ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Инвестиция дастури /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2019 й. ПФ-5717-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.05.2019 й.

N ПФ-5717



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯ

ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ

ТИЗИМИГА ЎТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастурида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш жойларини яратиш, инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ва халқ фаровонлиги даражасини оширишнинг ғоят муҳим омили ҳисобланади.

Шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва тўла-тўкис амалга оширишга, инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштиришга тўсқинлик қилаётган айрим тизимли камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришнинг амалдаги тизими истиқболли инвестиция лойиҳаларини босқичма-босқич тайёрлашни, лойиҳа ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминламаяпти, бу эса молиялаштиришнинг очилиши, маблағлар ўзлаштирилиши, оқибатда эса қувватлар ишга туширилиши кечиктирилишига олиб келмоқда. Инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш жараёнига илғор ахборот-коммуникация технологиялари татбиқ этилмаган.

Инвестиция дастурларини шакллантиришнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастури сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг самарали механизмлари жорий этилишини, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага инвестицияларни жалб этишни таъминлаш, барча даражадаги давлат органлари, ташкилотлар раҳбарлари ва ҳокимларнинг ушбу соҳадаги шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:


1. Белгилансинки, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг тасдиқланган концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида унинг асосий кўрсаткичларини ҳар йили аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда уч йиллик даврга шакллантирилади.


2. 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури лойиҳасини (кейинги ўринларда - Дастур) шакллантириш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Дастурни, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда - ХМИ/ХҲМТ), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш, шунингдек Дастурнинг амалга оширилишини умумий мониторинг ва назорат қилиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш, шунингдек унга аниқликлар ва янгиликлар киритиш, уларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш юзасидан ваколатли орган ҳисобланади;

2019 йил 25 июнга қадар Дастур лойиҳасини жамлаш учун ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини белгиланган тартибда лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан келишилган, таклиф этилаётган лойиҳаларни жойлаштириш, уларнинг қувватлари ва манбалари уйғунлаштирилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади;

в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган прогноз лимитлари ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек лойиҳалар марказлаштирилган манбалар ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилишини таъминлайди;

г) Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда Дастур лойиҳасига киритиладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этишда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига, тармоқлар ва ҳудудларга кўмаклашади;

д) лойиҳа ташаббускорлари - давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда - лойиҳа ташаббускорлари) ўзларига тегишли қисмларда, инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини ўз вақтида ишлаб чиқиш, уларни Дастур лойиҳасига киритиш учун тақдим этиш, тармоқ жадваллари ва лойиҳа ҳужжатларини сифатли тайёрлаш, шунингдек қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш, маблағларни тўлиқ ҳажмда ўзлаштириш ва ишлаб чиқарувчи қувватларни ишга тушириш борасидаги барча тадбирларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилишини таъминлайдилар.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан шакллантириладиган рўйхат бўйича, 2019 йил 1 июнга қадар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига аниқ инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этилишини таъминласин;

е) "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК лойиҳаолди ҳужжатлари, шунингдек техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларининг комплекс экспертизаси белгиланган тартибда ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлайди;

ж) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ойига камида бир маротаба хорижий инвесторлар билан учрашув ўтказадилар, аниқ инвестиция таклифлари (лойиҳалари)ни тақдим этадилар (презентация қиладилар) ҳамда уларнинг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги Дастур лойиҳасига киритиладиган бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхатини шакллантиришда республика аҳолисининг турмуш сифатини ошириш ва ривожлантириш тармоқ дастурларини илдам бажаришга имконият яратадиган автомобиль йўллари қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда ичимлик сув таъминоти тармоқларини кенгайтириш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутсин.

Белгилансинки, лойиҳани бажариш Дастурни амалга оширишнинг кейинги йилига режалаштирилган тақдирда, лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлмаган инвестиция лойиҳаларини Дастур лойиҳасига киритиш тақиқланади;


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов, Э.М. Ғаниев) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари (Г.К. Саидова) зиммасига Дастур лойиҳасини шакллантириш билан боғлиқ ишларни умумий тарзда мувофиқлаштиришни амалга ошириш вазифаси юклансин.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - Ахборот тизими) ишлаб чиқилган бўлиб, у инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилинган барча иштирокчиларни улаган ҳолда Лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизимининг бир қисми ҳисобланади ва қуйидаги имкониятларни яратади:

лойиҳаларни ҳисобга олиш, уларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш;

лойиҳаларнинг муддатлари, бюджети, мақсадлари ва кўрсаткичлари устидан назоратни амалга ошириш;

инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб этилган ва ўзлаштирилган ҳажмлари бўйича ишончли маълумотларни шакллантириш;

лойиҳаларни амалга оширишда қувватларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича хавф-хатарларни аниқлаш;

инвестициядан кейинги даврда, лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган мақсадли кўрсаткичларга эришишни кузатиб бориш.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бир ҳафта муддатда Ахборот тизимининг белгиланган тартибда "Техник кўмаклашиш маркази" ДУКда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.

Агентлик:

икки ҳафта муддатда вазирлик, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятига Ахборот тизими жорий этилиши, шунингдек унинг узлуксиз ишлаб туриши, янада модернизация қилиниши ва ахборот хавфсизлиги учун жавобгар бўлган тизимли операторни белгиласин;

икки ой муддатда "UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ билан биргаликда Ахборот тизимининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашувини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастури (кейинги ўринларда - 2019 йилги Инвестиция дастури) амалга оширилишини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида ҳукумат қарорини қабул қилсин, унда, жумладан "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва эксплуатация қилиш бўйича Регламент тасдиқланишини, Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва кейинчалик ундан фойдаланиш харажатларини тўлаш масалаларини ҳал этишни назарда тутсин.

7. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига муҳим инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини ҳар ойда танқидий кўриб чиққан ҳолда, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг самарали мувофиқлаштирилиши ва амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш юзасидан масъулият юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Э.М. Ғаниев билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг тақдимномасига биноан 2019 йилги Инвестиция дастури доирасида лойиҳалар (объектлар) бўйича инвестициялар, капитал қўйилмалар лимитлари (қиймати)нинг прогноз параметрлари, жорий йилда ишга тушириладиган ҳар чорак бўйича тақсимланган инвестиция лойиҳаларининг аниқлаштирилган рўйхатлари тасдиқланишини;

лойиҳалар ташаббускорлари томонидан 2019 йилги Инвестиция дастури ҳамда Дастур бажарилишини, шунингдек тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига эришилишини ҳар ойда танқидий кўриб чиқишни;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг таклифига биноан Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳалари бўйича ажратилган маблағлар ўз вақтида ўзлаштирилмай қолганда марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар рўйхатлари ва лимитлари (қиймати)га тузатишлар киритилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳар ойда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни ва таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилишни таъминлаш юзасидан шахсан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига бюджет тизимларининг бюджет қисмида иқтисодиёт ва саноат вазирининг инвестиция дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими киритилсин, унинг зиммасида қисқартирилаётган, иқтисодиёт ва саноат вазирининг инфратузилмани ривожлантириш стратегияси ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича вазир ўринбосари ўрнига инфратузилмани ривожлантириш стратегияси бўйича функциялар сақланиб қолинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида 7 нафар штат бирлигидан иборат Инфратузилмавий лойиҳалар таҳлили гуруҳини ташкил этиш, унинг зиммасига марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилган инфратузилмавий лойиҳаларни комплекс таҳлил этиш, иқтисодий самарани баҳолаш, уларнинг иш юкламасини кўпайтириш ва самарасини ошириш чора-тадбирларини, шунингдек янги инфратузилмавий лойиҳалар бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш вазифаларини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Инфратузилмавий лойиҳалар таҳлили гуруҳи фаолиятини молиялаштириш бюджет маблағлари, тегишли вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ХМИ/ХҲМТ маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


11. Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини янада такомиллаштиришнинг "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Белгилансинки, 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

инвестиция лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаганлик, шунингдек тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларга эришганлик учун ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Республика бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан икки лавозим маошигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш тарзида давлат органлари ва ташкилотларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг раҳбарларини рағбатлантириш;

ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган талаблар бажарилишини таъминламаганлик учун ҳайфсан эълон қилиш, лавозим маошининг эллик фоизигача миқдорида жарима солиш ва белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш (эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш) тарзида мазкур раҳбарларнинг интизомий жавобгарлиги тизими жорий этилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

а) лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (кейинги ўринларда - ЛАОГ) фаолиятини ташкил этиш, шунингдек харидлар жараёнларининг шаффофлигини оширишнинг янги механизмларини жорий этсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

ЛАОГ раҳбарлари ва ходимларини лойиҳа ташаббускорларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида ЛАОГ раҳбарларининг ҳисоботларини ХМИ/ХҲМТ, шунингдек лойиҳалар ташаббускорларининг марказлаштирилган ҳамкорлиги бўйича тегишли бошқарувчилар (органлар)ни жалб этган ҳолда коллегиал асосда эшитиш;

ЛАОГнинг ҳисобдорлиги, улар фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилиши;

б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар ХМИ/ХҲМТ иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоғида жалб этиладиган, миллий консультантлар томонидан илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашни инобатга олган ҳолда уларнинг маълумотлар базасини шакллантирсин;

в) ЛАОГ ходимларини ҳамда лойиҳа ташаббускорларини ўқитиш ва малакасини ошириш мақсадида харидларни ўтказиш, молиявий бошқариш, инвестиция лойиҳаларини ижтимоий-экологик баҳолаш ҳамда бошқа ғоят муҳим йўналишларга оид масалалар бўйича ХМИ/ХҲМТ консультантлари ва мутахассисларининг мунтазам асосда жалб этилишини таъминласин.

Лойиҳаларнинг ташаббускорларига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, зарур ҳолларда, ЛАОГ тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин;

г) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги негизида ХМИ/ХҲМТ иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича алоҳида бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Белгилансинки, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо соҳасидаги ҳужжатларни амалга ошириш бўйича "йўл хариталари", шунингдек хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятдаги корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва киритилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда икки ой муддатда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш бўйича "йўл хариталари"га киритилган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини танқидий ўрганиб чиқсин ҳамда унинг натижаларига кўра ушбу лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш, шунингдек ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилишини ҳисобга олишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


18. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 14 майдаги

ПФ-5717-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш

CХЕМАСИ

Босқичлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар


Масъул вазирликлар,

идоралар, бошқа

ташкилотлар


I. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ РЎЙХАТИНИ БЮДЖЕТ ТИЗИМИНИНГ

БЮДЖЕТЛАРИ ҲИСОБИДАН ШАКЛЛАНТИРИШ

1-босқич

2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури (кейинги ўринларда - Дастур) лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шаклларининг намуна ва макетларини ишлаб чиқиш ва ташаббускорларга жўнатиш.


2019 йил

20 майгача


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


2-босқич

Соҳани ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорларини ҳисобга олган ҳолда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун асосланган инвестиция таклифларини тақдим этиш.


2019 йил

1 июнгача


Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган инвестицион таклифларни тақдим этиш.


2019 йил

1 июнгача


ДХШ агентлиги


4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун бўш тургандавлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича инвестиция таклифларини тақдим этиш.


2019 йил

1 июнгача


Давлат активларини бошқаришагентлиги


5-босқич

Дастур лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган қуйидагиларни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш:

бошқалар тасарруфига ўтувчи объектлар бўйича харажатларни молиялаштириш, тугалланган объектлар бўйича кредитор қарздорлигини сўндириш;

янгидан бошланадиган лойиҳалар, лойиҳа ҳужжатлари ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган уларни молиялаштириш манбалари;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ва тегишли ҳудудлардаги бўш турган давлат мулки объектлари мавжудлиги имкониятидан келиб чиқиб - марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича инвестиция таклифларини баҳолаш.

Биринчи навбатда, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ, сув таъминотини, канализация, йўл ва бошқа инфратузилмани) ривожлантириш ва молиявий таҳлилнинг умумқабул қилинган услубидан фойдаланиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш натижаларига кўра Дастур лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларини саралашни амалга ошириш.


2019 йил

20 июнгача


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

6-босқич

2020-2022 йиллар учун ажратиладиган бюджет маблағларини келишиш учун инвестиция лойиҳаларининг шакллантирилган рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юбориш.


2019 йил

20 июнгача


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

7-босқич

Бюджет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган капитал қўйилмалар ҳажмини кўриб чиқиш ва келишиш.


2019 йил

25 июнгача


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


8-босқич

Ўрнатилган тартибда лойиҳа ташаббускорлари билан келишилган, таклиф этилаётган лойиҳалар манбалари, қувватлари ва жойлаштирилиши уйғунлаштирилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати дастури лойиҳасини йиғма ҳолга келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва савдо вазирлигига киритиш.


2019 йил

25 июнгача


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

II. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ РЎЙХАТИНИ ХМИ/ХҲМТ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

ЖАМҒАРМАСИ, ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА БОШҚА МАРКАЗЛАШТИРИЛМАГАН МАНБАЛАР

ҲИСОБИДАН ШАКЛЛАНТИРИШ

1-босқич

Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуналари ва макетларини ишлаб чиқиш ва ташаббускорларга юбориш.


2019 йил

20 майгача


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


2-босқич

Соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорларини ҳисобга олган ҳолда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш.


2019 йил

1 июнгача

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган инвестицион таклифларни тақдим этиш.


2019 йил

1 июнгача


ДХШ агентлиги


4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун бўш тургандавлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича инвестиция таклифларини тақдим этиш.


2019 йил

1 июнгача


Давлат активларини бошқариш агентлиги


5-босқич

Дастур лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган қуйидагиларни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш:

бошқалар тасарруфига ўтувчи объектлар бўйича харажатларни молиялаштириш, тугалланган объектлар бўйича кредитор қарздорлигини сўндириш, якунловчи босқичдаги объектлари;

янгидан бошланадиган лойиҳалар, лойиҳа ҳужжатлари ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган молиялаштириш манбалари;

марказлаштирилмаган манбалар, ХМИ/ХҲМТ ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар бўйича - лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, иқтисодий самарадорлиги, устуворлиги ва мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда инвестициявий таклифларни баҳолаш.

Биринчи навбатда, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ, сув таъминотини, канализация, йўл ва бошқа инфратузилма) ривожлантириш ва молиявий таҳлилнинг умумқабул қилинган услубидан фойдаланиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш натижаларига кўра Дастур лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларини саралашни амалга ошириш.


2019 йил

20 июнгача


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги


III. 2020-2022 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ДАСТУР

ЛОЙИҲАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ

1-босқич

Тақдим этилган таклифларни умумлаштириш ва Дастур лойиҳасига киритиш учун таклиф қилинган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш.


2019 йил

1 августгача


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги


2-босқич

Дастур лойиҳасига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини киритиш.


2019 йил

1 августгача


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


3-босқич

Дастур лойиҳасига киритиладиган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини келишиш.


2019 йил

10 августгача


Вазирлар Маҳкамаси

4-босқич

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ўз вақтида ишлаб чиқиш ва келишишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигининг экспертиза органларига (ижтимоий объектлар бўйича) кейинчалик қуйидагиларга киритиш учун тақдим этиш:

бюджет тизимининг бюджетлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига;

ХМИ/ХҲМТ ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасимаблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар бўйича -Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига.


2019 йил

20 ноябргача


Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, лойиҳалар ташаббускорлари


5-босқич

Дастур лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

25 ноябргача


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


6-босқич

Дастур лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


2019 йил

5 декабргача


Вазирлар Маҳкамаси


7-босқич

Дастурни тасдиқлаш.

2019 йил

15 декабргача


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


8-босқич

Тасдиқланган Дастурнинг параметрларини келгуси йил учун ҳар йилианиқлаштириш.


1 апрелгача


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, лойиҳалар ташаббускорлари


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 14 майдаги

ПФ-5717-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида инвестиция

фаолиятини янада такомиллаштиришнинг

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши


Амалга ошириш

шакли


Амалга ошириш

муддати


Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш, унда шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш.

инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш, келишиш, киритиш ва тасдиқлаш масалалари;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалар ташаббускорларининг ваколатлари, муддатлари, масъулиятлари;

инвестиция дастурларига киритиш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш мезонлари;

инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш механизмлари;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда - ХМИ/ХҲМТ) билан келишилган ўзаро ҳамкорлиги;

аввал инвестиция дастурларига киритилган ва янгидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш;

тасдиқланган инвестиция дастурларига ўзгартиришлар (тузатишлар) киритишнинг соддалаштирилган тартиби;

инвестиция дастурларини кўриб чиқишда ортиқча маъмурий босқичларни чиқариб ташлаш ҳамда молиявий харажатларни қисқартириш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2019 йил

1 июнга қадар


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Молия вазирлиги (Д.Султонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2.

Қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

ўтказиш муддатларини қисқартиришга йўналтирилган, ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз ичига олган харид қилиш тартиб-таомиллари жараёнларини жадаллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан қайта эълон қилинган савдоларни кузатиб бориш, асосланмаган ретендерлар ўтказишга йўл қўйган айбдор шахсларга маъмурий чоралар қўллаш;

харид ва баҳолаш комиссиялари умумий таркибида ижро этувчи агентлик вакилларининг сони ошишига йўл қўймаслик, шунингдек, ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар бўйича харид тартиб-таомилларини ўтказиш жараёнида рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан қатъий назорат ўрнатиш;

савдолар иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилишда асосланмаган рад жавобларини беришга йўл қўймаслик ва уни аниқлаш, шунингдек, танлов саралови натижалари бўйича эълон қилинган ғолибларга шартномаларни тақдим этиш;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишнинг аниқ тартибини ўрнатиш, уларнинг фаолиятига талабларни белгилаш;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимлари малакасини оширишнинг малака талаблари ва тартибини жорий этиш, малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисида сертификатлар бериш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2019 йил

10 июнга қадар


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Молия вазирлиги (Д.Султонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Давлат қабул комиссияга ёзма билдириш хати йўллаш орқали лойиҳа ташаббускорига қурилиши тугалланган объектлардан белгиланган мақсадларда фойдаланишни амалга оширувчи ҳуқуқни тақдим этишни назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни қонун ҳужжатларига киритиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2019 йил

1 июлга қадар


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров), Давергеодезкадастр (А.Абдуллаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


4.

Қонун ҳужжатларига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ортда қолаётган, айниқса туман ва шаҳарларда, ер участкаларини ажратиш механизмларини янада соддалаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2019 йил

1 июлга қадар


Давергеодезкадастр (А.Абдуллаев), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


5.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари балансида мавжуд бўлган, мулк асосида муниципал облигацияларни чиқариш ва айланмага киритиш ҳуқуқини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига беришни назарда тутувчи муниципал облигацияларни чиқариш ва муомалага киритиш тартибини регламентация қилиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2019 йил

1 августга қадар


Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А.Назиров), Молия вазирлиги (Д.Султонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


6.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ортда қолаётган туман ва шаҳарларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда инвесторларни янада рағбатлантиришни назарда тутадиган таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2019 йил

1 июлга қадар


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Молия вазирлиги (Д.Султонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


7.

Иқтисодиёт, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт, ташқи иқтисодий фаолият соҳаси бўйича ҳоким ўринбосарларининг функционал вазифаларини аниқлаш, уларнинг ваколатларини аниқ чегаралашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 123-сон қарорини янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори


2019 йил

1 июлга қадар


Вазирлар Маҳкамаси (А.Раматов, Ж.Қўчқоров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


8.

Қуйидагилар орқали Инвестиция порталини такомиллаштириш:

хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Инвестиция портали интерфейсини янгилаш;

инвесторларни онлайн-консультация қилиш тизимини жорий этиш;

Инвестиция портали фойдаланувчилари учун шароитлар яратиш мақсадида интерактив функцияларни жорий этиш ва фаоллаштириш;

Инвестиция порталини бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

Инвестиция порталини, айниқса хориждаги оммавий ахборот воситаларида оммалаштириш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2019 йил

1 июнга қадар


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


9.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан тақдим этилган салоҳиятли хорижий инвесторлар учун ва халқаро ишбилармон доираларида ҳудудларнинг тасдиқланган лойиҳа таклифлари ҳамда инвестиция паспортларининг доимий асосда тақдимот қилиб борилишини таъминлаш.


Тақдимотлар ва учрашувлар ўтказиш жадвали


Тасдиқлаш - 2019 йил 25 майга қадар

Амалга ошириш - жадвалга мувофиқ


Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев)


10.

Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимлари ва инвестиция бўлинмалари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича лойиҳа цикли, ХМИ/ХҲМТ иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни бошқариш ва мониторинг қилиш, асосий тамойиллар ва таянч ҳужжатлари, хорижий консультантлар билан ишлаш, тендерлар ташкил қилиш, харидлар, хорижий стандартларга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.


Ўқув курсларини

ўтказиш жадвали


Тасдиқлаш - 2019 йил 1 июлга қадар

Амалга ошириш - жадвалга мувофиқ


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов), Молия вазирлиги (Д.Султонов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


11.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2020-2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун таклиф этилаётган Тошкент шаҳри бўйича инвестиция таклифларини жамоатчилик билан эксперимент тартибида кенг муҳокама қилишни ўтказиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2019 йил

1 июнга қадар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


       

Изоҳлар:


1. Чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиқиб бирлаштирилиши мумкин.


2. Икки ва ундан кўп бандлар бирлаштирилганида, бирлашадиган бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб ўрнатилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 14 майдаги

ПФ-5717-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5679-сон Фармони иловасининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1433-сон қарорининг рус тилидаги матни 1-иловаси 11-банди "Всего*" устунидаги "97" рақамлари "105" рақамлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 декабрдаги "Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1671-сон қарорининг рус тилидаги матни 1-иловаси 8-банди "Всего*" устунидаги "82" рақамлари "100" рақамлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш" ҳамда "Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3011-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 2-бандидаги "1 октября 2018 года" ва "1 мая 2019 года, с учетом закрытия займов" сўзлари тегишлича "1 июня 2019 года" ва "1 ноября 2020 года, без учета гарантийного периода (срок гарантийного периода - один год после сдачи объекта в эксплуатацию) и" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандидаги "Министерству финансов" сўзлари "Министерству инвестиций и внешней торговли" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги "Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3439-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасидан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - молия институтлари билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев - Ислом тараққиёт банки гуруҳи билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Л.Ш. Кудратов - Ислом тараққиёт банки гуруҳи билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков - Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари С.Х. Бекенов - Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев - Осиё тараққиёт банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Р.А. Гулямов - Осиё тараққиёт банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров - Жаҳон банки гуруҳи билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.А. Вафаев - Жаҳон банки гуруҳи билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров - Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов - Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков - Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Л.Ш. Кудратов - Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев - Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари (лавозими бўйича) - Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари этиб белгилансин";


б) 3-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлашва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3857-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбоши "доирасида" сўзидан кейин "белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича" сўзлари билан тўлдирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4105-сон қарорида:


а) 2-банд:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппарати департаментлари тузилмасида 4 та ва ундан ортиқ штат бирлигидан иборат бошқарма (шу жумладан, йиғма) ташкил этиш";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


б) 1-илова қуйидаги мазмундаги блок билан тўлдирилсин:


"

      

Инфратузилмавий лойиҳалар таҳлили гуруҳи

    






";


в) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат

вазирлигининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ









Вазирлик ҳайъати


Вазир


Вазир ёрдамчиси









































































































Таркибий ўзгартиришлар, урбанизацияни ривожлантириш


ва ишлаб чиқариш кучларини комплекс жойлаштириш стратегияси йиғма департаменти

16

Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари - Урбанизация агентлиги директори*



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари


















































































Макро-

иқтисодий таҳлил ва прогноз-

лаштириш департаменти

21



Бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобига молиялаш-

тириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси

4


Урбанизация агентлиги



Саноат маҳсулотлари бозорларини ривожлан-

тириш ва мувозанат-

лаштириш стратегияси департаменти

52



Демография, инсон капитали даражаси ва сифатини ошириш департаменти


24



Ҳудудларни комплекс ривожлан-

тириш дастурларини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси


12

































Халқаро алоқалар бошқармаси

5
























































Инфратузил-

мавий лойиҳалар таҳлили гуруҳи

7*


















Аграр секторини таркибий ўзгартириш бошқармаси

5
















Ходимлар билан ишлаш бошқармаси

4





































Тадбиркорлик ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш бошқармаси

6



Иқтисодий органларни рақамлаш-

тириш ва ахборот тизимларини жорий этиш бошқармаси

8



Маъмурий ва хўжалик фаолияти бошқармаси

13
































































Биринчи бўлим

2

Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бошқармаси

4


























































































































Бухгалтерия

4



Сафарбарлик тайёргарлиги ва ресурслар бўлими

4












































































































































































Назорат бўлими

4




















































































































































































Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2




















































































































































































Юридик бўлим

3




















































































































































































Матбуот хизмати

2




















































































































































































Девонхона

4














































































































     

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 206 нафар.


*) Вазирлик марказий аппаратининг умумий штат бирликларига киритилмайди";


г) 7-иловада:

"Андижон вилояти", "Қашқадарё вилояти" ва "Фарғона вилояти" позицияларининг "Ходимларнинг чекланган сони (бирликда)" устунидаги "54" рақамлари "55" рақамлари билан алмаштирилсин;

"Наманган вилояти", "Сурхондарё вилояти" ва "Хоразм вилояти" позицияларининг "Ходимларнинг чекланган сони (бирликда)" устунидаги "46" рақамлари "47" рақамлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4135-сон қарори қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар), ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан чет элда ўтказиладиган тадбирлар, шунингдек, Вазирлик фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш харажатларини молиялаштириш учун йўналтириладиган Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари ва қарз маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан ва кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 20 май, 20-сон, 368-модда








































Время: 0.2248
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск