ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини кредитлаш /

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.05.2019 й. 396-cон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 майдаги

396-сон қарорига

ИЛОВА



Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари

томонидан  жалб  этиладиган  банк  кредитлари

бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан

кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган

қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (кейинги ўринларда ширкатлар деб аталади) томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартибини белгилайди.


2. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолат ширкатлар томонидан жалб этиладиган кредитлар бўйича берилади.


3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолатларни (кейинги ўринларда кафолат деб аталади) беришда тўланиши керак бўлган сумма кредит шартномаларида белгиланган муддатларда ширкатлар томонидан тўланмаган тақдирда у томонидан жалб этиладиган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бюджетдан ташқари манбалар маблағлари (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари маблағлар деб аталади) ҳисобига қарзни қайтариш учун тижорат банки олдидаги мажбуриятни ўзига олади.


4. Кафолат берилганлиги учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.



2-БОБ. КАФОЛАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


5. Кафолат ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларига асосан берилади.

Кафолат ширкатлар томонидан амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар (тадбирлар) бўйича асосланган материаллар (ҳисоб-китоблар) киритилиши ва улар бўйича уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлимининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда берилади.


6. Кафолатни олиш учун ширкат тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича кафолат беришга буюртманомани;

банк кредити ҳисобига амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳа (тадбир) тўғрисидаги маълумотларни;

кредит шартномаси ва жалб этилаётган кредитларни қайтариш жадвали лойиҳаларини;

лойиҳани (тадбирни) молиялаштиришнинг барча манбалари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни;

амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар доирасида бажарилаётган ишлар ҳажми бўйича иш ҳужжатларини (лойиҳа-смета ҳужжатлари ва давлат экспертизаси хулосаси);

кейинги 2 йилдаги фаолиятнинг молиявий натижалари, шу жумладан, молиявий оқимлар тўғрисидаги маълумотни;

ширкат томонидан олдин жалб этилган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани;

банк кредитини жалб этиш, шунингдек, белгиланган тартибда расмийлаштирилган жалб этилган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ширкатнинг мол-мулки ҳисобига қоплаш тўғрисидаги шартга розилик бериш ҳақида ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарорини;

ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари билан биргаликда ширкатнинг мол-мулки таркиби рўйхатини тақдим этади.


7. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бир иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига ва молия бўлимига юборади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлими ҳужжатлар тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида:

танқидий мулоҳазалар ва таклифлар бўлганда - уларни рад этишнинг аниқ сабабларини ва ширкат кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши учун етарли бўлган муддатни кўрсатиб тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ёзма шаклда юборадилар;

танқидий мулоҳазалар бўлмаганда - туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига лойиҳаларни (тадбирларни) амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги тавсиялар билан бирга хулосани берадилар.

Ширкатлар томонидан танқидий мулоҳазалар бартараф этилгандан ва таклифлар ҳисобга олингандан кейин уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлими томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ширкатнинг аризаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади.


8. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари беш иш куни мобайнида:

тузилган кредит шартномаларини ва қарзни қайтариш жадвалларини, бюджетдан ташқари маблағларнинг аризада кўрсатилган манбалари бўйича тушумлар мавжудлиги ва прогнозини ҳисобга олган ҳолда ширкат томонидан жалб этилаётган банк кредитлари бўйича унга кафолат бериш тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қиладилар;

ширкат билан шартнома тузадилар, унда ажратиладиган кредитлар бўйича ундирилган муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ширкатнинг мол-мулки ҳисобига қоплаш тўғрисидаги шартларни назарда тутадилар.

Кафолат ҳоким томонидан имзоланади, у бўлмаганда - ҳокимнинг вазифаларини ижро этувчи ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади.

Кафолатда:

кафилнинг - туман (шаҳар) ҳокимлигининг номи;

кафолат берилган сана, ҳисобга олиш рақами, кафолатнинг амал қилиш муддати ва суммаси;

ширкатнинг номи (принципал);

банкнинг - кафилликни олувчининг номи (бенефициар);

кредит шартномасининг санаси, рақами ва суммаси;

кафолат бўйича мажбуриятларни тўлаш шартлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қоидалар кўрсатилган бўлиши керак.

Кафолат туман (шаҳар) ҳокимлигининг фирма бланкасида расмийлаштирилади. Кафолатларни ҳисобга олиш алоҳида ҳисобга олиш журналида юритилади.

Кафолатларни ҳисобга олиш журнали рақамланган, ип ўтказиб тикилган ваколатли мансабдор шахснинг имзоси ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

Кафолат имзоланган кундан бошлаб кучга киради.


9. Кафолат:

олдин ширкат томонидан жалб этилган банк кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими тегишли даражалари бюджетларига тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги бор бўлган;

фаолияти салбий молиявий натижали ширкатларга берилиши мумкин эмас.



3-БОБ. ШИРКАТЛАРГА КАФИЛЛИК ОСТИДА

АЖРАТИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА КАФОЛАТЛАРГА

ОИД МАЖБУРИЯТЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ ВА МУДДАТИ

ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ҚАРЗДОРЛИКНИ ҚОПЛАШ


10. Ширкатларга ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда ва кредит шартномаларига илова қилинадиган уларни қайтариш жадвалига риоя қилинмаганда тижорат банки уч иш куни мобайнида тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларини муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганлиги тўғрисида хат билан хабардор қилади.

Тижорат банки хатига:

кафолатнинг нусхаси;

кредит шартномасининг нусхаси;

тижорат банкининг ширкатда муддати ўтказиб юборилган қарздорлик борлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади;


11. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги тижорат банкининг хатини беш иш куни мобайнида кўриб чиқади ва ширкатнинг мавжуд муддати ўтказиб юборилган қарзини тижорат банкига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жалб этилган кредитлар бўйича ширкатнинг муддати ўтказиб юборилган қарзини қайтариш учун мўлжалланган маблағлар кафил томонидан фақат кредит берувчининг ҳисоб рақамига йўналтирилади.


12. Ширкатнинг муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай туман (шаҳар) ҳокимлиги тегишли ширкатнинг қарздорлиги суммасини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ҳар бир ширкат учун банкда алоҳида очиладиган 29801 (мижозлар билан ҳисоб-китоблар) ҳисоб рақамига ўтказади.

29801 ҳисоб рақамига тушган маблағлардан фақат ширкатларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш учун фойдаланилади.


13. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ширкат томонидан жалб этилган кредит бўйича ширкатнинг муддати ўтказиб юборилган қарздорлигини қайтаришга йўналтирилган бюджетдан ташқари маблағлари кўрсатиб ўтилган ширкатга тегишли бўлган мол-мулк ёки дебитор қарздорлик ҳисобига қопланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг кафолати остида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш ва уларни ўз вақтида қайтаришнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг олиб бориш уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари томонидан маълумотларни мунтазам равишда солиштириш орқали молия бўлимлари ва тижорат банклари билан биргаликда амалга оширилади.


15. Кафолат амал қилишининг бутун муддати мобайнида ширкат:

а) кафолат остида жалб этилган банк кредити бўйича барча тўловларни ўз вақтида тўлаши;

б) уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларига, молия бўлимларига ва тижорат банкларига жорий ойнинг 5-кунидан кечикмай ҳар ойда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг кафолати остида ажратилган кредитлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар (тадбирлар) бўйича бажарилган ишлар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.


16. Ширкатнинг раҳбари:

маълумотларнинг ишончлилиги ва кафолат остида кредитларни жалб этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни расмийлаштиришнинг тўғрилиги;

ширкатга ажратилган банк кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва ўз вақтида қайтарилиши, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг ширкат томонидан кафолат остида жалб этилган банк кредити бўйича ширкатнинг муддати ўтказиб юборилган қарздорлигини қайтаришга йўналтирилган бюджетдан ташқари маблағлари кўрсатиб ўтилган ширкатнинг мол-мулки ҳисобига қопланиши учун шахсан жавоб беради.


17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар бир йил чораги якунлари бўйича кафолатлар берилишининг тўғрилигини текширади ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг кафолати остида ажратилган банк кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат қилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан

банк кредитлари бўйича кафолат бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати


1. Кафолат олиш учун буюртманома ва зарур тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани бевосита ёки почта алоқаси хизмати орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади.


Заруратга кўра









2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


1. Кафолат олиш учун тақдим этилган буюртманома ва ҳужжатларни қабул қилиб олади.



Ҳужжатлар қабул қилинган кунда.




2. Ҳужжатларни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига ва молия бўлимига юборади.



Бир иш куни мобайнида







3-босқич

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, молия бўлими


Олинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига лойиҳаларни (тадбирларни) амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулоса беради ёки улар бўйича танқидий мулоҳазалар ва таклифларни илова қилади.


Беш иш куни мобайнида









4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


 

1. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлимининг ижобий хулосалари асосида ширкатга кафолат бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисида ширкатни хабардор қилади.



Уч иш куни мобайнида




2. Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлимининг танқидий мулоҳазаларини бартараф этиш ва таклифларни ҳисобга олиш ҳамда такроран киритиш учун ширкатга юборади.



Беш иш куни мобайнида







5-босқич

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати


1. Кафолат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан шартнома тузади.



Икки иш куни мобайнида




2. Танқидий мулоҳазалар билдирилган бўлса, уларни бартараф этиш ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатларни қайта тақдим этади.



Танқидий мулоҳазаларда кўрсатилган муддат мобайнида (заруратга кўра)








6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Кафолатни тижорат банкининг тегишли филиалига юборади.


Бир иш куни мобайнида



     





Низомга

2-ИЛОВА







Туман (шаҳар) ҳокимияти


Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари

томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича

муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш учун

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг кафолатини олиш учун

АРИЗА

1. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг номи

2. Жойлашган жойи (почта манзили)

Телефон рақами (код билан)


СТИР



банк реквизитлари


Электрон манзил



3. Кафолат олишдан мақсад

4. Кафолат остида жалб этилган банк кредити суммаси: ___________ минг сўм.

5. Кафолат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар туркуми ушбу Буюртманомага илова қилинади, ___ варақда.

Сиздан ушбу Буюртманомани унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқишингизни ва ________________ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан жалб қилинадиган банк кредити бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигининг кафолати берилишини илтимос қиламиз.


Раҳбарнинг Ф.И.О


имзо





сана

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 май




































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск