язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалиги техникаси. Машина ва трактор парклари/ Қишлоқ хўжалиги вазирининг 12.04.2019 й. 62-сон "Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.05.2019 й. 2469-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.05.2019 й.

N 2469-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

12.04.2019 й.

N 62


БУЙРУҒИ




"Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва

огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек

унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 11 майдаги 98-сон "Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2469, 2013 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 322-модда);

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 17 ноябрдаги 9-сон "Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2469-1, 2014 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 564-модда).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Ж. Ходжаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 6 май, 18-сон, 356-модда