язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (АВ томонидан 14.01.2005 й. 1443-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг 30.12.2004 й. 62-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 14 январда 1443-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2004 йил 30 декабрдаги

62-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси

патентини бериш учун талабнома тузиш,

топшириш ва кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда селекция ютуғига патент бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.



ҚИСҚАРТИРИШЛАР РЎЙХАТИ


Қонун - Ўзбекистон Республикасининг "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Қонуни.


Агентлик - Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги.

Селекция ютуғи - янги ўсимликлар нави, янги ҳайвонлар зоти.


Ихтисослаштирилган ташкилот - Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси, Чорвачиликда зотчилик ишлари бош давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.


Талабнома- селекция ютуғига патент бериш учун талабнома.


Зоологик уруғлар ва турлар рўйхати - Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинадиган ўсимликлар навлари ва ҳайвонлар зотларининг зоологик уруғлар ва турлар давлат рўйхати.

БИМТ - Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти.



I БОБ. СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҒИГА ПАТЕНТ ОЛИШ

УЧУН ТАЛАБНОМА ТУЗИШ ВА ТОПШИРИШ.

ТАЛАБНОМА ТОПШИРИШ ҲУҚУҚИГА

ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАР


§ 1. Селекция ютуғига патент олиш

учун талабнома


1. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, башарти селекция ютуғи патентга лаёқатлиликнинг янгилик, фарқланиш, ўхшашлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берса, унинг номи эса белгиланган талабларга жавоб берса, у ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади.


2. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, башарти уруғлик, кўчат ёки зот маҳсулоти патент бериш ҳақида талабнома топширилган кундан эътиборан:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида - ушбу санадан камида бир йил олдин;

бошқа давлат ҳудудида - кўрсатилган санадан камида тўрт йил ёки, агар у ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон ўсимликларига тааллуқли бўлса, камида олти йил олдин муаллиф, унинг ҳуқуқий вориси томонидан ёки унинг розилиги билан сотилмаган ва фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилмаган бўлса, янгилик ҳисобланади.


3. Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, селекция ютуғи талабнома топширилган санада бошқа ҳар қандай барчага маълум селекция ютуғидан аниқ-равшан фарқланиши лозим.

Барчага маълумки:

кейинчалик кўпайтириш, сақлаш ва айтиб ўтилган мақсадларда асраш учун етиштириш, такрор етиштириш, нав ёки зот жиҳатдан кондицияга етказиш натижасида барчага маълум билим даражасининг бир қисмига айланган селекция ютуғига нисбатан;

сотишга таклиф этилган, сотилган, мамлакатга олиб кирилган ёки мамлакатдан олиб чиқиб кетилган селекция ютуғига нисбатан аниқланади.


4. Қонунинг 11-моддасига мувофиқ, агар муайян навли ўсимликнинг ёки муайян зотли ҳайвоннинг кўпайтиришдаги ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда селекцияланаётган белгилари ўхшаш бўлса, селекция ютуғи ўхшаш ҳисобланади.


5. Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, селекция ютуғи бир неча марта кўпайтирилганидан кейин ёки алоҳида цикл бўйича кўпайтирилган тақдирда кўпайтиришнинг ҳар бир цикли охирида унинг асосий белгилари ўзгаришсиз қолса, у барқарор ҳисобланади.



§ 2. Талабнома ҳужжатларининг мазмуни


6. Қонуннинг 17-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома:

а) Ўзбекистон Республикаси патентини бериш ҳақида селекция ютуғининг муаллифи (муаллифлари) ва номига (номларига) патент сўралаётган шахс (шахслар) (бундан буён матн бўйича - талабнома берувчи), уларнинг турар жойи ёки жойлашган ерига доир маълумотлар, шунингдек селекция ютуғининг номи тўғрисидаги таклифлар кўрсатилган аризани;

б) селекция ютуғининг тавсифини (техникавий анкетасини);

в) селекция ютуғи намуналарнинг фотосуратларини;

г) талабнома берувчи томонидан ўтказилган селекция ютуғининг синовларига доир ҳужжатларни;

д) талабнома берувчининг селекция ютуғидан ҳеч ким фойдаланилмаганлиги, у сотилмаганлиги, бошқа бировга берилмаганлиги ва унинг янгилик талабларига мослигини тасдиқлайдиган декларациясини;

е) селекция ютуғининг устуворлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни (заруратга қараб);

ж) талабнома берувчининг селекция ютуғини синовдан ўтказиш учун материални белгиланган муддатда ихтисослаштирилган ташкилотга тақдим этиш мажбуриятини;

з) талабнома ишончли шахс ёки патент вакили орқали топширилган тақдирда, уларга бериладиган ишончномани;

и) белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлигини ёхуд патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжатни ўз ичига олиши керак.


7. Талабномага белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ёхуд патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади.


8. Патент вакили ёки бошқа бирон ишончли шахс орқали тақдим этилаётган талабномага талабнома берувчи томонидан берилган ишончнома ёки ишончноманинг тегишли тартибда расмийлаштирилган нусхаси илова қилинади.


9. Қонуннинг 17-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, талабнома битта селекция ютуғига тегишли бўлиши керак.

10. Аввалроқ устуворлик сўралаётган талабномага талабнома берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси селекция ютуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида шартнома тузган бошқа давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси ва унинг талабнома Агентликка келиб тушган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмай тақдим этилган ўзбек ёки рус тилига таржимаси илова қилинади. Башарти биринчи талабномалар бир нечта бўлса, бу ҳолда ҳамма биринчи талабномаларнинг нусхалари ҳамда уларнинг ўзбек ёки рус тилига таржималари илова қилинади. Биринчи талабнома нусхасининг таржимаси таржимани амалга оширган шахснинг имзоси билан тасдиқланади.

11. Аввалроқ устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома топширилаётганда тақдим этилиши мумкин.

Ушбу шартлар Қонуннинг 18-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бажарилган ҳолда талабнома берувчи биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил мобайнида қўшимча ҳужжатлар ва синов учун керакли материалларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.


12. Талабнома ҳужжатлари ўзбек, рус ёки бошқа тилда топширилиши мумкин.

Агар талабнома ҳужжатлари бошқа тилда тақдим этилган бўлса, уларнинг талабнома Агентликка топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида тақдим этиш мумкин бўлган ўзбек ёки рус тилига таржимаси илова қилинади.

13. Ушбу Қоидаларнинг 6-банди "а", "б", "в" кичик бандларида кўрсатилган талабнома ҳужжатлари тўрт нусхада тақдим этилади: уч нусхаси қоғозда, тўртинчи нусхаси электрон кўринишда машинада ўқиладиган ташувчида (бундан буён матн бўйича - МЎТ) тақдим этилиши мумкин.

Ушбу Қоидаларнинг 6-банди "г", "д", "ж" кичик бандларида кўрсатилган талабнома ҳужжатлари икки нусхада тақдим этилади: бир нусхаси қоғозда, иккинчи нусхаси МЎТда тақдим этилиши мумкин.

Талабнома ҳужжатлари ёки қўшимча материалларнинг қоғоздаги ва МЎТдаги матний қисми айнан ўхшаш бўлиши лозим. Қоғоздаги ва МЎТдаги материалларнинг айнан ўхшашлиги учун масъулият талабнома берувчи зиммасидадир.

Қолган ҳужжатлар ва, агар улар бошқа тилда тақдим этилган бўлса, уларнинг ўзбек ёки рус тилига таржимаси бир нусхада топширилади.


14. Патент бериш тўғрисидаги ариза ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклда ўзбек ёки рус тилида топширилади. Агар қандайдир маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштиришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда улар аризанинг тегишли графасида: "давомини қўшимча варақда қаранг" деб кўрсатилган ҳолда худди ўша шаклда қўшимча варақда келтирилади.

Хорижий исм-фамилиялар ва корхоналарининг номлари ўзбек ёки рус тилидаги транслитерацияда кўрсатилади.

Талабнома берувчининг номи (агар бунга имкон бўлса), селекция ютуғининг номи аризада ўзбек ва рус тилларида келтирилади.


15. "Ариза" сўзининг тепасида жойлашган графалар талабнома берувчи томонидан тўлдирилмайди, улар ариза Агентликка келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.

16. "Ариза" графасида "Х" белгисини қўйиш орқали патент сўралаётган объект тури белгиланади.


17. (71)-код остидаги "Талабнома берувчи" графасида талабнома берувчи (талабнома берувчилар) тўғрисида маълумотлар келтирилади: жисмоний шахснинг фамилияси, исми (отасининг исми), бунда фамилия исмдан аввал кўрсатилади, ёки юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича), шунингдек тегишлича уларнинг турар жойлари ёки манзиллари, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи, тўлиқ почта манзили ва БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Агар талабнома берувчилар бир нечта бўлса, кўрсатилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун келтирилади.

Селекция ютуғининг муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг турар жойлари тўғрисидаги маълумотлар ушбу графада келтирилмайди, балки фақат аризанинг (72)-код остидаги "Муаллиф(лар)" графасида баён этилади.

Шу графанинг ўзида талабнома талабнома берувчи селекция ютуғининг муаллифи, муаллифнинг иш берувчиси ёки муаллифнинг ёхуд муаллиф иш берувчисининг ҳуқуқий вориси эканлиги тегишли катакчада "Х" белгисини қўйиш билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари учун КТУТ коди кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи чет эллик юридик шахслар ёки жисмоний шахслар учун БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) кўрсатилади.


18. Устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимосни ўз ичига олган графа талабнома Агентликка келиб тушган санадан бир мунча илгариги устуворлик сўралаётган бўлса, биринчи талабномадаги нав, зот номи кўрсатилган ҳолда, тўлдирилади.

(31)-код остидаги графада унинг асосида ёки унга қўшимча материаллар асосида устуворлик сўралаётган биринчи талабноманинг рақами ва сўралаётган устуворлик санаси кўрсатилади (32-код остида анча илгарироқ берилган талабнома ёки у бўйича қўшимча материаллар келиб тушган сана кўрсатилади).

(33)-код остидаги графада БИМТ SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди кўрсатилади.


19. (54) (а)-код остидаги "Зот/турнинг номи" графасида ботаник ёки зоологик зот, турнинг номи ўзбек ва рус тилларида келтирилади, шунингдек селекция ютуғи таксономик бирлиги (зот,тур, кенжа тур)нинг лотинча номи кўрсатилади.

Навни, зотни таксономик мансублиги бўйича ҳам, ишлаб чиқаришда қўлланиши бўйича ҳам аниқ идентификациялаш учун, зот/тур номи тўлиқ келтириши керак. Масалан: буғдой - юмшоқ, кузги, маккажўхори - гибрид F1, товуқ - тухум қўядиган.

(54)(б)-код остидаги "Таклиф қилинаётган ном" графасида талабнома берилган селекция ютуғининг Қонуннинг 13-моддаси ва ушбу Қоидаларнинг 26-28-бандлари талабларига жавоб берадиган номи келтирилади.


20. (98)-код остидаги "Ёзишмалар учун манзил" графасида почта орқали тез етказиб бериш бўйича одатдаги талабларни қондирадиган ёзишмалар учун манзил, хат олувчининг исми ёки номи, ва телефон, телекс, факс рақамлари, е-mаil (агар улар бўлса) келтирилади.

Ёзишмалар учун манзил сифатида, жумладан, Ўзбекистон Республикасида яшовчи талабнома берувчи (талабнома берувчилардан бири) - жисмоний шахснинг турар жойи манзили, ёки Ўзбекистон Республикасидаги талабнома берувчи - юридик шахснинг жойлашган жойи манзили, ёки Агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакилининг ёки бошқа ишончли шахснинг манзили кўрсатилиши мумкин.

Аризада ёзишмалар учун манзил кўрсатилмаган тақдирда, патент вакили ёки бошқа ишончли шахснинг, агар улар тайинланган бўлса, жойлашган манзили ушбу манзил ҳисобланади, акс ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида манзилга эга бўлса, аризанинг талабнома берувчи тўғрисидаги маълумотларга тааллуқли графаларида талабнома берувчининг (талабнома берувчилар бир қанча бўлса улардан биринчисининг) манзили ҳисобланади.


21. (74)-код остидаги "Патент вакили" графаси талабнома берувчи томонидан патент вакили тайинланган ҳоллардагина тўлдирилади ва унинг тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилади: фамилияси, исми (ва отасининг исми), Агентликда рўйхатга олинганлик рақами, Ўзбекистон Республикасидаги турар жойи, телефон, факс рақамлари, е-mаil (агар улар бўлса).

22. "Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати" графаси илова қилинаётган ҳужжатлар нусхалари ва ҳар бир нусхадаги варақлар сони кўрсатилган ҳолда тегишли катакчаларда "X" белгисини қўйиб чиқиш орқали тўлдирилади.

Тури ариза формасида кўзда тутилмаган илова қилинадиган ҳужжатлар ("бошқа ҳужжат") учун уларнинг вазифаси аниқ кўрсатилади.


23. (72)-код остидаги "Муаллифлар" ва "Тўлиқ уй манзили" графаларида селекция ютуғининг муаллифи (муаллифлари) тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилади: фамилияси, исми (отасининг исми), лавозими, илмий даражаси ва иш жойи, мамлакат номи ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олган тўлиқ турар жойининг почта манзили.

24. "Муаллифлар" ва "Тўлиқ уй манзили" графалари остида бевосита жойлашган графа, муаллиф (муаллифлар) патент бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда уни (уларни) бундай сифатда тилга олмасликни сўраганида тўлдирилади. Бу ҳолда эълон қилишда тилга олинмасликни истаган ҳар бир муаллифнинг фамилияси, исми (отасининг исми) ва уларнинг имзолари келтирилади.


25. Аризанинг охирги "Имзо" графасини, имзо қўйиш санасини кўрсатган ҳолда тўлдириш барча ҳолларда мажбурийдир.

Ариза талабнома берувчи томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ариза корхона, ташкилот раҳбари ёки раҳбар томонидан вакил қилинган шахс томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

Талабнома патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилганда, ариза талабнома берувчи ёки патент вакили ёхуд ишончли шахс томонидан имзоланади.

Имзолар имзо қўювчи шахснинг фамилияси ва исми-шарифлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади.

Имзо қўйишни талаб қиладиган у ёки бу маълумотлар қўшимча варақда келтирилган ҳолларда, у ҳам шундай тартибда имзоланади.

Талабнома берувчи ёки патент вакилининг ёхуд ишончли шахснинг имзоси ҳар бир қўшимча варақда келтирилиши мажбурийдир.


26. Селекция ютуғининг номи селекция ютуғига мос бўлиши, қисқа бўлиши, шу ёхуд шунга яқин ботаник ёки зоологик турдаги мавжуд селекция ютуқларининг номидан фарқланиб туриши керак. Селекция ютуғининг номи фақатгина рақамлардан иборат бўлиб колмаслиги, селекция ютуғининг хусусиятлари, келиб чиқиши, аҳамияти ҳақида, муаллифнинг (ҳаммуаллифларнинг) шахси ҳақида янглишишларга сабаб бўлмаслиги, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлмаслиги лозим.


27. Селекция ютуғининг номида:

уруғлик, экиладиган, зотдор материал учун қўлланадиган терминлар ва белгилардан,

ботаник ёки зоологик зот, тур ёки бошқа таксономик бирликларнинг лотинча ёки умум қабул қилинган номлари, шунингдек бу номларнинг қисмларидан,

фақат географик белгилардан таркиб топган номлардан, навнинг келиб чиқиши ёки ўстирилишига нисбатан очиқ-ойдин шубҳа туғдирмайдиган жойлар ёки ҳудудларга тааллуқли географик белгилар бундан мустасно,

селекция ютуғининг белгилари ёки хусусиятлари ҳақида янглиш тасаввур келтириб чиқариши мумкин бўлган ном фойдаланиш ярамайди.


28. Башарти талабнома Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларда топширилса, селекция ютуғининг номи бу талабномаларда бир хил бўлиши лозим.


29. Нав, зот тавсифи техник анкета кўринишида 2, 3-иловаларда келтирилган формалар бўйича тақдим этилади.


30. Анкетанинг юқоридан ўнг томонда жойлашган "Талабнома рақами ______" графаси талабнома берувчи томонидан тўлдирилмайди.


31. "Талабнома берувчи" деб номланган 1-бандда талабнома берувчининг номи кўрсатилади.


32. "Зот/тур номи" деб номланган 2(а)-бандда нав, зот мансуб бўлган ботаник ёки зоологик зот/турнинг ўзбек ва рус тилидаги номи келтирилади, шунингдек селекция ютуғи таксономик бирлигининг лотинча номи кўрсатилади.

2(б)-бандда зот учун "Х" белгисини қўйиш орқали қўшимча равишда зот категорияси белгиланади.

2(в)-бандда маҳсулдорлик йўналиши кўрсатилади.


33. "Таклиф қилинаётган ном" деб номланган 3-бандда селекция ютуғининг таклиф қилинаётган номи кўрсатилади.


34. "Селекция ютуғининг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар" деб номланган 4-бандда селекция ютуғининг тарихи, етиштириш, яратиш, аниқлаш методи, чатиштирилган йили, дастлабки (ота-она) шакллари, шунингдек қўллаб-қувватлаш ва кўпайтириш хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.


35. "Талабнома берилган селекция ютуғининг белгилари" деб номланган 5-бандда белгиланган тартибда белгилар рўйхати келтирилади.

Талабнома берилган нав, зот белгиларининг номи, уларнинг ифодаланганлик даражаси ва индекси келтирилади. Ушбу белгининг ифодаланганлик даражасига мос бўлган индекс "Х" белгисини қўйиш билан белгиланади.


36. "... Селекция ютуғининг номи ва белгилари" деб номланган 6(а)-бандда ўхшаш селекция ютуғининг номи ва уни талабнома берилган селекция ютуғидан фарқлайдиган белгилар келтирилади.

Ўхшаш селекция ютуғи деб талабнома топширилган санагача ҳаммага маълум бўлган маълумотлардан маълум бўлган худди шундай ботаник ёки зоологик зот турга айтилади.

6(б)-бандда ўхшаш селекция ютуғи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот манбаининг билиографик маълумотлари келтирилади.


37. "Қўшимча ахборот" деб номланган 7-бандда, масалан, ўсимлик навининг зараркунандалар ва касалликларга турғунлиги, ҳайвон зотини озиқлантириш даражаси ва уни боқиш технологияси тўғрисида, шунингдек селекция ютуғи синовини ўтказишнинг алоҳида шарт-шароитлари ва бошқалар тўғрисида қўшимча ахборот келтирилади.

7.1-бандда қуйидаги маълумотлар келтирилади:

нав учун - талабнома берилган нав турғунлик намоён этган зараркунандалар ва касалликлар номлари, зотлар/штаммлар кўрсатилади;

зот учун - талабнома берилган зотни озиқлантириш даражаси, уни боқиш ва ишлатиш бўйича алоҳида талаблар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

7.2-бандда синов ўтказишнинг алоҳида шарт-шароитлари (агар улар бўлса), масалан, нав учун - суғориш, ўғит солиш ва бошқалар кўрсатилади.

"Бошқа ахборот" деб номланган 7.3-бандда талабнома берилган нав ёки зотни хўжалик белгиларининг асосий кўрсаткичлари бўйича тавсифлайдиган қўшимча маълумотлар, маҳсулот сифати, навнинг тезпишарлиги, совуқбардошлиги, қурғоқбардошлиги, зотнинг чорвачилик маҳсулотларининг янги сифатларини таъминлайдиган технологик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар ёки урғочиларнинг маҳсулдорлиги, масалан, ўсиш интенсивлиги (тирик массанинг ортиши), унумдорлиги (наслининг чиқиши) ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши мумкин.


38. Тавсиф талабнома берувчи(лар) томонидан фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда имзоланади.


39. Агар талабнома кўп линияли нав, зот ёки популяцияга (ўзини ўзи чанглайдиган ва вегетатив кўпаядиган ўсимликларга) берилаётган бўлса, бу ҳолда ушбу навнинг, зотнинг ҳамма линиялари тавсифга эга бўлиши керак.


40. Намуналарнинг фотосуратлари (умумий кўриниши, олддан, чапдан, ўнгдан, орқадан, тепадан, пастдан кўринишлари) ўсимлик ёки ҳайвон зотининг белгилари тўғрисида тўлиқ батафсил таассурот бериши лозим.


41. Фотосуратлардаги тасвирлар аниқ ва ёрқин бўлиши керак. Ўсимлик ёки ҳайвон зотининг алоҳида деталлари фотосуратларда, нафақат ёруғлик тушган томондан, балки соя томондан ҳам яхши кўриниб туриши лозим.

Фотосуратлар бир текисда тушган ёруғликда, нейтрал фонда, бегона предметларсиз бажарилган бўлиши керак.


42. Фотосуратлар қуйидаги тартибда рақамланади: умумий кўриниши, ёндан, орқадан кўриниши, бошқа кўринишлари.

Бир кўринишдаги тасвирлар битта рақам остида келтирилади.


43. Фотосуратларнинг орқа томонида фотосурат рақами (I фото), селекция ютуғининг номи, шунингдек "умумий кўриниш", "ёндан кўриниш", "олддан кўриниш", "орқадан кўриниш" ва ҳ.к. каби изоҳлар кетма-кет кўрсатилади.


44. Ўсимлик навига топширилган талабнома таркибига хўжаликда фойдаланиш фазасидаги нормал ривожланган ўсимликнинг ва гулларининг (ғунча, гул - тепадан, ёндан, пастдан кўриниши), тўпгулнинг, ўсимликнинг репродуктив қисмларининг (бошоқ, сўта, попук, дон, мева, реза мева, тугунак, илдизмева ва бошқалар) 90 х 120 ёки 130 х 180 мм ўлчамдаги оқ-қора ёки рангли фотосуратлари киради.

Бундан ташқари қуйидаги ўсимликлар бўйича қўшимча фотосуратлар илова қилинади:

ғўза бўйича - ўсимликнинг рангли фондаги фотосурати, симподиал турда шохлайдиган навлар бўйича - иккита намунали шохнинг фотосурати; нуль турда шохлайдиган навлар бўйича - поянинг тугунли, баргли, гулли, кўсакли қисми, икки-учта таралган тўзғоқ ва икки учта тола штапелькаларининг фотосуратлари;

тамаки ва махорка бўйича - нормал ривожланган ўсимликнинг тўпгули ва ўрта ярусдаги барги билан фотосурати;

кўп йиллик мевали ўсимликлар бўйича - бутун дарахт ёки туп ва унинг алоҳида қисмларининг (бир йиллик кўчат, мева берадиган органлар, новда, барг, шингиллар, мевалар ва ҳ.к.) фотосурати.


45. Ҳайвон зотларига берилган талабномалар таркибига ҳайвоннинг ташқи кўриниши ва шу зот учун типик бўлган хусусиятларини таърифлайдиган оқ-қора ёки рангли 90 х 120 мм ўлчамдаги фотосуратлар киради: наслдор ҳайвон, урғочи, жинсий етилган ёшдаги чорва, қоракўлчиликда - қоракўл терилари, тут ипак қуртининг гибридлари (зотлари) бўйича - пилла.



§ 3. Йўл қўйиб бўлмайдиган элементлар


46. Талабномада ахлоқ-одоб ва ижтимоий тартибга зид иборалар, чизмалар, расмлар, фотосуратлар ва бошқа материаллар; бошқа шахсларнинг маҳсулотлари, шунингдек талабномалари ва патентларига нисбатан баён қилинган илтифотсиз фикрлар; Селекциютуғига очиқдан-очиқ тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома ҳужжатларини ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар бўлмаслиги лозим. "Ўхшаш нав, зотнинг номи ва белгилари" бўлимида маълум селекция ютуғининг камчилигини кўрсатиш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.



§ 4. Атамалар ва белгилар


47. Селекция ютуғининг тавсифида (техник анкетасида) стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса илмий ва техникавий адабиётда ҳамма қабул қилган атамалар ва қисқартмалар қўлланади.

Илмий-техник адабиётда кенг қўлланмайдиган атама ва қисқартмалар ишлатилганда, уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланганда тушунтириб берилади.

Илмий-техник адабиётларда ноилмий деб эътироф этилган тушунчаларни таърифловчи атамаларнинг қўлланишига йўл қўйилмайди.

Ҳамма шартли белгилар очиб берилади.

Физикавий катталиклар одатда амалдаги Халқаро бирликлар системаси бирликларида ифода этилади.



§ 5.Талабнома ҳужжатларини расмийлаштириш


48. Ҳамма ҳужжатлар зарур бўлган ҳолларда уларни бевосита репродукция қилиб, чекланмаган миқдорда нусха кўчириш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилади.

Ҳар бир варақнинг фақат бир томонидан фойдаланилади, қаторлар варақнинг кичик томони бўйлаб параллель жойлаштирилади.


49. Талабноманинг ҳужжатлари пишиқ, оқ, текис, ярқирамайдиган қоғозда расмийлаштирилади. Талабнома ҳужжатларини МЎТ да ҳам бериш мумкин.


50. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида варақдан бошланади. Варақлар 210х297 мм форматга эга бўлади.

Тавсифни ва муҳим аломатлар мажмуини ўз ичига олган варақлар ҳошияларининг ўлчамлари қуйидагича бўлади, мм:

юқоридан - 20;

ўнгдан - 20;

пастдан - 20;

чапдан - 25.


51. Талабноманинг ҳар бир ҳужжатининг (ариза, талабнома (техник анкета) аломатлар рўйхати билан, фотосуратлар) варақлари бирдан бошлаб алоҳида рақамлаб чиқилади. Варақларнинг рақамлари иккинчи варақдан бошлаб араб сонлари билан қўйилади.

МЎТ да бериладиган материалларга қўйиладиган талаблар Агентлик томонидан белгиланади.

52. Ҳужжатлар қора рангли шрифт билан босилади. Тавсиф матни 1,5 интервал билан бош ҳарфларининг баландлиги 2,1 мм дан кам бўлмаган ҳолда босилади.


53. График символлар, лотинча номлар, лотинча ҳарфлар қора рангли сиёҳ, паста ёки туш билан кейин ёзиб қўйилиши мумкин.


54. Ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари улар бўйича ахборот манбаини топиш мумкин бўлган ҳолда кўрсатилиши лозим.



§ 6. Талабномани топшириш


55. Селекция ютуғининг муаллифи, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси талабнома топшириш ва патент олиш ҳуқуқига эга.


56. Талабнома бевосита Агентликка топширилади ёки почта орқали юборилади.

57. Талабнома бевосита талабнома берувчи томонидан ёки Агентликда рўйхатдан ўтган патент вакили ёхуд бошқа ишончли шахс орқали топширилиши мумкин.

58. Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига ёки жойлашган ерига эга бўлмаган бошқа давлатларнинг фуқаролари ва юридик шахслари, уларнинг патент вакиллари ёки ишончли шахслари ҳимоя ҳужжатлари олиш ва уларни ўз кучида сақлаш борасидаги ишларни, агар Ўзбекистон Республикаси қатнашган халқаро шартномаларда бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг патент вакиллари орқали олиб борадилар.



II БОБ. АГЕНТЛИК БИЛАН ПАТЕНТ ОЛИШ

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ


§ 7. Ишончли шахсни тайинлаш


59. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш ва талабномани кўриб чиқишда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун талабнома берувчи патент вакилини ёки ишончнома бериш орқали ишончли шахсни тайинлаши мумкин.

Агентлик олдида вакиллик қилиш учун Ўзбекистон Республикасида расмийлаштириладиган ишончнома оддий ёзма шаклда тузилади.

Агар ишончнома ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилда берилган бўлса, унга шу тиллардан бирига қилинган таржима илова қилинади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.

Агар ишончнома Агентликда рўйхатдан ўтказилган бир неча патент вакили номига ёки бир неча ишончли вакил номига берилган бўлса, у ҳолда талабнома бўйича патент олиш ишлари уларнинг исталгани томонидан олиб борилаверади.


§ 8. Агентлик ва ихтисослаштирилган

ташкилотлар билан ёзишма олиб бориш

60. Ёзишма талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёки ушбу ишга ваколат берилган ишончли шахс томонидан ҳар бир талабнома бўйича алоҳида олиб борилади.


61. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами ва талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли вакилининг имзоси бўлиши шарт.

Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар, агар рақамни билвосита аниқлаш имкони бўлмаса, кўрилмай қайтариб юборилади.


62. Талабнома бўйича иш юритиш жараёнида юбориладиган материаллар Қонунда белгиланган муддатларда тақдим этилади.


63. Агентликка ёки ихтисослаштирилган ташкилотга талабларни бузиб тақдим етилган материаллар бўйича билдиришнома юборилади ва унда билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ойлик муддатда тузатилган ва/ёки етишмаётган материалларни тақдим етиш таклиф қилинади. Талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли шахси бўлмаган шахслар томонидан тақдим етилган материаллар кўриб чиқилмайди. Бундай материалларни топширган шахсга тегишли билдиришнома юборилади.


§ 9. Талабнома ҳужжатларига қўшимчалар,

аниқликлар ва тузатишлар киритиш


64. Қонуннинг 20-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга.


65. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар тегишли ариза бериш йўли билан кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ҳам, лекин патент бериш ҳақидаги қарор чиқарилгунга қадар, киритилиши мумкин.

Аризага талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиш учун патент божи тўлангани ҳақидаги ҳужжат илова қилинади. Патент божи тўлангани ҳақидаги ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчи хабардор қилинади. Тўланган патент божининг суммаси белгиланган миқдордан кам бўлган тақдирда, талабнома берувчи Агентлик томонидан етишмаётган патент божини тўлаш ҳақидаги билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида керакли суммани тўлаш ҳуқуқига эга.

66. Талабнома материалларига тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш талабнома берувчи томонидан тегишли ёзма аризалар ва алмаштириладиган варақлар ёки фотосуратларни талабнома ҳужжатларининг ҳар бир нусхаси учун топшириш йўли билан амалга оширилади. Ариза шакллари ушбу Қоидаларга берилган 4, 5, 6-иловаларда келтирилган. Алмаштириладиган варақлар тегишли талабнома ҳужжатининг ҳар бир нусхаси учун ўзбек ёки рус тилида тақдим этилади.

Талабнома берувчи ариза Агентликка келиб тушганлиги ва уни кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабардор қилинади.

67. Юридик шахс бўлган талабнома берувчининг номи ёки жисмоний шахс бўлган талабнома берувчининг фамилияси (исми, отасининг исми) ўзгартирилганда, Агентликка талабнома берувчининг номига ўзгартириш киритиш ҳақида ариза берилади ва ушбу ўзгартиришларни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 4-иловада келтирилган.

68. Талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилган ҳолда талабнома берувчи томонидан Агентликка талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақида ариза берилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 5-иловада келтирилган.

Патент олишга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтказилишида ёки талабнома берувчининг номи ўзгариши натижасида талабнома берувчи ҳақидаги кўрсатмани ўзгартириш селекция ютуғини Ўсимликлар навларининг давлат реестри ёки Ҳайвонлар зотларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача амалга оширилиши мумкин.

Аризада талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга - ҳуқуқ ворисига ўтказилиши ҳақида кўрсатма ва ушбу шахс ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак. Ариза талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқ вориси томонидан ушбу Қоидаларнинг 25-бандида кўзда тутилган тартибда имзоланади.

Ариза фақат талабнома берувчи томонидан имзоланган тақдирда, аризага талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 5-иловада келтирилган.


69. Белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолларда талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақида хабардор қилинади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.

Талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий ворисига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган сана талабномага бўлган ҳуқуқ ўтказилган сана деб ҳисобланади. Белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва/ёки тузатишлар киритилиши кераклиги ҳақида ёки талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритиш мумкин эмаслиги ҳақида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.


70. Агентлик талабнома ҳужжатларига тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли вакили томонидан имзоланган ҳамда тегишли талабнома рақами ва киритилиши лозим бўлган тузатишлар кўрсатилган аризани қабул қилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 6-иловада келтирилган.

Талабнома ҳужжатларидаги яққол аён бўлган ва техник хатоларни тузатиш ҳам селекция ютуғи тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санага қадар амалга оширилиши мумкин. Агар мутахассис учун таклиф этилган тузатишдан бошқасининг амалга оширилиши мумкин эмаслиги умум эътироф этилган билимлардан аён бўлса, тузатиш яққол аён деб ҳисобланади.

Агар тузатишлар библиографик маълумотларни кўрсатишда матн теришдаги хатоларга ва бошқа шу каби хатоларга оид бўлиб, ҳужжатни тузатиш бевосита нусха олишда аниқликка нисбатан салбий оқибатларга олиб келмаса, тузатиш киритиш зарурлиги талабнома берувчининг хатида баён қилиниши ва аввалгисининг ўрнини босадиган варақлар тақдим этилмаслиги мумкин.


71. Белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолларда талабнома берувчи талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиш мумкин эмаслиги ҳақида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.



§ 10. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш


72. Қонуннинг 20-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ қўшимчалар, тузатишлар ва аниқликларни талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган тақдим этиш муддатлари тикланиши мумкин.


73. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчи томонидан тақдим этиш муддати ўтказиб юборилган ҳужжат билан бирга, ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, узрли сабаблар кўрсатилган ҳолда берилади. Агентлик кўрсатилган сабаблар мавжудлигини ҳужжатлар билан тасдиқлашни сўраш ҳуқуқига эга.

74. Илтимосномага белгиланган миқдорда тегишли патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган ҳолда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.


75. Ўтказиб юборилган муддат тиклангани тўғрисида талабнома берувчига хабар берилади.


76. Юқорида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган ҳолларда илтимоснома қаноатлантирилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.



§ 11. Талабнома берувчини талабнома

материаллари билан таништириш


77. Талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) ўзи топширган талабнома ва шу талабнома бўйича Агентлик ёки ихтисослаштирилган ташкилотлар ўртасида олиб борилган ёзишмалар билан куни ва соатини аввалдан келишиб, бевосита Агентлик ёки ихтисослаштирилган ташкилотларнинг ўзида ҳам, шунингдек талабнома материаллари, унга тегишли ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари нусхаларини сўровнома орқали олиб ҳам танишиши мумкин.

78. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари талабнома материаллари билан белгиланган тартибда танишадилар.



§ 12. Талабномани талабнома берувчининг

иштирокида кўриб чиқиш


79. Талабнома билан боғлиқ саволлар талабнома берувчининг (унинг патент вакили ёки ишончли шахсининг) иштирокида Агентликнинг таклифи бўйича ёки талабнома берувчининг илтимосига кўра, иккала томон бу саволлар билан танишиб чиққанидан сўнг кўриб чиқилади.

80. Экспертизанинг саволлари учрашиш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинган билдиришномада, талабнома берувчининг саволлари эса учрашув ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён қилиниши мумкин.


81. Билдиришномага талабнома берувчининг жавоби, унинг талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш нияти бор-йўқлигидан қатъи назар, билдиришномада кўрсатилган муддатда тақдим этилади. Талабномани талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади. Вазият ўзгарган тақдирда белгиланган вақтда талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш имконияти бўлмаган томон дарҳол бу ҳақда иккинчи томонни хабардор қилади.


82. Ягона талабнома берувчи бўлмаган шахс вакиллик қилиш учун ишончномаси бўлган тақдирдагина бошқа талабнома берувчиларсиз ўзи талабномани кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин.


83. Талабномани талабнома берувчининг иштирокида кўриб чиқиш музокара йўли билан ёки эксперт кенгашида амалга оширилади.

Агар саволларни бевосита эксперт ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиш имкони бўлса, музокаралар олиб борилади, агар саволларни ҳал қилиш учун бир неча мутахассиснинг экспертизаси талаб қилинса, эксперт кенгаши ўтказилади.

Музокаралар ва эксперт кенгаши натижалари бўйича белгиланган шаклда икки нусхада, иштирокчилар ҳақидаги маълумотларни, томонлар тарафидан келтирилган далиллар ва таклифлар ва кейинги иш юритиш ҳақидаги хулосаларни ўз ичига олган баённома тузилади.

Баённомада экспертизанинг ёзма изоҳларни талаб қиладиган саволлари келтирилиши, талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) томонидан таклиф қилинган нав, зот аломатларининг ифодаланганлик даражаси ва индекси аниқлаштирилиши, талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза ва ҳ.к. келтирилиши мумкин.

Баённома кўриб чиқишда қатнашган барча иштирокчилар томонидан имзоланади. Бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси эса талабнома берувчига (унинг патент вакили ёки ишончли шахсига) берилади.

Муҳокама қилинган саволлар бўйича келишувга эришилмаган ҳолларда, баённомада кўриб чиқишда қатнашганларнинг алоҳида фикри қайд этилиши мумкин. Талабнома берувчига (унинг патент вакили ёки ишончли шахсига) топшириладиган ва тегишли хулосаларни ўз ичига олган баённома нусхаси экспертиза саволлари келтириладиган билдиришноманинг ўрнини босиши мумкин, бу ҳақда баённомада тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.


84. Баённома талабнома берувчининг экспертиза билдиришномасига жавоби ўрнини (агар бунда жавоб бериш учун белгиланган муддатлар бузилмаётган бўлса) босиши мумкин. Бу ҳолда баённомада тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.



§ 13. Талабнома берувчи томонидан

талабномани чақириб олиш


85. Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабнома талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига биноан патент бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар чақириб олиниши мумкин.

Чақириб олиш тўғрисидаги илтимоснома қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома талабнома берувчига жўнатилган санадан эътиборан талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.

Талабнома берувчига талабнома чақириб олинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилганидан сўнг ушбу талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.


86. Чақириб олинган ёки чақириб олинган деб ҳисобланадиган талабнома юридик оқибатларга олиб келмайди, яъни у бўйича ҳеч қандай юридик аҳамиятга молик амаллар олиб борилиши мумкин бўлмайди (бундай талабнома бўйича экпертиза ўтказилмайди, патент берилмайди ва х.к.) ва келгусида талабнома берувчининг ҳуқуқлари ушбу талабномага асосланиши мумкин бўлмайди (хусусан, навбатдаги талабномани топширишда чақириб олинган талабноманинг келиб тушган сана бўйича ёки унга қўшимча материаллар келиб тушган сана бўйича устуворлик сўраш мумкин эмас).

Чақириб олинган ёки чақириб олинган деб ҳисобланадиган талабнома селекция ютуғи бўйича келиб тушган бошқа талабномаларнинг экспертизасини ўтказиш жараёнида уларнинг янгилигини аниқлашда ҳисобга олинмайди.


87. Талабнома берувчининг талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ўз илтимосномасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги илтимоси, агар у талабноманинг чақириб олингани тўғрисидаги билдиришнома талабнома берувчига юборилганидан кейин келиб тушган бўлса, қаноатлантирилмайди.



III-БОБ. ТАЛАБНОМАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


§ 14. Келиб тушган талабномани рўйхатга олиш


88. Агентликка келиб тушган талабнома материаллари келиб тушиш санаси кўрсатилган ҳолда селекция ютуғига талабнома сифатида рўйхатга олинади, бунинг учун ушбу материаллар таркибида камида патент бериш тўғрисида ўзбек ёки рус тилидаги ариза, селекция ютуғининг тавсифи (техник анкетаси) ва белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божини тўлашдан озод этиш учун ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиши керак.

89. Талабномага рўйхат рақами берилади.

Талабнома берувчи талабнома материаллари келиб тушганлик факти ҳақида уч кун мобайнида рўйхат рақами ва келиб тушган санаси маълум қилинган ҳолда хабардор қилинади.


90. Рўйхатдан ўтказилган талабнома материаллари қайтарилмайди.


91. Талабнома ҳақидаги маълумотлар талабнома Агентликка келиб тушган санадан эътиборан, у ҳақидаги маълумотлар расман эълон қилингунга қадар махфий (конфиденциал) ҳисобланади ва талабнома берувчининг розилигисиз ноқонуний ошкор қилинмайди.

92. Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг давлат экспертизаси Агентликнинг ўзида ўтказиладиган расмий экспертизани ва янгилик эканлигини экспертиза қилишдан ҳамда фарқлаш, ўхшашлик ва барқарорликни аниқлаш мақсадида давлат синовидан ўтказишдан иборат патентга лаёқатлилик экспертизасини ўз ичига олади бу экспертиза ихисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


§ 15. Расмий экспертиза


93. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ талабноманинг расмий экспертизаси у Агентликка келиб тушган санадан икки ой ўтгандан сўнг ўтказилади.

Талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра талабноманинг расмий экспертиза кўрсатилган муддат ўтмасдан туриб бошланиши мумкин.

94. Расмий экспертиза ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

а) селекция ютуғининг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган зоологик зот ва турларга мансублиги;

б) талабнома таркибида бўлиши ёки унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

в) тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан қўйилган талабларга риоя қилинганлик;

г) Қонуннинг 16-моддаси иккинчи қисмида кўзда тутилган ҳолларда талабнома топшириш тартибига, шу жумладан патент вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилишига риоя қилинганлик;

д) талабномада унинг Агентликка келиб тушган санасидан илгарироқ устуворлик сўралаётганининг асосланганлиги.

95. Рўйхатга олинган талабномада талабномани топшириш учун белгиланган миқдорда бож тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжудлиги текширилади. Бундай ҳужжат ёки кўрсатилган патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлмаган тақдирда, талабнома бўйича юридик аҳамиятга молик хатти-ҳаракатлар амалга оширилмайди.


96. Агар патент божи белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, талабнома берувчи билдиришнома орқали ушбу билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида талабнома топшириш учун етмаган патент божини тўлаш зарурлиги тўғрисида хабардор қилинади. Талабнома берувчи талабнома бўйича белгиланган миқдордаги патент божи кўрсатилган муддатда тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, юридик қимматга эга хатти-ҳаракатлар амалга оширилмаслиги ҳақида ҳам хабардор қилинади.

Патент божини тўлашга тегишли билдиришнома талабнома берувчига талабнома материаллари рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда юборилиши мумкин.


97. Агар талабноманинг расмий экспертизаси жараёнида талабнома қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланса, талабнома берувчига сўровнома юборилади ва унда етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги кўрсатилади.

Қуйидагилар сўровнома юбориш учун асос бўлади:

а) талабномада ушбу Қоидаларнинг 6-бандида кўзда тутилган ҳужжатлардан камида биттасининг бўлмаслиги;

б) талабнома патент вакили ёхуд ишончли шахс орқали топширилган бўлса, вакиллик учун ишончноманинг йўқлиги, ва/ёки уни расмийлаштириш қоидаларининг бузилганлиги;

в) талабнома ҳужжатлари белгилангандан кам нусхада топширилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи жисмоний шахслар ёки хорижий юридик шахслар томонидан талабнома Агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали топширилмаганлиги, агар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган халқаро битимларда талабнома топширишнинг бошқа тартиби кўзда тутилмаган бўлса;

д) патент бериш учун аризада ушбу Қоидаларда кўзда тутилган реквизитлар, имзолар, муҳр (зарур бўлганда) йўқлиги;

е) патент божлари тўғри тўланганлиги билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурияти;

ж) талабнома ҳужжатларининг ўзбек ёки рус тилига таржимаси йўқлиги, агар улар бошқа тилда топширилган бўлса;

з) ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳужжатлардан бевосита нусха кўчиришга, уларни сақлашга тўсқинлик қиладиган ёки патентга тавсифни эълон қилишга тайёрлаш имкониятини бермайдиган камчиликлар (варақлар формати, ҳошиялар ўлчамлари ва ҳ.к.ларга қўйилган талаблар бузилганлиги, фотосуратларнинг сифати, талабнома материалларини ўқишни қийинлаштирадиган босма матн сифати ва ҳ.к.)нинг аниқланганлиги;

и) талабнома ҳужжатларининг бир-бирига мос эмаслиги (аризада келтирилган селекция ютуғининг номи тавсифда (техник анкетада) келтирилган номига мос эмаслиги); талабнома берувчининг аризадаги номи талабнома берувчининг тавсифдаги (техник анкетадаги) номига мос эмаслиги ва ҳ.к.);

к) селекция ютуғининг тавсифида (техник анкетасида) ушбу Қоидаларнинг 29-39-бандларида ва 2, 3-иловаларда кўзда тутилган маълумотларнинг мавжуд эмаслиги (агар тегишли бўлимда баён қилиниши лозим бўлган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилган бўлса, бу ҳолда билдиришнома юборилмайди);

л) селекция ютуғининг номи ушбу Қоидаларнинг 26-28-бандларида белгиланган талабларга мос эмаслиги;

м) талабномада сўралаётган аввалроқ устуворликни белгилаш билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурияти.

н) ушбу Қоидаларда талабнома ҳужжатларига қўйилган талабларининг талабнома берилган селекция ютуғини патентга лаёқатликка ўтказиладиган экспертизасиз ҳам белгиланадиган бундан бошқа бузилганлик ҳолатларининг мавжудли.


98. Агар талабнома берувчи белгиланган муддатда ушбу Қоидаларнинг 6-бандида кўзда тутилган материалларни тақдим этмаса, ёки уларни топшириш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимосномани бермаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчи хабардор қилинади. Талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.

99. Ўтказиб юборилган муддат Агентлик томонидан ушбу Қоидаларнинг 10-параграфига мувофиқ тикланган ҳолда иш юритиш давом эттирилиши мумкин.

100. Агар талабноманинг расмий экспертизаси натижасида талабнома Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинмайдиган зоологик зот ва турга нисбатан берилганлиги аниқланса, унинг материаллари кўриб чиқилмайди, талабнома эса чақириб олинган ҳисобланади, ва талабнома берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.

101. Агар талабнома таркибида барча зарур ҳужжатлар бўлса, уларга нисбатан ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинган бўлса, талабнома берувчига талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ва унинг янгилигига экспертиза ўтказиш учун патент божи тўланиши лозимлиги тўғрисида қарор юборилади.



§ 16. Селекция ютуғининг устуворлигини

белгилаш


102. Селекция ютуғининг устуворлиги патент бериш учун талабнома Агентликка топширилган сана бўйича белгиланади.

Агар талабномада селекция ютуғнинг устуворлиги Қонуннинг 18-модда учинчи, тўртинчи қисмлари асосида сўралмаётган бўлса, у ҳолда унинг устуворлиги талабноманинг Агентликка топширилган санаси бўйича белгиланади.

Кўрсатилган ҳужжатлар бир вақтда топширилмаган тақдирда, устуворлик охирги топширилган ҳужжат келиб тушган сана бўйича белгиланади.


103. Селекция ютуғининг устуворлиги талабнома берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси селекция ютуқларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида шартнома тузган бошқа давлатда топширилган биринчи талабноманинг топширилиш санаси бўйича белгиланади, бунинг учун Қонуннинг 18-модда учинчи қисмида кўзда тутилган талабларга риоя қилинган ва талабнома берувчи томонидан сўралаётган устуворликни тасдиқлайдиган ҳамма зарур ҳужжатлар тақдим этилган бўлиши керак.

Агентликка тақдим этилаётган талабномада талабнома берувчи биринчи талабнома санасини кўрсатиши ва талабнома Агентликка келиб тушган санадан эътиборан уч ойлик муддатдан кечикмай биринчи талабнома нусхасини ва унинг таржимасини тақдим этиши лозим.

104. Биринчи талабнома бўйича устуворлик сўралганда қуйидагилар текширилади:

талабнома берувчи томонидан бошқа давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхасининг мавжудлиги. Агар кўрсатиб ўтилган нусха талабнома Агентликка келиб тушган санадан кейин тақдим этилган бўлса, бу ҳолда талабнома берувчи талабнома нусхаси тақдим этилиши лозим бўлган кўрсатиб ўтилган санадан эътиборан уч ойлик муддатга риоя қилганлиги текширилади (агар биринчи талабномалар бир нечта бўлса, кўрсатиб ўтилган шартлар ҳар бир талабноманинг нусхасига нисбатан амал қилади);

талабнома берувчининг биринчи талабнома топширилган санадан бошлаб 12 ойлик муддатга риоя қилганлиги, ушбу муддат мобайнида устуворлик сўралган талабнома Агентликка келиб тушиши керак;

селекция ютиғи номининг ва талабнома берилаётган селекция ютиғи аломатларининг биринчи талабномадаги селекция ютиғининг номи ва аломатларига мослиги.


105. Агар устуворликни белгилашда юзага келадиган саволлар экспертизани ўтказишга тўсқинлик қилмаса, бу ҳолда уларга талабномани кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа саволлар билан бир пайтда аниқлик киритилади.


106. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 103-104-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилинган бўлса, бу ҳолда талабнома берилган селекция ютуғига нисбатан сўралаётган устуворлик белгиланади.


107. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 103-104-бандларида кўрсатилган талаблардан ақалли биттасига риоя қилинмаган бўлса, талаб қилинаётган устуворлик тан олинмайди.



§ 17. Патентга лаёқатлилик экспертизаси


108. Қонуннинг 4-моддаси учинчи қисмига мувофиқ талабнома берилган селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик экспертизаси ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ўтказилади.

Патентга лаёқатлилик экспертизаси селекция ютуғининг янгилиги экспертизаси ва фарқланиш, ўхшашлик ва барқарорликка синовлардан иборат бўлади.


109. Селекция ютуғининг янгилиги экспертизаси белгиланган миқдорда патент божи тўланганлиги шарти билан ўтказилади.

Агар селекция ютуғининг янгилиги экспертизасини ўтказиш учун патент божи белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, талабнома берувчига билдиришнома орқали ушбу билдиришнома юборилган санадан эътиборга уч ой муддатда тўланган патент божи суммасини белгиланган миқдорга етказиш зарурлиги хабар қилинади.

Талабнома берувчига шунингдек белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат белгиланган муддатда тақдим этилмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши маълум қилинади.

110. Қонуннинг 22-модда биринчи қисмига мувофиқ селекция ютуғининг янгилиги экспертизасини ихтисослаштирилган ташкилотлар мавжуд ҳужжатлар ва исботлар асосида, шу жумладан ўз ташаббуси билан олинган ахборот асосида амалга оширадилар.

Ихтисослаштирилган ташкилот Агентликка талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг янгилик мезонига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этади.

Агентлик талабнома берувчини янгиликка экспертиза натижалари тўғрисида ёзма хабардор қилади.

111. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланиши шарти билан талабнома берилган селекция ютуғининг фарқлилик, ўхшашлик ва барқарорликка синашдан иборат синовлари ўтказилади.

Агар фарқлилик, ўхшашлик ва барқарорликка ўтказиладиган экспертиза учун белгиланган миқдордан кам патент божи тўланган бўлса, бу ҳолда талабнома берувчига билдиришнома орқали ушбу билдиришнома юборилган санадан эътиборга уч ой муддатда тўланган патент божи суммасини белгиланган миқдорга етказиш зарурлиги хабар қилинади.

Талабнома берувчига шунингдек белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат белгиланган муддатда тақдим этилмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши маълум қилинади.

112. Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ талабнома берилган селекция ютуғининг синовлари ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан белгиланган услуб ва муддатларда рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат навсинов станцияларида, давлат нав синов участкаларида, бошқа хўжаликлар ва ташкилотларда ўтказилади.

Талабнома берувчи синов ўтказиш учун керакли миқдордаги уруғлик, кўчат ёки насл маҳсулотларини ихтисослаштирилган ташкилот томонидан белгиланган манзилга кўрсатилган муддатда тақдим этиши шарт.

Ихтисослаштирилган ташкилот талабнома берувчи, Ўзбекистон Республикасининг корхоналари, идоралари, ташкилотлари, шунингдек бошқа давлатларнинг ваколатли органлари томонидан тақдим этилган синов натижаларидан фойдаланишга ҳақлидир.


113. Қонуннинг 23-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ ихтисослаштирилган ташкилот синов натижаларига қараб селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик мезонига мослиги тўғрисида хулоса чиқаради.



§ 18. Селекция ютуғига патент бериш тўғрисидаги қарор


114. Селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик мезонларига, номининг эса белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланганда, ихтисослаштирилган ташкилот патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси ва селекция ютуғининг расмий тавсифини Агентликка юборади. Агентлик ихтисослаштирилган ташкилотнинг хулосаси асосида ўсимликлар нави ёки ҳайвонлар зотига патент бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

115. Белгиланган патент божи тўланган тақдирда Агентлик селекция ютуғини тегишли реестрида рўйхатдан ўтказади ва селекция ютуғининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилади.


§ 19. Патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор


116. Талабнома берилган селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик мезонларидан ақалли биттасига мувофиқ эмаслиги аниқланса, бу ҳолда ихтисослаштирилган ташкилот томонидан унинг фарқлилик, ўхшашлик, барқарорлик мезонларига жавоб бермаслиги тўғрисида тегишли асослар келтирилган хулосаси юборилади.

Агентлик ихтисослаштирилган ташкилотнинг хулосаси асосида ўсимликлар нави ёки ҳайвонлар зотига патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни ихтисослаштирилган ташкилот томонидан селекция ютуғининг фарқлилик, ўхшашлик, барқарорлик мезонларига жавоб бермаслиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинган ҳолда талабнома берувчига юборади.


§ 20. Якуний қоида


117. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги биринчи вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалик ўсимликларининг навларини синаш бўйича давлат комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Наслчилик ишлари бўйича Бош давлат инспекциясининг бошлиғи билан келишилди






Қоидаларга

1-ИЛОВА

Келиб тушган сана

Рўйхатга олиш рақами

(ЎзР ИМА томонидан тўлдирилади)

q ўсимликлар нави

q ҳайвонлар зотига


патент олиш учун

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлигига,

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59.

Тел.: (99871) 232-50-50.

Факс: (99871) 232-50-05.

Е-mаil: infо@imа.uz

(71) Талабнома берувчи(лар):


КТУТ бўйича

ташкилот коди

БИМТ ST. 3 стандарти

бўйича мамлакат коди

(агар у белгиланган бўлса)


Ушбу шахс:




q муаллиф

q муаллифнинг ҳуқуқий вориси


q иш берувчи

q иш берувчининг ҳуқуқий вориси

(тўлиқ исми ёки номи ва яшаш жойи ёки жойлашган ери, шу жумладан мамлакат номи ва тўлиқ почта манзили кўрсатилади. Талабнома берувчи муаллифларнинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар "Муаллифлар" графасида келтирилади)

       

_______________________________ номи остида топширилган селекция ютуғининг устуворлигини биринчи талабнома(лар)нинг топшириш санаси бўйича белгилашингизни сўрайман (сўраймиз)

     

(31) Биринчи талабнома рақами

(32) Сўралаётган устуворлик санаси

(33) Мамлакат коди



(54) а) зот/тур номи __________________________________

___________________________________



(ўзбекча)

(русча)


_________________________________________________________________________________________________________________________________

(лотинча)

б) Таклиф қилинаётган ном __________________________________________________________________________________________________________________________


____________________________________________________________________________________________________________________________________________

(74) Патент вакили (тўлиқ исми, рўйхатга олиниш рақами)


Телефон:

Факс:

Е-mаil:


Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номи)


Телефон:

Факс:

Е-mаil:


Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:

Бир нусхадаги варақлар сони

Нусхалар сони

q нав, зот тавсифи (техник анкетаси)



q намуналарнинг фотосуратлари



q талабнома берувчи томонидан ўтказилган синовлар ҳақидаги ҳужжатлар



q селекция ютуғи қўлланмаган, сотилмаган, берилмаганлигини тасдиқлайдиган талабнома берувчининг декларацияси



q устуворликни тасдиқлайдиган ҳужжат (биринчи талабнома(лар)нинг нусхаси (нусхалари))



q нав, турнинг синови учун материал тақдим этиш ҳақида талабнома берувчининг мажбурияти



q патент вакили ёки ишончли шахснинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома



q талабнома топшириш учун патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат

q патент божини тўлашдан озод этилганлик учун асос

q бож миқдорини камайтириш учун асос



q талабноманинг ўзбек ёки рус тилига таржимаси



q бошқа ҳужжат (кўрсатилсин)



q талабномага унинг машинада ўқиладиган ташувчидаги нусхаси илова қилинади

q талабнома ҳужжатларининг машинада ўқиладиган ташувчидаги нусхаси босма матннинг айнан нусхаси бўлиши керак



(72) Муаллиф(лар)

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий даражаси ва иш жойи)

Тўлиқ уй манзили (вилоят, туман, шаҳар, кўча, уй, чет элликла

учун - БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

Муаллиф (лар) имзоси (имзолари, сана

Мен (Биз), ____________________________________________________________________________

(тўлиқ исм)


патент бериш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинаётганида менинг исмимни (бизнинг исмимизни) муаллиф(лар) сифатида тилга олмаслигингизни сўрайман (сўраймиз)

Муаллиф(лар)нинг имзоси (имзолари):

Имзо(лар):

Талабнома берувчи(лар), ёки патент вакили, ёки талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси (имзолари), имзо(лар) қўйилган сана (имзо юридик шахс номидан қўйилганда, раҳбарнинг ёки бунинг учун бошқа ваколатли шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)





Қоидаларга

2-ИЛОВА






Талабнома рақами







(талабнома берувчи томонидан

тўлдирилмайди)


ЎСИМЛИКЛАР НАВИНИНГ ТАВСИФИ

(ТЕХНИК АНКЕТАСИ)


1. Талабнома берувчи

2. а) Зот/турнинг номи

(ўзбекча)

(русча)

(лотинча)

3. Таклиф қилинаётган ном

4. Навнинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар, сақлаш ва кўпайтириш хусусиятлари, селекция рақами

5. Талабнома берилган навнинг аломатлари

N пп.

Аломат

Ифодаланганлик даражаси

Индекси

6. а) Талабномада кўрсатилган навга ўхшаш навнинг номи ва унинг талабномада кўрсатилган навдан фарқлаб турадиган аломатлари:



(навнинг номи)

Тегишли аломатнинг тартиб рақами

Аломат

б) Ахборот манбаининг библиографик маълумотлари

7. Қўшимча ахборот

7.1. Зараркунандалар ва касалликларга турғунлиги (агар имкон бўлса, зотлар/штаммларни кўрсатинг)

7.2. Навни фарқлилик, ўхшашлик ва барқарорликка синаш учун алоҳида шарт-шароитларни кўрсатинг

7.3. Бошқа ахборот

Сана "___" ________________ 20___ й.

Талабнома берувчи






(имзо)


(фамилия, инициаллар)






Қоидаларга

3-ИЛОВА






Талабнома рақами







(талабнома берувчи томонидан

тўлдирилмайди)


ҲАЙВОНЛАР ЗОТИНИНГ ТАВСИФИ

(ТЕХНИК АНКЕТАСИ)

1. Талабнома берувчи

2. а) Насл/турнинг номи

(ўзбекча)

(русча)

(лотинча)

б) Насл категорияси:

q - насл гуруҳи,

q - завод тури,

q - оила,

q - линиялар,

q - кросс (паррандачиликда).

q - насл ичидаги тур,

q - завод линияси,

q - партеноклонлар,

q - гибридлар.





в) Маҳсулдорлик йўналиши

3. Таклиф қилинаётган ном

4. Наслнинг келиб чиқиши, сақлаш ва кўпайтириш хусусиятлари ҳақида маълумотлар, селекция рақами

5. Талабнома берилган насл аломатлари

Тартиб рақам

Аломат

Ифодаланганлик даражаси

Индекс

6. а) Талабномада кўрсатилган наслнинг номи ва уни ўхшаш наслдан фарқлаб турадиган аломатлари:

(насл номи)

Тегишли аломатнинг тартиб рақами

Аломат

б) Ахборот манбаининг библиографик маълумотлари


7. Қўшимча ахборот:


7.1. Озиқлантириш даражаси, сақлаш ва ишлатиш технологиясига қўйиладиган талаблар

7.2. Наслни фарқлилик, ўхшашлик ва барқарорликка синаш учун алоҳида шарт-шароитлар

7.3. Бошқа ахборот


Сана "___" _____________ 20___ й.



Талабнома берувчи






(имзо)


(фамилия, инициаллар)


Қоидаларга

4-ИЛОВА

Топшириш санаси

Кириш рақами

(ЎзР ИМА томонидан тўлдирилади)

Ўзгартириш(лар) киритиш тўғрисида

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлигига,

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59.

Тел.: (99871) 232-50-50.

Факс: (99871) 232-50-05.

Е-mаil: infо@imа.uz

(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номи)

Телефон:


Факс:

Е-mаil:


(74) Патент вакили (тўлиқ исми, рўйхатга олинганлик рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:


Факс:

Е-mаil:


Ушбу аризани топширар эканман, талабнома материалларига қуйидаги ўзгартириш(лар)ни киритишингизни сўрайман:


q талабнома берувчининг исми (номи)га


q талабнома берувчининг манзилига


q ёзишмалар учун манзилга


q талабнома материалларига

Ўзгартирилиши лозим бўлган маълумотлар:

Ўзгартирилган маълумотлар:давомини кейинги варақдан қаранг

q Аризага илова(лар):


q белгиланган миқдорда патент божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат


q давом эттириш учун варақлар


q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)

Нусхалар сони

Варақлар сони



Имзо(лар)

Талабнома берувчи(лар), ёки патент вакили, ёки талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо(лар) қўйилган сана (имзо юридик шахс номидан қўйилганда, раҳбарнинг ёки бунинг учун бошқа ваколатли шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)





Қоидаларга

5-ИЛОВА

Топшириш санаси

Кириш рақами

(ЎзР ИМА томонидан тўлдирилади)

Талабнома берувчи(лар)нинг ўзгарганлиги

тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақида

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлигига,

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59.

Тел.: (99871) 232-50-50.

Факс: (99871) 232-50-05.

Е-mаil: infо@imа.uz


(21) Талабнома рақами



(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номи)

Телефон:


Факс:

Е-mаil:


(74) Патент вакили (тўлиқ исми, рўйхатга олинганлик рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:


Факс:

Е-mаil:


Ушбу аризани топширар эканман, талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишингизни сўрайман


Талабнома берувчини ўзгартириш учун асослар:

q талабнома берувчи контракт, шартнома имзоланганлиги натижасида ўзгартирилмоқда; қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:


q контракт, шартноманинг тасдиқланган нусхаси


q контракт, шартномадан тасдиқланган кўчирма


q ҳуқуқ ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат


q талабнома берувчи қайта тузилиш натижасида ўзгартирилмоқда;



q қайта ташкиллаштирилишни тасдиқлайдиган, унинг қуйидаги ҳужжатлардан бирининг аслига мувофиқ эканини исботлаш учун тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади:

q талабнома берувчининг ўзгартирилиши контракт, шартноманинг имзоланиши, қайта тузилиш натижаси эмас;


q бундай ўзгаришни тасдиқлайдиган, унинг ҳужжатнинг аслига мувофиқ эканини исботлаш учун тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади:

Янги талабнома берувчи

Талабнома берувчининг почта манзили

Телефон:


Факс:

Е-mаil:


Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номи)

Телефон:


Факс:

Е-mаil:


Патент вакили (тўлиқ исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:


Факс:

Е-mаil:


q Аризага илова (лар):

q белгиланган миқдорда патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат


q давом эттириш учун варақлар


q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)

Нусхалар сони

Варақлар сони



Имзо ва муҳр

Аввалги талабнома берувчи:

Янги талабнома берувчи:

Патент вакили:

Имзо ва сана

Имзо ва сана

Имзо ва сана





Қоидаларга

6-ИЛОВА

Топшириш санаси

Кириш рақами

(ЎзР ИМА томонидан тўлдирилади)

Тузатишлар киритиш тўғрисидаги

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлигига,

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59.

Тел.: (99871) 232-50-50.

Факс: (99871) 232-50-05.

Е-mаil: infо@imа.uz

(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номи)

Телефон:


Факс:

Е-mаil:


(74) Патент вакили (тўлиқ исми, рўйхатга олинганлик рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:


Факс:

Е-mаil:


Ушбу аризани топширар эканман, талабнома материалларига қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришларни киритишингизни сўрайман:

Тўғриланиши керак бўлган маълумотлар:

q давомини кейинги варақда қаранг

Тўғриланган маълумотлар:


q давомини кейинги варақда қаранг

q Аризага илова:

q белгиланган миқдорда патент божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат

q давом эттириш учун варақлар

q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)

Нусхалар сони

Варақлар сони



Имзо(лар)

Талабнома берувчи(лар), ёки патент вакили, ёки талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо(лар) қўйилган сана (имзо юридик шахс номидан қўйилганда, раҳбарнинг ёки бунинг учун бошқа ваколатли шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)