язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2019 й. 386-сон "Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2019 й.

N 386




ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СЎЙИШ

КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИГА ГЎШТ

ВА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида деҳқон ва фермер хўжаликлари, айниқса, аҳоли қарамоғидаги чорва ҳайвонлари сони, улардан олинадиган маҳсулот миқдорининг ошиши ҳисобига қўшимча даромад олиш ҳамда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, ҳудудларда фаолият юритиб келаётган ҳайвонларни сўйиш ва гўшт сотиш билан шуғулланувчилар томонидан аҳолини гўшт билан таъминлашда ветеринария-санитария норма ва қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик натижасида хавфсизлиги ҳамда сифати кафолатланмаган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдога чиқариш ҳолатлари учрамоқда.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли истеъмоли учун етказиб берилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, терини қайта ишлаш корхоналарига сифатли тери хомашёсини етказиб бериш ҳамда сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари 2-иловага мувофиқ;

2019-2021 йилларда республика ҳудудларида ҳайвонларни сўйиш ва терига бирламчи ишлов бериш бўйича ташкил этиладиган автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари параметрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "Ўзчармсаноат" уюшмаси:

икки ой муддатда жойларда мавжуд ҳайвон сўйишга мўлжалланган кушхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиб, ушбу қарор талабларига мувофиқ ҳолда автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарини (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари деб аталади) ташкил этиш;

туман ва шаҳар марказларидан олис ҳудудларда, қишлоқ жойларда фаолият юритадиган гўшт сотишга мўлжалланган дўконлар ва шахсий эҳтиёжлар учун гўшт етказиб беришни тартибга солиш мақсадида аҳолига қулай бўлган ҳудудларда ихтисослаштирилган мини сўйиш корхоналарини ташкил этиш;

ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарининг лойиҳаларида кўрсатилган майдонидан кам бўлмаган белгиланган ер майдонини ажратиш;

аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида деҳқон бозорларида ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарининг гўшт сотиш савдо шахобчалари ташкил этилишини таъминлаш;

деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва бошқа савдо объектларига сотиш учун олиб кириладиган гўшт ва ҳайвонларни сўйишдан ҳосил бўладиган қўшимча суб маҳсулотларнинг ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида тайёрланишини таъминлаш чораларини кўрсинлар.


3. Туман ва шаҳар ҳокимликлари манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

икки ой муддатда аҳолига қулай бўлган ҳудудларда ихтисослаштирилган мини сўйиш корхоналарини ташкил этиш дислокациясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарини ташкил этиш бўйича ташаббускорларни аниқлаб, 2019-2021 йиллар давомида босқичма-босқич ташкил этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базасини (кейинги ўринларда ягона маълумотлар базаси деб аталади) ўз ичига олувчи дастурни ишлаб чиқиб, 2020 йил 1 январдан амалиётга жорий қилиш чораларини кўрсин.


5. Белгилансинки, тери хомашёсини тайёрлаш (қайта ишлаш) фақат юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган, ветеринария-санитария норма ва қоидаларига жавоб берадиган тери хомашёсини қабул қилиш ва сақлаш учун махсус бино ҳамда омборхоналари мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги Ғазначилиги, Давлат солиқ қўмитаси умумий овқатланиш, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлатилаётган гўштлар ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида тайёрланишини ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилган сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлари билан қабул қилинишини қатъий назоратга олсин.


7. "Ўзчармсаноат" уюшмаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда тери хомашёсини йиғиб олиш, тайёрлаш, сақлаш ва уни қайта ишлаш корхоналарига етказиб беришни янада такомиллаштириш чораларини кўрсин;

ишга туширилган ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситаларига аҳоли орасида ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти, ҳайвонларни сўйишни ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари ва ихтисослаштирилган мини сўйиш корхоналарида амалга ошириш, келиб чиқиши номаълум гўшт ва гўшт маҳсулотларини харид қилмаслик, ҳайвон эгаларининг мажбуриятлари, шунингдек, жамоатчилик назоратини ташкил этишда фаол иштирок этиш юзасидан кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишларини мунтазам олиб бориш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 майдаги

386-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019-2021 йилларда республика ҳудудларида ҳайвонларни

сўйиш ва терига бирламчи ишлов бериш бўйича ташкил

этиладиган автоматлаштирилган мажмуалар билан

жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича

ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари

ПАРАМЕТРЛАРИ

      

Т/р

Ҳудудлар номи

Туман ва шаҳарларда

қуриладиган ихтисослаш-

тирилган сўйиш

корхоналари сони

Ташкил этилган замонавий

ихтисослаштирилган сўйиш

корхоналар сони

Фойдаланишга

топшириладиган йили*

жами

туман

шаҳар

жами

туман

шаҳар

2019 йил

2020-2021 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

15

14

1

1


1

2

13

2.

Андижон вилояти

17

14

3

1


1

1

16

3.

Бухоро вилояти

13

11

2

2

2


2

11

4.

Жиззах вилояти

13

12

1

2

2


1

12

5.

Қашқадарё вилояти

14

13

1

5

5


2

12

6.

Навоий вилояти

10

8

2

4

3

1

1

9

7.

Наманган  вилояти

11

11


2


2

1

10

8.

Самарқанд вилояти

16

14

2

4

3

1

2

14

9.

Сирдарё вилояти

11

8

3

3

1

2

2

9

10.

Сурхондарё вилояти

14

13

1

2

1

1

1

13

11.

Хоразм вилояти

12

10

2

2

1

1

1

11

12.

Фарғона вилояти

19

15

4

2

1

1

1

18

13.

Тошкент вилояти

21

15

6

4

4


2

19

14.

Тошкент шаҳри

11

11


4


4


11


Жами:

197

169

28

38

23

15

19

178

    

*) Ҳудудларнинг жойлашувига қараб ташкил этиладиган кушхоналар сони ва уларнинг ишга тушиш муддатлари ўзгариши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 май