Умная подшивка
2019 й. / СБХ, 21 /Божхона
ДБҚ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ АРАБ
МАМЛАКАТЛАРИДАГИ МУЗОКАРАЛАРИ
Президентимизнинг жорий йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришда янги босқични бошлаб берди. Халқаро эксперт-таҳлил доираларида катта нуфузга эга "The Diplomat" журналида эълон қилинган мақолада Ўзбекистон янги стратегик муҳим алоқалар ўрнатаётгани, мамлакатимиз раҳбари илк босқичда Марказий Осиё давлатлари, сўнг Россия, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, европалик бир қатор йирик давлатлар, Жанубий Корея каби қудратли мамлакатлар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйгач, араб дунёсини ҳам муҳим ҳамкорликка чорлади, деб қайд этилади.
Дарҳақиқат, мазкур ташриф давомида инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалар қаторида божхона маъмуриятчилиги соҳасида ҳам ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 10 млрд доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди. Галдаги вазифа эришилган келишув ва битимларнинг ўз вақтида ва сўзсиз ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, бу борада республикамиз Давлат божхона қўмитаси аниқ амалий ишларни бошлаб юборди. Жумладан, жорий йилнинг 3-8 май кунлари ДБҚ раиси М.Азимов бошчилигидаги делегация БАА ва Қувайтда бўлиб, мазкур мамлакатларнинг замонавий логистика терминаллари ва божхона омборлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф доирасида Қувайт божхона администрацияси ва БАА Федерал божхона администрацияси Олий комиссари билан мамлакатларимиз ўртасида божхона иши соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Делегация аъзолари Қувайтдаги "Anham Fzco" компаниясининг логистика терминали билан яқиндан танишди. 2004 йилдан бери муваффақиятли фаолият олиб бораётган мазкур компания харидларни амалга ошириш ва маҳсулотларни дунёнинг турли давлатларидаги 300 дан ортиқ мижозга, хусусан улгуржи харидор ва супермаркетлар тармоқларига етказиб бериш бўйича катта тажрибага эга. Фаолият кўлами, транспорт оқими ва товар айланмаси катта бўлган мазкур компания "Товарларни етказиб бериш занжирини бошқариш тизими" орқали ўз ишини тизимли ва бир маромда йўлга қўйган.
Компания фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари кенг кўламда жорий этилган бўлиб, омборлар, транспорт ва харидларни бошқариш тизимлари, логистика портали ҳамда бизнес-таҳлил ахборот маҳсулотлари делегациямиз аъзоларида алоҳида қизиқ
...