Умная подшивка

2019 й. / НМ, 19 /

Парламент хабарлари

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Парламент хабарлари



ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИНИНГ

XIX ЯЛПИ МАЖЛИСИ ЯКУНЛАРИ


2019 йил 3-4 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида 23 та масала кўрилди. Сенаторлар 8 та қонунни муҳокама қилиб, маъқуллашди.


Улар орасида қуйидаги қонунлар бор:


q "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида". Қонунда давлат-хусусий шерикликнинг ушбу соҳадаги асосий принциплари ва йўналишлари белгиланмоқда, давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шартлари ва тартиби келтирилмоқда. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати 49 йилни ташкил этади.

Қонунда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг ва ҳисобдорлик тартиби, давлат-хусусий шерикликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизмлари белгиланмоқда. Давлатнинг маблағ (грантлар, субсидиялар) билан иштирок этиши, солиққа оид ва бошқа имтиёзлар, активлар, қарзлар тарзидаги қўйилмалар, давлат кафолатлари унинг асосий турлари ҳисобланади;


q "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонун урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришга қаратилган. Қонун билан юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки улар томонидан хусусийлаштирилаётган бинолар ва иншоотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкалари, шунингдек, уларга туташ бўлган, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур ўлчамлардаги ер участкалари, якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкалари жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш имконияти назарда тутилмоқда. Хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ва фуқаролик муомаласи объектлари ҳ

...
Время: 0.0029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск