Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатларини битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.05.2019 й. 393-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 майдаги

393-сон қарорига

4-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий

давлат ҳужжатларини битирувчиларга

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга (кейинги ўринларда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари деб аталади) умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, сақлаш ва битирувчиларга бериш тартибини белгилайди.


2. Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва таълим йўналиши бўйича халқаро битимни имзолаган давлатлар ҳудудидаги академик лицейларга, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатларни топшириш ҳамда танлов натижаларига кўра таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

3. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари (кейинги ўринларда - шаҳодатнома ва сертификат) қуйидагича номланади:

а) таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (9-синф);

умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);

б) умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);

умумий ўрта таълим тўғрисидаги (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);

умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);

в) психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.


2-БОБ. ШАҲОДАТНОМА ВА СЕРТИФИКАТ БЛАНКАЛАРИГА

БУЮРТМА БЕРИШ, САҚЛАШ, ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА ЖОЙЛАРГА ЕТКАЗИШ

4. Шаҳодатнома ва сертификат бланкалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ҳамда тизимида умумий ўрта таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ёзма буюртмалари асосида шакллантирилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига биноан ушбу Низомга 1-иловадаги схемасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан муҳофазаланган қоғозда чоп этилади.

5. Ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш бўйича масъул ходимлар (кейинги ўринларда масъул шахслар деб аталади) белгиланади.

Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини олиш ва тарқатишга масъул ходимлардан бошқа шахсларни жалб қилиш қатъиян тақиқланади.

Ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги масъул шахслар вақтинчалик бўлмаган ёки бошқа ишга ўтган тақдирда шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш вазифаси бошқа шахсларга юклатилади.

6. Шаҳодатнома ва сертификат бланкалари ҳудудий бошқармаларга ҳар йили 1 июнга қадар юборилади.

Бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини жойлашган манзили бўйича ҳудудий бошқармалардан олади.

7. Ҳудудий бошқармаларга юбориладиган шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг буюртмалари давлат статистика ҳисоботи кўрсаткичига мос келиши ёки ундан ошмаслиги лозим.

8. Ҳудудий бошқармалар шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини олганларидан сўнг уларнинг сонини ва тартиб рақамларини юк хати бўйича текширади. Текшириш якунига кўра шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади. Далолатнома ҳудудий бошқарма бошлиғи ҳамда масъул шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 5 иш кунидан кечиктирмай жўнатилади.

9. Ҳудудий бошқармаларга олиб келинган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида ҳисобга олинади ва сейфда сақланади.

10. Бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини олганлиги тўғрисидаги далолатномани тегишлилиги бўйича бевосита ҳудудий бошқармаларга тақдим этади.

11. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг тарқатилгани ҳақидаги ҳисобот ҳамда Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарини ҳудудий бошқармаларнинг масъул шахси назоратдан ўтказади.

12. Ҳудудий бошқармалар шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини ҳар йили 5 июнга қадар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими масъул шахсига ишончнома асосида беради.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига бериладиган шаҳодатнома ва сертификатлар сони 9, 11-синфлар бўйича якуний аттестацияга қўйилган ўқувчилар сони асосида белгиланади.

13. Битирувчиларнинг якуний аттестацияси натижаларига кўра тузилган баҳолар ведомостларини ва педагогик кенгашнинг шаҳодатнома ва сертификат бериш ҳақидаги қароридан кўчирмани умумий ўрта таълим муассасалари директорлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари директорлари тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларга топшириши шарт.

14. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан ҳар йили 8 июнга қадар шаҳодатнома ва сертификат бланкалари умумий ўрта таълим муассасалари директорларига берилади ва бу ҳақида далолатнома тузилади.

Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини битирувчиларга беришни таълим муассасаси педагогик кенгашининг умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг якуний аттестацияси натижалари ҳақидаги қарори, 8, 9 ҳамда 10, 11-синф журналлари асосида амалга оширади.

15. Ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳар бир давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасига берилаётган шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг сони, уларнинг тартиб рақамлари Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилишини назоратга оладилар.

Бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотларининг битирувчиларига берилган шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг сони, уларнинг тартиб рақамларининг умумий ўрта таълим муассасаларининг Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилиши ҳудудий бошқармалар томонидан қатъий назоратга олинади.

16. Ҳар йили 15 июнга қадар давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари педагогик кенгашининг умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг якуний аттестацияси натижалари ҳақидаги қарори асосида битирувчиларга шаҳодатнома ва сертификат бланкаларитўлдирилади.


3-БОБ. ШАҲОДАТНОМА ВА СЕРТИФИКАТ

БЛАНКАЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ

17. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини тўлдириш тартиби Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Шаҳодатнома ва сертификат бланкалари ўқувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, агар 16 ёшга тўлган бўлса - паспорт) ва синф журналларидаги маълумотлар асосида тўлдирилади.

18. Умумий ўрта таълим муассасасида шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини тўлдириш бўйича масъул ходим белгиланади.

19. Шаҳодатнома ва сертификат директорнинг имзоси ҳамда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси муҳри билан тасдиқланади. Муҳр аниқ ва ўқилиши осон бўладиган ҳолда туширилади. Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасининг муҳри бўлмаган шаҳодатнома ва сертификат ҳақиқий ҳисобланмайди.

20. Якуний аттестацияларни экстернат тартибида топширган шахслар шаҳодатномаининг юқори қисми ўнг бурчагига "экстерн" сўзи ёзилади.

21. Шаҳодатнома ва сертификатда ёзувларни ўчириб, қайта тўғрилашга ёки бирор устуннинг тўлдирилмай қолишига йўл қўйилмайди.

22. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг тўғри тўлдирилиши, баҳоларнинг ҳаққоний қўйилиши бўйича жавобгарлик шахсан давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси директорига юкланади.

23. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини тўлдириш жараёнида хатоликларга йўл қўйилган тақдирда масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади ва бу ҳақдаги буйруқдан кўчирма ҳамда бошқа зарур ҳужжатлар асосида бузилган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари ўрнига янги нусхалари ҳудудий бошқармалардан олинади. Ушбу бланкалар Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарининг "Асос" устунига "бузилган бланкалар ўрнига" деб ёзиб қўйилади.

Бузилган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари тўғрисида давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасида далолатнома тузилади. Бузилган шаҳодатнома ва сертификатнинг тартиб рақамлари қирқиб олинади ва алоҳида қоғозга ёпиштирилиб, далолатноманинг асл нусхасига илова қилинган ҳолда ҳудудий бошқармаларга қайтарилади.

24. Бузилган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари ҳар йили 15 августга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан далолатнома асосида йўқ қилинади.

Далолатномада йўқ қилинган шаҳодатнома ва сертификат бланкаларнинг номи, сони ва тартиб рақами кўрсатилади. Далолатнома масъул шахс ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.



4-БОБ. ШАҲОДАТНОМА ВА СЕРТИФИКАТНИ

БИТИРУВЧИЛАРГА ТОПШИРИШ

25. Ҳар йили 10 июнга қадар давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганади ва шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда педагогик кенгашга тақдим этади.

Ҳар йили 15 июнга қадар давлат ва нодавлат таълим муассасаси педагогик кенгаши битирувчиларни шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

26. Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаларида битирувчиларга шаҳодатнома ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади.

Шаҳодатнома ва сертификатларни тантанали равишда топшириш тадбири битирувчиларда Ватани, халқи, таълим муассасаси билан фахрланиш туйғулари ва улар билан ғурурланиш ҳисларини шакллантирадиган сценарий асосида ўтказилади.

27. Битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари, Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг сейфида сақланади.

28. Экстернат тартибида таълим дастури бўйича якуний аттестациядан ўтган шахсларга шаҳодатномалар бериш экстернат тартибида имтиҳон олиш ҳуқуқи берилган таълим муассасаси директорлари томонидан амалга оширилади.

29. Битирувчилар шаҳодатнома ва сертификатни олгани ҳақида Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарига имзо қўяди.

30. Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида хатоликка йўл қўйилса, ушбу хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади. Дафтардаги барча ёзувлар давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасида директори имзоси ҳамда таълим муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.

Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг масъул шахслари томонидан текширувдан ўтказилади.

31. Узрли сабабларга (касаллиги, халқаро кўрик танлов ва мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлигига) кўра вақтида берилмаган шаҳодатнома ва сертификат битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган ҳолда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси директоринингсейфида сақланади.

32. Тўлдирилмаган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан ҳудудий бошқармаларга уч кун давомида қайтарилиши шарт. Тўлдирилмаган шаҳодатнома ва сертификатларни давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасида сақлаш қатъиян тақиқланади.

33. Тўлдирилмаган бланкалар йўқолган ҳолларда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси директори бу ҳақда дарҳол туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ва ички ишлар органларига хабар қилади, бунда йўқолган шаҳодатнома ва сертификатнинг тартиб рақами кўрсатилиб, йўқотиш билан боғлиқ вазиятлар аниқ баён қилинади.

34. Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари директорлари ҳудудий бошқармаларга битирувчиларга топширилган шаҳодатнома ва сертификат бўйича ҳар йили 1 июлга қадар ҳисобот беради.

35. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари шаҳодатнома ва сертификатларнинг топширилиши бўйича ҳисоботлар тузади ва ҳудудий бошқармаларга ҳар йили 1 августга қадар етказади.

36. Ҳудудий бошқармалар шаҳодатнома ва сертификатларнинг топширилиши бўйича ҳисоботларни умумлаштириб, ҳар йили 15 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили 1 сентябрга қадар шаҳодатнома ва сертификатларнинг тарқатилганлиги ҳақида электрон ҳисобот юритилади.

37. Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини шаҳодатнома ва сертификатлар билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

38. Тўлдирилмасдан қайтарилган шаҳодатнома ва сертификатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида захира сифатида сақланади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


44. Ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.


45. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун

шаҳодатнома ва сертификат бланкаларига буюртма

бериш ва чоп этиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар


Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар











1-босқич


Умумий ўрта таълим муассасаси директори


а) битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганиш;


б) шаҳодатнома ва сертификат бериладиган битирувчилар рўйхатини шакллантириш;

в) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига буюртмани тақдим этиш


Тегишли ўқув йилининг

15 ноябрига қадар











2-босқич


Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбалари


Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини олиш учун буюртмаларни ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш


Тегишли ўқув йилининг

25 ноябрига қадар











3-босқич


Ҳудудий халқ таълими

бошқармалари раҳбарлари


Буюртмаларни умумлаштириб,

Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш


Тегишли ўқув йилининг

1 декабрига қадар











4-босқич


Халқ таълими вазирлиги


Буюртмаларни умумлаштириб,

"Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма бериш


Тегишли ўқув йилининг

15 декабрига қадар











5-босқич


"Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси


Халқ таълими вазирлигининг буюртмаси асосида шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини тайёрлаш ва чоп этиш


Тегишли ўқув йилининг

1 майига қадар








Низомга

2-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини

шаҳодатнома ва сертификатлар билан тақдирлаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар


Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар











1-босқич


Таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари


а) битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганиш;


б) шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхатини шакллантириш;

в) шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхатини Педагогик кенгашга тақдим этиш


Тегишли ўқув йилининг

10 июнига қадар














2-босқич



Педагогик кенгаш


Битирувчиларни шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилиш


Тегишли ўқув йилининг

15 июнига қадар











3-босқич



Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари


Битирувчиларга шаҳодатнома ва сертификатни тантанали равишда топшириш


Тегишли ўқув йилининг

20 июнига қадар











4-босқич


Умумий ўрта таълим муассасаси директорлари




Бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари директорлари


1. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига битирувчиларга топширилган шаҳодатнома ва сертификат бўйича ҳисоботларни тақдим этиш

2. Ҳудудий бошқармаларга битирувчиларга топширилган шаҳодатнома ва сертификат бўйича ҳисоботларни тақдим этиш


Тегишли ўқув йилининг

1 июлга қадар












5-босқич


Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари



Шаҳодатнома ва сертификатларнинг топширилиши бўйича ҳисоботлар тузиш ва ҳудудий бошқармаларга етказиш


Тегишли ўқув йилининг

1 августга қадар











6-босқич


Ҳудудий бошқармалар


Шаҳодатнома ва сертификатларнинг топширилиши бўйича ҳисоботларни умумлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш


Тегишли ўқув йилининг

15 августга қадар

















7-босқич


Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги


Шаҳодатнома ва сертификатларнинг тарқатилганлиги ҳақида электрон ҳисобот юритиш


Тегишли ўқув йилининг

1 сентябрга қадар




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 май

















































Время: 0.2239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск