язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқ турлари/ Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2004 й. 252-сон "Саноатнинг кон қазиш тармоқлари айрим корхоналарининг юқори даромадига солиқ солиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2004 й.

N 252



САНОАТНИНГ КОН ҚАЗИШ ТАРМОҚЛАРИ

АЙРИМ КОРХОНАЛАРИНИНГ ЮҚОРИ

ДАРОМАДИГА СОЛИҚ СОЛИШ

ТЎҒРИСИДА


Минерал-хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш, юқори ликвидли маҳсулотларга жаҳон нархлари қулай конъюнктураси шароитларида саноатнинг кон қазиш тармоқлари корхоналарини рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш, олинган юқори даромадни мақбул равишда тақсимлаш, шунингдек Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2004 йил 1 июндан бошлаб саноатнинг кон қазиш тармоқлари айрим корхоналарининг юқори даромадига солиқ солиш жорий этилсин.

Белгилансинки, юқори даромади учун солиқ тўлайдиган аниқ корхоналар рўйхати, шунингдек солиқ ставкалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда киритадиган таклифлар асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамияти 2004 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ставкалар бўйича миснинг жаҳон нархлари даражасига қараб ундириладиган ортиқча фойда учун солиқ тўловчи ҳисобланади;

ортиқча фойда солиғи тўлангандан кейин комбинат ихтиёрида қоладиган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун "Олмалиқ кон-металлургия комбинати"нинг ваколатли банкдаги махсус хисоб рақамида жамланади;

махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар махсус ҳисоб рақамига ўтказилмаган ёки улардан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда ушбу маблағлар тўлиқ ҳажмда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкциялари қўлланган ҳолда давлат бюджетига олиб қўйилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамиятининг юқори даромадини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 261-модда.