ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2019 й. 352-сон "Мактабгача ҳамда умумтаълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2019 й.

N 352




МАКТАБГАЧА ҲАМДА УМУМТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ

ИШЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармонига ҳамда "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ваколатигаэга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, мактабгача таълим вазири А.В. Шин, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 апрелдаги

352-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари

фаолиятини текшириш ваколатига эга бўлган

давлат органлари ва ташкилотлари

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Давлат органлари номи

Текшириш

муддати

1.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари

Режа-жадвал

асосида

2

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари

3.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бошкармалари ва бўлимлари

4.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари

5.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари

6.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 апрель, 17-сон, 334-модда










































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск