ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2019 й. 371-сон "Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатининг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2019 й.

N 371



ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ МАНФААТЛАРИ НУҚТАИ

НАЗАРИДАН ГАРОВ ВА ИПОТЕКА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

МУМКИН БЎЛМАГАН ОБЪЕКТЛАР ТОИФАЛАРИ

РЎЙХАТИНИНГ 6-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 29 январдаги ПҚ-4138-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, объектлари ва ҳарбий-техникавий мол-мулки (саноатда қайта ишлов берилгунига қадар, шунингдек, саноатда қайта ишлов берилиши мумкин бўлмаган мол-мулк) (жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари тасарруфида бўлган ва давлат мулки ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири билан келишилган ҳолда гаров ва ипотека қўлланиладиган бино ҳамда иншоотлар, шу жумладан бошқа мол-мулк бундан мустасно)".


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Републикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 май

































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск