язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2019 й. 356-сон "Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2019 й.

N 356



ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат активларини бошқаришнинг самарали усулларини жорий қилиш, давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари бошқарув органларини шакллантириш механизмларини ва уларнинг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари (банк кенгашлари) аъзолигига давлат улуши бўйича:

устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда;

устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоизгача бўлган хўжалик жамиятлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятлари билан келишган ҳолда номзодлар кўрсатиш тартиби жорий қилинсин.


2. Белгилансинки:

устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилади;

давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари (банк кенгашлари) аъзоларига ҳақ тўлаш ва (ёки) ўз функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бир чоракда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг 17,6 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширилади;

давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари (банк кенгашлари) аъзоларига ҳақ тўлаш ва (ёки) ўз функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш миқдорлари улар кузатув кенгаши аъзоси бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг тегишли соҳасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини инобатга олган ҳолда белгиланади;

давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек ходимлари, қоида тариқасида, бир пайтнинг ўзида ҳақ тўланадиган кузатув кенгашларининг аъзолари сифатида иккитадан кўп бўлмаган хўжалик жамияти фаолиятида иштирок этиши мумкин;

1-банд ва ушбу банд иккинчи хатбошисининг талаблари муассис (акциядор)лари маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ва давлат унитар корхоналари бўлган хўжалик жамиятларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига юқори малакали номзодлар кўрсатилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

устав капитали (фонди)да давлат улуши бўлган барча хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари таркибини ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан тўлиқ хатловдан ўтказсин ва натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида, шу жумладан давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек ходимлари бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари (банк кенгашлари) аъзоларига мукофот пули тўлаш ва (ёки) харажатларни қоплаш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 апрель