ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 й. 398-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.05.2019 й.
N 398
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни
бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил
7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 13 майдаги
398-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 71-модда):
1-илованинг 61-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
а) "Мурожаат шаклидан (электрон шаклда ёки ўзи келган ҳолда) қатъи назар давлат божи суммасининг 20 фоизи бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасининг ҳисобрақамларига ўтказилади";
б) 4-илованинг 44-бандига қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
"20 фоизи мурожаат қилиш шаклидан (электрон шаклда ёки ўзи келган ҳолда) қатъи назар - бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасининг ҳисобрақамларига ўтказилади";
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 111-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
"20 фоизи мурожаат қилиш шаклидан (электрон шаклда ёки ўзи келган ҳолда) қатъи назар - бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасининг ҳисобрақамларига ўтказилади";
б) тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 14 май