ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Умумий қоидалар /

Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.04.2019 й. 348-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 апрелдаги

348-сон қарорига

4-ИЛОВА



Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва

жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит

учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни

олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи

мониторингини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом камчиликлари бўлган товарлар тўғрисида умумий фойдаланиш учун ахборот ресурсларига жойлаштириладиган маълумотлар базасини (кейинги ўринларда База деб аталади) яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш хавфининг мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


мониторинг - Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзстандарт" агентлиги деб аталади) томонидан ваколатли органлар, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, бошқа махсус ваколат берилган давлат бошқарув органларини уларнинг ваколатлари доирасида аниқланган камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисида хабардор қилиш мақсадида камчилиги бўлган маҳсулотларнинг Базасини юритиш йўли билан амалга ошириладиган фаолият.


камчилиги бўлган маҳсулотлар - қонун ҳужжатларининг, техник регламентларнинг талабларига, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар.


2. Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш хавфи мониторинги (бундан кейин Мониторинг деб аталади) ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


3. Мониторинг истеъмолчиларни инсофсиз ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан ҳимоя қилиш, ички бозорни инсон ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, маҳаллий маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш ва тадбиркорлик субъектларига техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида олиб борилади.


4. Қуйидагилар инсон ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни аниқлаш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида махсус ваколат берилган бошқа давлат органлари.

5. Мониторинг ваколатли органларнинг қуйидаги фаолиятлари натижасида аниқланган инсон ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулот ҳақида тақдим этилган ахборотини таҳлил қилиш ва умумлаштириш йўли билан юритилади:

давлат назоратида;

маҳсулот (хизматлар)ни сертификатлаштиришда;

сертификатланган маҳсулотларнинг инспекция назоратида;

жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, шикоятлари ва таклифлари асосида маҳсулотни баҳолашда.



2-БОБ. БАЗАНИ ЮРИТИШ


6. База ваколатли органлар, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, бошқа махсус ваколат берилган давлат бошқарув органлари учун уларнинг ваколатлари доирасида аниқланган камчилиги бўлган маҳсулот тўғрисида ахборот манбаи ҳисобланади.


7. Базанинг юритилиши "Ўзстандарт" агентлиги томонидан амалга оширилиб, бу унинг ишлашини, техник кузатувини, ахборот хавфсизлиги ва мунтазам янгиланишини, оммавий ахборот ресурсларига жойлаштирилишини, шунингдек, санкцияланмаган киришдан ҳимоясини таъминлайди.


8. Камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар "Ўзстандарт" агентлигига ваколатли органлар томонидан дастурий-аппарат таъминотида назарда тутилган форматда ёзма ва электрон кўринишда тақдим этилади.


9. Камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисида тақдим этилган ахборотга ишлов берилади ва Базага киритилади.


10. "Ўзстандарт" агентлиги ҳар ҳафта келиб тушган ахборотни умумлаштиради ва камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисида йиғма ҳисобот тузиб, ваколатли органларга, Савдо-саноат палатасига ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига, йирик савдо тармоқларига ва обуна бўлган фойдаланувчиларга юборади.


11. Базага киритиш учун тақдим этиладиган ахборот мажбурий равишда қуйидагиларга эга бўлиши керак:

товар номи ва унинг тасвири (зарур бўлса);

товар ишлаб чиқарувчисининг (етказиб берувчисининг) номи;

потентциал хавф ва/ёки аниқланган номувофиқликлар.



3-БОБ. МАЪЛУМОТЛАРНИ БАЗАДАН

ЧИҚАРИБ ТАШЛАШ


12. Аниқланган камчиликларни бартараф этган ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) ёки савдо объекти "Ўзстандарт" агентлигига камчиликлари бўлган маҳсулотни Маълумотлар базасидан чиқариб ташлаш тўғрисида, сифатсиз ва хавфли маҳсулотларда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида ахборот кўрсатилган ёзма мурожаатнома юборади.


13. "Ўзстандарт" агентлиги бир иш куни мобайнида мурожаатни ўрганиб чиқиш учун ваколатли органларга юборади.


14. Ваколатли органлар мурожаатни ўрганиб чиқади ва уч кун муддатда "Ўзстандарт" агентлигига ўтказилган ўрганишлар ҳақида маълумот юборади.


15. Ўрганиш натижалари ижобий бўлган тақдирда, "Ўзстандарт" агентлиги икки кун муддатда камчилиги бўлган маҳсулот тўғрисидаги маълумотни Базадан чиқариб ташлайди.



4-БОБ. МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ

ИШЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


16. Мониторинг олиб бориш, Базани яратиш ва техник кузатиш ишларини молиялаштириш "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



5 -БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. "Ўзстандарт" агентлигининг камчилиги бўлган маҳсулотни Базага киритиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.


18. Суд томонидан камчилиги бўлган маҳсулотнинг Базага киритилиши асоссиз деб топилган тақдирда, "Ўзстандарт" агентлиги субъектлар олдида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


19. Маҳсулотига оид камчик аниқланган субъект уни бартараф этиш бўйича маслаҳат олиш учун "Ўзстандарт" агентлигига мурожаат қилиши мумкин.


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва

жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун

хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб

кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи

мониторингини юритиш тартиби

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари





1-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги, ваколатли органлар

Камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни "Ўзстандарт" агентлигига ваколатли органлар томонидан дастурий-аппарат таъминотида назарда тутилган форматда ёзма ва электрон кўринишда тақдим этиш.

Ҳар куни








2-босқич


"Ўзстандарт" агентлиги, ваколатли органлар

Ваколатли органларнинг қуйидаги фаолиятлари натижасида аниқланган инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар ҳақида тақдим этилган ахборотини таҳлил қилиш ва умумлаштириш:

давлат назоратида;

маҳсулот (хизматлар)ни сертификатлаштиришда;

сертификатланган маҳсулотларнинг инспекция назоратида;

юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари ва таклифлари асосида маҳсулотни баҳолашда.

Ҳар куни







3-босқич


"Ўзстандарт" агентлиги

Камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисида тақдим этилган ахборотга ишлов бериш ва Базага киритиш.

Ҳар куни





4-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги

Келиб тушган ахборотни умумлаштиради ва камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисида йиғма ҳисобот тузиб, ваколатли органларга, Савдо-саноат палатасига ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига, йирик савдо тармоқларига ва обуна бўлган фойдаланувчиларга юбориш.

Ҳар ҳафта







5-босқич

Ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) ёки савдо объекти


"Ўзстандарт" агентлигига, камчиликлари бўлган маҳсулотни маълумотлар Базасидан чиқариб ташлаш тўғрисида, сифатсиз ва хавфли маҳсулотларда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида ахборот кўрсатилган ёзма мурожаатномани юбориш.

Мурожаат келиб тушган вақтдан бошлаб





6-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги

Мурожаатни ўрганиб чиқиш учун ваколатли органларга юбориш.

Бир кун мобайнида





7-босқич

Ваколатли органлар

Мурожаатни ўрганиб чиқиш ва "Ўзстандарт" агентлигига ўтказилган ўрганишлар ҳақида маълумот юбориш.

Уч кун мобайнида



8-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги

Ўрганиш натижалари ижобий бўлган тақдирда, камчилиги бўлган маҳсулот тўғрисидаги маълумотни Базадан чиқариб ташлаш.

  

Икки кун муддатда





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 апрель












































Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск