги ва мустақиллигини шубҳа уйғотиши мумкин бўлган хизматларни кўрсатмаслик.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 24 апрелдаги
349-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУКнинг
Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги
(АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича
халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация
бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли
аъзо сифатида кириши бўйича
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Изоҳ. Ушбу режада назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжатнинг шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ ҳужжат бирлаштирилганда, тегишли бандларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат уларни ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.
2019 йил 24 апрелдаги
349-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 92-модда), 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга 1-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 92-модда) илованинг 6-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 25 апрель