Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.05.2000 й. 180-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 5 майдаги

180-сон қарорига

4-ИЛ0ВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг

Бош назорат-тафтиш бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Маэкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош Назорат-тафтиш" бошқармаси (кейинги ўринларда - Бош бошқарма деб аталади) фаолиятига тегишли бўлган вазифаларни, функцияларни, ҳуқуқ ва масъулиятни белгилайди.


1.2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарори билан ташкил этилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


1.3. Бош бошқарма Ўзбекистон Раслубликаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарига бўйсунади. Бош бошқарма тузилмаси ва унинг штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Бош бошқарма Қорақалпогистон Республикаси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаларида ўз фаолиятида бевосита унга бўйсунадиган назорат-тафтиш бўлинмаларига эга бўлади.


1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

1.5. Бош бошқарма ходимларини тайинлаш, лавозимга кўтариш ва бошқа лавозимга ўтказиш "Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида"ги низомга мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.



II. БОШ БОШҚАРМАНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини солиққа оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан ҳужжатлар асосида текшириш (тафтиш)ларни ҳамда Ҳуқумат қарорлари билан назорат солиқ органларига юкланган масалалар бўйича назорат тартибидаги текширишлари и белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказиш;

хўжалик юритувчи субъектлардан ундириладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни (кейинги ўринларда солиқлар деб аталади) ҳисоблаб чиқаришда, ундиришда қонунийликка риоя қилиниши, тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш;

солиққа доир ҳуқуқ бузишларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, уларга барҳам бериш;

солиқ мажбуриятларини бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга ёрдам кўрсатиш;

Давлат солиқ қўмитасининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларни комплекс текширишларнинг истиқболи режаларини тайёрлаш, текширишлар ўтказиладиган объектларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш;

ҳужжатлар асосида ва назорат тартибаги текширишларни ўтказиш жараёни ҳамда тартиби устидан назорат ўрнатиш, шунингдек, уларни ўтказишда (барча даражадаги солиқ органларига) амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан текширишлар материаллари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилнииши ва молиявий санкциялар қўлланилиши устидан назорат ўрнатиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳужжатлар асосида ва назорат тартибдаги текширишлар якунлари бўйича бюджет олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши (қўшимча ҳисобланган суммалар, молиявий санкциялар, маъмурий жарииалар ва шу кабиларнинг ундирилиши) устидан назорат ўрнатиш;

ҳужжатлар асосида, ва назорат тартибидаги текширишлар натижасида аниқланга солиқ қонунчилиги бузилишлари ва бошқка фактлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

фуқароларнинг солиқ қонунчилиги бузилишлари фактлари тўғрисидаги хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш.



III. БОШ БОШҚАРМАНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ


3.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, солиқларининг тугри ҳисоблаб чиқилиши, тўликлиги ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва солиқ қонунчилиги соҳасидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширади;

Бош бошқарманинг ҳудудий назорат-тафтиш бўлиммаларининг, солиқ бошқармалари ва солиқ инспекцияларининг ҳужжатдари асосида ҳамда назорат тартибидаги) текширишларни ташкил этиш ва ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади, ишлари улар билан ҳамкорликда олиб боради;

белгиланган тартибда, Давлат солиқ қўмитаси иш режасига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, банклар бўлинмаларининг, шунингдек, мулкчилик шакли Ва фаолият туридан қатъи назар, бошқа хўжалик юритувчи молия-хўжалик фаолиятини ҳужжатлар асосида комплекс ва назорат тартибидаги текширишларни ташкил этади ҳамда ўтказади, уларнинг натижалари бўйича тегишли ахборотлар ва маълумотномалар тайёрлайди;

мулкчилик шакли ва фаолият туридан қатъи назар, солиқ қонунчилигини қўпол равишда бузаётган ва солиқ органларида ҳисобда туришдан ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини - белгиланган тартибда ҳужжатлар асосида текширади;

ҳужжатлар асосида текширишлар давомида- содир этилган операцияларнинг қонунийлигини ва тўғрилигини, ҳужжатларнинг аслилигини, улардаги ҳисоб-китобларнинг арифметик жиҳатдан тўғрилигини, ҳужжатларнинг ҳисобот ва бухгалтерия ҳужжатларининг белгиланган щаклларига мослигини аниқлаш учун назоратни амалга оширади;

ҳужжатлар асосида текширишлар давомида амалга оширилган операцияларнинг амалда содир этилганлигини, ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган пул маблаглари ва моддий бойликларнинг амалда олинганлигини ёки берилганлигини, ишлар, хизматларнинг амалда бажарилганлигини ёки кўрсатилганлигини текширади;

хўжалик юритувчи субъектларда пул маблаглари ва моддий бойликларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхонадарда моддий бойликларни корханалар ҳудудига келтириш ва унинг ҳудудидан олиб кетишда рухсатнома тизими ишини ташкил этишнинг аҳволини текширади;

ҳужжатлар асосида текширишлар давомида ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини, солиқ органларига тақдим этилган ҳисоб-китобларни буэиб кўрсатувчи қўшиб ёзишлар ва ҳар турли хатоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини счётлар бўйича текширади;

тафтиш қилинаётган ташкилотда мавжуд бўлган ёзувларни, ҳужжатлар ва маълумотларни пул маблаглари, моддий бойликлар ва ҳужжатлар олинган ёки берилган ташкилотлардаги тегишли ёзувлар, ҳужжатлар ва маълумотлар билан солиштириб чиққан ҳолда белгиланган тартибда муқобил текширишлар ўтказади;

ҳужжатлар асосида текширишлар давомида тафтиш қилинаётган хўжалик юритувчи субъектда мавжуд бўлган тўлов ҳужжатлари нусхаларини мазкур топшириқни бажарган банк муассасасида сақланаётган асл тўлов ҳужжатлари билан солиштириб чиқади;

ҳужжатлар асосида текширишлар давомида хом ашё, матариаллар, ярим фабрикатлар ва тайёр буюмларни тортиб кўради ва ўлчайди, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ва тақдим этилган солиқ ҳисоб-китобларининг тўғрилигини аниқлаш учун хом ашё ва материаллар сарфи нормалари, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун тугри ҳисобдан чиқарилишини, тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинишини маҳсулот чиқиши нормалари ҳамда моддий бойликларни сақлаш ва ташишдан табиий йўқотишлар нормалари тўғри белгиланиши аниқлаш учун хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришда назорат тариқасида ишлатиб кўради, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни назорат тариқасида текширади;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва давлатга солиқ тўлашдан, савдо ва хизматлар кўрсатиш, акциз солиги солинадиган алкоголли ҳамда тамаки маҳсулотларини сотиш ва маркалаш қоидаларига риоя қилишдан бўйин товлаётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлаш юзасидан назорат тариқасида текширишларни амалга оширади;

аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса аппаратларини қўллашга доир қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, назорат-касса аппаратларидан фойдаланган ҳолда олинган нақд пул маблагларининг тўлиқ кирим қилиниши устидан доимий ва амалий назоратни амалга оширади;

ишлаб чиқариш ва тегишлича двромад ҳажмларини яшириш, со-тилган маҳсулот, кўрсатилган хизматлар ҳажмларини камайтириб кўрсатиш, моддий харажатларни асоссиз равишда ҳисобдан чиқариш ёки сунъий равишда кўпайтириш ёхуд Моддий, ёқилги-энергетика ресурслари сарфи нормативлари (лимитлари) ва амортизация ҳисобини нотўғри қўллаш механизмларини ўрганади ва аниқлайди;

юридик шахслар томонидан ҳисобга олинмаган (яъни, тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган) маҳсулотлар (товарлар)ни сотиш механизмларини ўрганади ва аниқлайди;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ инспекцияларида ҳисобга туришдан бўйин товлаётган механизмларини аниқлайди;

хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)га ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар олиб борилаётганда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради;

хужалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)ни ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар натижалари билан таништиради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигига риоя қилади;

солиқ қоунчилиги бузилишилари тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширади;

Ўзбекистон Республикасиниг солиқ масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

Бош бошқарманинг назорат-тафтиш бўлинмалари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларида қатнашади;

таҳлилий ишларни олиб боради, ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар материалларини умумлаштиради ва аниқланган ўзига хос солиқ буэишлар бўйича уларни бартараф этиш ва бундан кейин уларга йўл қўймаслик юзасидан белгиланган тартибда таклифпар тайёрлайди;

Давлат солиқ қўмитасининг тегишли хизматлари билан биргаликда Бош бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш бўйича касбий ўқишларини ташкил этади;

назорат-тафтиш ишлари буйича статистика маълумотларини йигиш ва мукаммаллаштиришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этади;

ҳужжатлар асосида ва назорат тартибдаги текширишларда иштирок этиш учун Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларининг бошқа ходимларини Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти билан келишган ҳолда жалб этади;

Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган ишлар номенклатурасига мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

Бош бошқарма ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари томонидан қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам умумлаштириб боради ва уларни ҳар чорақда тайёрлайди.



IV. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


4.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

солиқ тўловчилардаги молия ҳужжатларини, шартномалар (контрактлар), бизнес-режалар, сметалар, даромадлар тўғрисидаги декларацияларни, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боглиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда текшириш (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боглиқ субъектлардаги ҳужжатларни муқобил текшириш), текширишлар чогида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур тушунтириш хатлари, маълумотномапар ва маълумотлар олиш;

текширишларни ўтказиш вақтида юридик ва жисмоний шахслардан хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) фаолиятига тааллуқли маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатлар олиш ва улардан нусхалар олиш;

банк ва бошқа кредит-молия муассасаларидан хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг ҳисоб-китоб ва бошқа хил счётларида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олиш;

божхона органларидан ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигидан импорт-экспорт операцияларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни ва хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) ҳақидаги бошқа ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

солиқ қонунчилиги бузилишга йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)дан даромад (фойда) ва солиқ олишининг бошқа объектлари, шунингдек, ҳуқуқ бузишлар яширилганлигидан далолат борувчи ҳужжатларни, шунингдек, ҳуқуқни бузиш ашёларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;

зарур холларда кассаларни ва касса хонапарини, омборларни, архивларни муҳрлаб қуйиш, қалбакиликлар ва бошқа суиистоъмолликлар аниқланганда ҳужжатларни олиб қўйиш, текширилаётган хўжалик субъектлари раҳбарларидан асосий воситаларни, товар- моддий бойликларни, пул маблаглари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказишни талаб қилиш;

товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим фабрикатлар намуналарини, шунингдек, ҳужжатларни текширишлар, тадқиқотлар ва экспертизалар ўтказиш учун олиб қўйиш;

хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) (шу жумладан, алоҳида режимда ишлайдиган (корхоналар)нинг даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боглиқ ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ва бошқа жойларини ва ўринарини, улар жойлашган жойдан қатъи назар, текшириш, бажарилган ишлар, уўрсатилган хиэматларни назорат тартибида ўлчаш ва товар-модиий бойликларни хатлаш;

хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)дан аниқланган қонун бузилишлари бартараф этилишини- талаб қилиш;

хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг улар ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишларни ўтказишга ёки текшириш учун давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларини даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган ёҳуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ хоналар ва жойларга киришига тўсқинлик қилган, давлат солиқ органларига ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига текширишларни ўтказиш вақтида молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни тақдим этмаган (ёки тақдим этишни рад этган) ҳолларда уларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга мурожаат қилиш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно);

қурилиш, монтаж, тузатиш а бошқа ишларни назорат тариқасида ўлчаш учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;

иқтисодий соҳалардаги жиноятчиликка қарши кўрашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илмий-техника воситалари ва усуларидан фойдаланиш;

аниқланган ҳуқуқ бузилишлар фактлари бўйича тушунтиришлар олиш учун солиқ хизмати органларига мансабдор шахслар, фуқаларни қонунда белгиланган тартибда такпиф қилиш;

Давлат солиқ хизмати солиқ органлари тизимидаги исталган ҳужжатдан фойдаланиш;

давлат солиқ хизмати органларининг телекоммуникация воситалари ва компьютер технологияларидан фойдапани;

Махаллий ахборот тармоқларидан фойдаланиш ва ўз маълумотлар базасини ташкил этиш;

солиқ органларининг барча тизими каби айрим таркибий бўлималарига, ҳудудий органларига ҳам тааллуқли бўлган масалаларни Давлат солиқ қўмитаси раиси ва ҳайъат кўриб чиқиши учун тақдим этиш В улар кўриб чиқилаётганда иштирок этиш;

Бош бошқарма ваколатига тегишли материалларни умумлаштириш, тегишли солиқ органларининг раҳбариятига уларнинг ташкилий амалий фаолиятини янада яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.


4.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига га Давлат солиқ хизмати тўгрримсида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилади;



V. ЖАВОБГАРЛИК


5.1. Бош бошқарма ходимлари У Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.


5.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари:

ўз функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги;

мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;

раҳбарият топшириқларининг ўз вақтида амалга оширилиши бўйича зарур назоратни таъминламаганлиги;

ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;

ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва хўжалик юритувчи субъектлардаги солиқ солиш базасини камайтирганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;

ҳуқуқни бошқача тарзда бузганлиги учун жавоб берадилар.


5.3. Бош бошқарма ходимлари томонидан ўз хизмат ваколатларининг ошириб юборилиши, шунингдек, уларга юкланган функционал аазифаларнинг бажарилмаслиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда интизомий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади.



VI. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


6.1. Бош бошқарма тузилмаси ва унинг штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади. Бош бошқарма қуйидагилардан ташкил топади:

Ҳужжатлар бўйича текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси;

Назорат тартибидаги ва қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бошқармаси;

Солиқ текширувлари натижаларини таҳлил қилиш бўлими.

6.2. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг бошлиғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

6.3. Бош бошқарма ўз ишини Давлат солиқ қўмиттаси раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган йиллик ва жорий и иш режалари асосида олиб боради.


6.4. Бош бошқарма мамсабдор шахсларининг иш ҳақи лавозим маошидан, махсус унвонлар, кўп йиллик хизмати учун устамалар, бошқа қўшимча хақлардан иборатдир ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.


6.5. Назорат-тафтиш бош башқармаси ходимларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобига улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар белгиланади.

6.6. Бош бош карма ходимларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури билан шугулланиш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, илмий ва ижодий фаолият, ўқитувчилик фаолияти бундан мустасно.


6.7. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз олдиларига қўйилган вазифаларни Давлат солиқ қўмитасининг бошқа бошқармалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳал этадилар.








































Время: 0.2113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск