язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.1999 й. 327-сон "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.1999 й.

N 327


МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРМАЁТГАН ВА ҚОНУНЧИЛИКДА

БЕЛГИЛАНГАН    МУДДАТЛАРДА    ЎЗЛАРИНИНГ

УСТАВ ЖАМҒАРМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРМАГАН

КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамгармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамгармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамгармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг маблаглари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамгармаларга мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари давлат солиқ хизмати органлари томонидан умидсиз солиқ қарзларини ҳисобдан чиқариш учун белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бюджетдан ташқари жамгармалар улар томонидан ҳисобдан чиқарилган қарздорлик суммалари алоҳида ҳисобга олинишини таъминласинлар.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўйган тугатилаётган корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан материаллар давлат солиқ хизмати органлари ва бюджетдан ташқари жамгармалар томонидан айбдор шахсларни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш ва давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш учун ҳуқуқий муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда берилади.


3. Қонунчиликда белгиланган муддатда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда ўз устав жамгармасини шакллантирмаган корхоналар уни амалда шаклланган, лекин қонунчиликда белгиланган энг кaм миқдордан кам бўлмаган, миқдоргача камайтиришлари ёки белгиланган тартибда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга қайта ташкил этилишлари мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Корхоналар томонидан мазкур талаблар бажарилмаганда уларнинг тугатилиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хат боши билан тўлдирилсин:

"Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамгармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамгармалар олдидаги қарзларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдимномасига кўра ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш".


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринингўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 7-сон, 35-модда.