ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2019 й. 416-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.05.2019 й.
N 416
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш
ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 17 майдаги
416-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрда 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси КТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг "Хўжалик бошқаруви органлари" 8-бўлими 13-бандидаги "Ўзкурилишматериаллари" акциядорлик жамияти" "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 17 май