язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Қишлоқ хўжалиги вазирининг 12.04.2019 й. 63-сон "Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.05.2019 й. 2476-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.05.2019 й.

N 2476-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

12.04.2019 й.

N 63


БУЙРУҒИ




"Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш

ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан

ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник

паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси

гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 11 майдаги 99-сон "Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2476, 2013 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 27-сон, 356-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            Ж. Ходжаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 6 май, 18-сон, 357-модда