Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 06.05.2019 й. 375-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 майдаги

375-сон қарорига

ИЛОВА



Ички ишлар органлари ходимлари

фарзандларининг  давлат  олий  таълим

муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий

гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий

ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга

кириши учун тавсиянома (тақдимнома)

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг квота асосида давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом ички ишлар органларининг шаҳодатланган ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Низом ички ишлар органлари ходимларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногиронлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин васийликка олинган фарзандларига, шунингдек, ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг васийликка олинган фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга кириши учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг (кейинги ўринларда Вазир ўринбосари деб аталади) илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан қуйидагиларга берилади:

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ;

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ.


4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тақдимнома Вазир ўринбосарининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан қуйидагиларга берилади:

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ;

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ.


5. Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишнинг тартиби ва аниқ мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


6. Тавсиянома (тақдимнома) (кейинги ўринларда тавсиянома деб аталади) бланклари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Ички ишлар вазирлиги учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.


7. Тавсиянома, мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ, схема бўйича ходимларнинг фарзандларига бир давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасасининг (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) кундузги ёки сиртқи таълим шаклига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг ҳарбий ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома берилган фарзандларига кейинчалик давлат ва ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳам тавсиянома берилиши мумкин.

Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талаба (курсант) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда), уларга тавсиянома қайтадан берилмайди.



2-БОБ. ТАВСИЯНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун Вазир ўринбосари раислигида комиссия тузилади.

Камида беш нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислардан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.


9. Ҳар йили март ойида комиссия томонидан қуйидагилар кўриб чиқилади:

ходимлар фарзандларига таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар деб аталади) бошлиқларининг тавсиялари;

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатлари.


10. Таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) амалдаги ходимлар бўйича:

таркибий ва ҳудудий бўлинма бошлиғининг тавсияси;

маълумотнома-объективка;

автобиографик маълумотлар;

хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар бўйича:

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

ходим фарзандининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.

Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


11. Ҳужжатлар комиссияга кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади.


12. Комиссия таркибий ва ҳудудий бўлинмалар тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади.

Вазир ўринбосари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ходимларга, улар хизмат қилаётган ички ишлар органидан қатъи назар, тавсиянома бериш учун илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга.

Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раисининг имзоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.


13. Тавсиянома олганларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиянома бериш тўғрисидаги буйруғи тасдиқлангандан сўнг ички ишлар органлари ходимлари терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган тақдирда, уларнинг фарзандларига жорий қабул йилининг 1 июлига қадар тавсиянома берилиши мумкин.


14. Комиссия ҳужжатларни ўрганиш мобайнида ходимнинг ҳалок бўлганлиги ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган деб топилган ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган деб топилмаган тақдирда, тавсиянома беришни рад этади.


15. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномаларнинг ягона ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси томонидан юритилади.


16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда юборади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Комиссиянинг ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Тавсиянома бланкасининг

ШАКЛИ

        

TAVSIYANOMA

IIV 000000


O`zbekiston Respublikasi ichki

ishlar organlarida xizmat

qilayotgan

___________________________

___________________________

        (maxsus unvoni, F.I.O.)

ning farzandi


_________________________ ga

(tavsiyanoma berilgan shaxsning

F.I.O., imzosi)


Ichki ishlar vazirining

20___-yil "___"_______ dagi ___

- son buyrug`iga asosan berildi.




M. O`.

__________________________

(mansabdor shaxsning maxsus

      unvoni, F.I.O., imzosi)


20___- yil "___" ________



       

TAVSIYANOMA IIV 000000


O`zbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida xizmat

qilayotgan ___________________________________ ning

                               (maxsus unvoni, F.I.O.)


farzandi ___________________________________ ga

                                          (F.I.O.)

_____________________________________

    (pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)


O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 26-fevraldagi

PQ-4212-son qaroriga muvofiq yo`nalishlar bo`yicha bakalavrlar

tayyorlashda (ikkinchi ta`limdan tashqari) respublikaning barcha

davlat oliy ta`lim muassasalariga davlat granti asosida kirishda

ajratilgan qo`shimcha uch foizli qabul kvotasi doirasida tanlovda

ishtirok etish imtiyozi beriladi.



Tavsiyanoma ichki ishlar vazirining

20___ -yil "___"_________ dagi


_____ - son buyrug`iga asosan berildi.


Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e`tiboran

uch yil muddat davomida kuchga ega bo`ladi.


M.O`.

_____________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)


20___ - yil "____" __________________


       





Низомга

2-ИЛОВА



Тавсиянома бланкасининг

ШАКЛИ


TAVSIYANOMA

IIV 000000


O`zbekiston Respublikasi ichki

ishlar organlaridagi xizmati

davrida terrorizm va

jinoyatchilikka qarshi kurashish

hamda jamoat xavfsizligini

ta`minlash chog`ida halok bo`lgan

yoki olgan jarohati tufayli

nogiron bo`lib qolgan

___________________________

___________________________

       (maxsus unvoni, F.I.O.)


ning farzandi


_________________________ ga

(tavsiyanoma berilgan shaxsning

F.I.O., imzosi)


Ichki ishlar vazirining

20___ -yil "___"_______ dagi ___

- son buyrug`iga asosan berildi.




M. O`.

____________________________

____________________________

  (mansabdor shaxsning maxsus

      unvoni, F.I.O., imzosi)



20___- yil "___" _________

   

        

TAVSIYANOMA IIV 000000


O`zbekiston Respublikasi ichki ishlar organlaridagi xizmati

davrida terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda

jamoat xavfsizligini ta`minlash chog`ida halok bo`lgan yoki

olgan jarohati tufayli nogiron bo`lib qolgan

_______________________________________________ ning

                                 (maxsus unvoni, F.I.O.)


farzandi ___________________________________ ga

                                                (F.I.O.)

_____________________________________

     (pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)


O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 26-fevraldagi

PQ-4212-son qaroriga muvofiq yo`nalishlar bo`yicha bakalavrlar

tayyorlashda (ikkinchi ta`limdan tashqari) respublikaning barcha

davlat oliy ta`lim muassasalariga kirishda tanlovsiz, belgilangan

qabul kvotasidan tashqari davlat grantiga asosan o`qishga kirish

imtiyozi beriladi.


Tavsiyanoma ichki ishlar vazirining

20___ -yil "___"_________ dagi


_____ - son buyrug`iga asosan berildi.


Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e`tiboran

uch yil muddat davomida kuchga ega bo`ladi.


M.O`.

_____________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)



20___ - yil "____" __________________

       





Низомга

3-ИЛОВА



Тақдимнома бланкасининг

ШАКЛИ


TAQDIMNOMA

IIV 000000

O`zbekiston Respublikasi ichki

ishlar organlarida xizmat

qilayotgan

____________________________

____________________________

          (maxsus unvoni, F.I.O.)


ning farzandi


_________________________ ga

(tavsiyanoma berilgan shaxsning

             F.I.O., imzosi)


Ichki ishlar vazirining

20___ -yil "___"_______ dagi ___

- son buyrug`iga asosan berildi.




M. O`.

____________________________

____________________________

  (mansabdor shaxsning maxsus

        unvoni, F.I.O., imzosi)


20___- yil "___" ________


TAQDIMNOMA IIV 000000


O`zbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida xizmat

qilayotgan___________________________________ ning

                                    (maxsus unvoni, F.I.O.)


farzandi _________________________________ ga

                                          (F.I.O.)

___________________________________

  (pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)


O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 26-fevraldagi

PQ-4212-son qaroriga muvofiq O`zbekiston Respublikasi

Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va

Davlat bojxona qo`mitasining oliy (magistratura, ikkinchi va

oliy o`quv yurtidan keyingi ta`limdan tashqari) va o`rta maxsus

ta`lim muassasalariga (dastlabki va kasbiy tanlov natijalariga

asosan) kirishda ajratilgan besh foizli qabul kvotasi doirasida

tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi.



Taqdimnoma ichki ishlar vazirining

20___ -yil "___"_________ dagi


_____ - son buyrug`iga asosan berildi.


Taqdimnoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e`tiboran

uch yil muddat davomida kuchga ega bo`ladi.


M.O`.

___________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

20___ - yil "____" __________________


       





Низомга

4-ИЛОВА



Тақдимнома бланкасининг

ШАКЛИ

    

    

TAQDIMNOMA

IIV 000000


O`zbekiston Respublikasi ichki

ishlar organlaridagi xizmati

davrida terrorizm va

jinoyatchilikka qarshi kurashish

hamda jamoat xavfsizligini

ta`minlash chog`ida halok bo`lgan

yoki olgan jarohati tufayli

nogiron bo`lib qolgan

____________________________

____________________________

        (maxsus unvoni, F.I.O.)


ning farzandi


_________________________ ga

(taqdimnoma berilgan shaxsning

           F.I.O. va imzosi)


Ichki ishlar vazirining

20___ -yil "___"_______ dagi ___

- son buyrug`iga asosan berildi.




M. O`.

____________________________

____________________________

  (mansabdor shaxsning unvoni,

               imzosi, F.I.O.)



20___- yil "___" _________

TAQDIMNOMA IIV 000000


O`zbekiston Respublikasi ichki ishlar organlaridagi xizmati

davrida terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda

jamoat xavfsizligini ta`minlash chog`ida halok bo`lgan yoki

olgan jarohati tufayli nogiron bo`lib

qolgan _________________________________________ ning

                                  (maxsus unvoni, F.I.O.)


farzandi ___________________________________

                                             (F.I.O.)

__________________________________ ga

___________________________________

  (pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)


O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 26-fevraldagi

PQ-4212-son qaroriga muvofiq O`zbekiston Respublikasi

Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va

Davlat bojxona qo`mitasining oliy (magistratura, ikkinchi va

oliy o`quv yurtidan keyingi ta`limdan tashqari) va o`rta maxsus

ta`lim muassasalariga (dastlabki va kasbiy tanlov natijalariga

asosan) kirishda tanlovsiz, belgilangan qabul kvotasidan

tashqari o`qishga kirish imtiyozi beriladi.


Taqdimnoma ichki ishlar vazirining

20___ -yil "___"_________ dagi


_____ - son buyrug`iga asosan berildi.


Taqdimnoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e`tiboran

uch yil muddat davomida kuchga ega bo`ladi.


M.O`.

___________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)



20___ - yil "____" __________________


    





Низомга

5-ИЛОВА


Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг

давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон

Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар

вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона

қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим

муассасаларига ўқишга кириши учун

тавсиянома (тақдимнома) бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Амалга ошириш механизми


Субъект


Бажариш

муддати



1-босқич

1. Ички ишлар вазирининг тавсиянома (тақдимнома) бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги буйруғини чиқариш.


2. Комиссия қуйидагиларни кўриб чиқади:

а) ходимлар фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тўғрисида Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг тавсиялари;

б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатлари.


Ички ишлар вазирлиги


Ҳар йили

10 мартгача





















































2-босқич

Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) амалдаги ходимларга:

таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиғининг тавсияси;

маълумотнома-объективка;

автобиографик маълумотлар;

хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларга:

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.


Тегишли

ички ишлар органлари раҳбарлари


Ҳар йили

15 мартгача









































































3-босқич

1. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

(Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раисининг имзоси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади).


2. Кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

      


Комиссия

раиси


Ҳар йили

1 апрелгача













































4-босқич

     

1. Ички ишлар вазирининг буйруғи чиқарилади.


2. Ходимларга фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) берилади.


3. Терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномага (тақдимнома) эга бўлган фарзандлари рўйхатлари Давлат комиссиясига юборилади.

        


Ички ишлар вазирлиги


Ҳар йили

1 майгача















































5-босқич

     

Давлат комиссияси терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг ушбу Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) берилган фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади.

         


Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича котибият) ишчи органи


Ҳар йили

15 июнгача













    





Низомга

6-ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасалари ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат

божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига

ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) берилган, терроризм

ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини

таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли

ногирон бўлиб қолган ходимлар фарзандларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Абитуриентнинг

(номзод) фамилияси,

исми, отасининг

исми


Абитуриент (номзод)

паспортининг

(гувоҳномаси)

серияси ва номери


Таълимнинг

режалашти-

рилаётган

йўналиши


Тавсиянома

(тақдимнома)

рақами


Изоҳ


1.







2.







3.







Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 май






















Время: 0.0188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск