ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 23.05.2019 й. ПҚ-4331-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 23 майдаги

ПҚ-4331-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ва хорижий

мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик

бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар,

кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга

оид қисмлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг (кейинги ўринларда - ҲАК) Ўзбекистонга оид қисми фаолиятининг ҳуқуқий асослари, вазифа ва функцияларини, ҲАК мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек, эришилган келишувларни амалга ошириш ва уларнинг якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.


2. ҲАК икки томонлама ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, сайёҳлик ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ташкил қилинади.


3. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми маслаҳат органи бўлиб, ҲАКда Ўзбекистон Республикасини ифодалайди.


4. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилади.


5. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарлиги остида амалга оширади ҳамда манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



2-БОБ. ҲАКнинг ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИ

ВАЗИФАЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ


6. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, туристик ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, ўзаро алоқаларнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш бўйича давлатлараро ва ҳукуматлараро келишувлар, олий ва юқори даражадаги ташрифлар якуни бўйича имзоланган амалий тадбирлар режаларини ("Йўл хариталарини") ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш мониторингини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, туристик ва маданий-гуманитар соҳаларида, шунингдек, икки томонлама ўзаро муносабатларнинг бошқа устувор йўналишларида ҳамкорликнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ва уни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг ишбилармон доиралари ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун қулай шароитларни яратиш;

биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотлари маҳсулотлари ва хизматларини ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли экспорт етказиб беришни ташкил қилиш ҳисобига хорижий тараф билан келишган ҳолда ўзаро товар алмашув номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

транспорт ва транзит, халқаро транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида келишилган сиёсатни олиб бориш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ташиш ва транзити учун преференция режимларини қўллаш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ва инфратузилмасининг асосий тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва илғор технологиялар, грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилишни таъминлаш;

хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини жалб қилишга, миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда етакчи хорижий сайёҳлик компанияларнинг иштирок этишига, шунингдек, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

етакчи хорижий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот марказлари билан энг аввало миллий таълим тизимига илғор амалиёт ва стандартларни жорий қилиш, ўқув жараёни усулларини такомиллаштириш, қўшма тадқиқот дастурлари ва ишланмаларини ўтказишга йўналтирилган ҳамкорликни ўрнатиш ва кенгайтириш бўйича амалий чораларни қабул қилиш;

бизнес-форумлар, ихтисослаштирилган кўргазмаларни ташкиллаштириш ва ўтказиш, хорижий мамлакатларда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда хорижий мамлакатлар кунларини ўтказишда кўмаклашиш;

манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш, конструктив мулоқот ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида Марказий Осиё минтақасида трансчегаравий очиқ сув оқимларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш, шунингдек, экологик барқарорликни таъминлаш масалаларини ҳал қилиш;

хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва бошқа икки томонлама, шу жумладан олий ва юқори даражада ўтказилган ташрифлар жараёнида эришилган келишувлари ҳамда ҲАК мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мониторинг қилиш.


7. Кўрсатилган вазифаларни бажариш учун ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми қуйидаги функцияларни бажаради:

хорижий ҳамкорлар билан биргаликда икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, сайёҳлик ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда, ўзаро фойдали ва узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёр бўлган чет эллик контрагентларни аниқлашда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан амалга оширилаётган аниқ лойиҳа ва дастурлар бўйича ишларни мувофиқлаштиради, тарафлар ўз шартномавий вазифаларини бажаришига ёрдам беради, юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал қилишга кўмаклашади;

етакчи чет эл компаниялари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан тўғридан-тўғри контрактлар тузиш орқали Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотлари маҳсулотлари ва хизматларининг ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли экспорт етказиб берилишини ташкиллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашади;

маҳаллий компания ва ташкилотларнинг халқаро пудрат, сервис ва бошқа, шу жумладан саноат ва инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, давлат харидлари доирасида товар ва хизматларни етказиб бериш бўйича битимларида, шунингдек, хорижий мамлакатлар компанияларининг очиқ тендерларида иштирок этишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш, уни халқаро транспорт-коммуникация тармоқларига интеграция қилиш, ташқи савдо юкларини экспорт қилиш учун мавжуд транспорт йўналишлари самарадорлигини ошириш ва янгиларидан фойдаланиш, уларни ташишда имтиёзлар ва преференциялар тақдим қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этади;

хорижий мамлакатларнинг ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция жараёнларида, хусусан иқтисодиёт ва инфратузилманинг асосий тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга жалб қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ярим фабрикатлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар кўринишидаги саноат маҳсулотларини хорижий ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжлари учун экспорт етказиб беришни таъминлаган ҳолда хорижий мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикасида устувор ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар, имтиёзли кредитлар, техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш бўйича чора кўради;

Ўзбекистон Республикасининг маданий-тарихий ва сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш, шунингдек, хорижий мамлакатларни миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш ва мамлакатнинг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилишига кўмаклашади;

тадқиқот ватаълим қўшма дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш йўли билан етакчи хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлар ва юқори технологияли компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг трансчегаравий дарёлар сув-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиши юзасидан, шунингдек, қўшни давлатлар ҳудудидаги сув-хўжалик объектларига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, уларнинг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича чоралар кўради;

ҳавони ифлослантирувчи моддалар чиқишини чеклаш ва уларнинг трансчегаравий таъсирини пасайтириш, экологик жиҳатдан асосланган технологиялар, ишлаб чиқариш ва истеъмол усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашга қаратилган узоқ муддатли лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, бошқа икки томонлама келишувлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни хорижий ҳамкорлар билан келишиш ва тузиш бўйича чоралар кўради, шунингдек, улардан келиб чиқадиган ўзаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

ҲАК мажлисларида қабул қилинадиган, ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисмига тааллуқли бўлган баён қарорларининг бажарилишини мониторинг қилади;

ҲАКнинг хорижий қисмлари билан иш юзасидан алоқада бўлади, уларнинг ўзаро муносабатларга тааллуқли бўлган мурожаатлари тезкорлик билан кўриб чиқилишида зарур ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, ташкилотлари, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҲАК хорижий қисмлари билан мурожаатларни кўриб чиқишда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҲАК мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишни ташкиллаштиради, уларни чақириш билан боғлиқ ташкилий-техник, моддий-молиявий ва бошқа масалаларнинг бутун комплексини ҳал қилади;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комплекс масалаларни ҳал қилади ҳамда масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

бизнес-форумлар, ихтисослаштирилган кўргазмалар, хорижий мамлакатларда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда хорижий мамлакатлар кунларини ўтказишни ташкиллаштиришда кўмаклашади.


8. Хорижий мамлакатлар билан икки томонлама келишувлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларига мувофиқ ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисмига бошқа вазифа ва функциялар юклатилиши мумкин.


9. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми қуйидаги ваколатларга эга:

хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича зарур қарорлар қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

ҲАКнинг хорижий қисмлари билан келишилган ҳолда ҲАК доирасида доимий ва вақтинча қўшма кичик комиссиялар ва идоралараро ишчи гуруҳларни тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, хориждаги муассасаларидан зарур ахборот-таҳлил ва маълумотнома материаллари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни сўраб олиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари раҳбарлари ва экспертлари иштирокида мажлислар чақириш;

белгиланган тартибда ёки ҲАКнинг хорижий қисмлари кўмагида хорижий мамлакатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларига икки томонлама ҳамкорлик ва ҲАК фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича мурожаат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқарувининг органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларини ҳамкорлик, келишувлар, ҲАК томонидан қабул қилинадиган баённома қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилиш.



3-БОБ. ҲАКнинг ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


10. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисмираис, уч нафар ўринбосар, котибият, ишчи орган ва ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми аъзоларидан иборат.


11. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари раҳбарлари ва масъул шахслари орасидан шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раисларининг ўринбосарлари ҳисобланади ва уларнинг самарали ишлаши ҳамда келишувлар, шу жумладан ҲАК мажлислари якунлари бўйича, олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалий ижроси учун шахсан жавобгардир.


12. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиблари Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларининг жорий ҳолати, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, сайёҳлик ва маданий-гуманитар ҳамкорлик хусусияти ва кўлами, муҳокамага киритиладиган кун тартибидаги масалалар мазмуни, шунингдек, ҲАКнинг хорижий қисмлари таркибидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.


13. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари:

ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда ҲАК мажлисларини ўтказишга пухта ва мазмунли тайёргарликни таъминлаган ҳолда ҲАК мажлисларини ташкиллаштириш масалаларининг бутун комплексини мувофиқлаштиради;

ҲАК мажлисларини, зарур ҳолларда эса мажлислар орасидаги даврда ҲАК раисдошлари билан учрашувларни ўтказади;

ҲАК мажлислари якунлари бўйича қабул қилинган мажлис баёни қарорларини имзолайди;

ҲАКнинг самарали ишлашини ташкиллаштириш бўйича бошқа чораларни кўради.

ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари йўқлигида кўрсатилган вазифаларни уларнинг ўринбосарлари бажаради.


14. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари:

шерик давлатнинг салоҳияти ва имкониятларини таҳлил қилиш асосида ҳамда у билан ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий ҳамкорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ҲАК мажлисларининг кун тартиби ва якуний баённомага киритиш учун икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича асосланган таклифлар ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди;

чет эл тарафи билан икки томонлама музокаралар ва учрашувлар ўтказади, ўз ваколати доирасида келишувлар ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари ва котибиятига эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга ўзининг ҲАК мажлисларидаги иштироки натижалари тўғрисида батафсил ҳисоботларни тақдим қилади;

ҳар чоракда камида бир марта ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми котибиятини келишувлар ҳамда ҲАК мажлислари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларни амалга ошириш жараёни ҳақида ахборотберади;

ҲАК ишида самарали иштирок этиш юзасидан бошқа чораларни кўради.


15. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми котибияти функцияларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги амалга оширади ва у қуйидаги вазифаларни бажаради:

ҲАК мажлисларини ҳар томонлама ва сифатли тайёрлаш бўйича ишларнинг бутун комплекси мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларига ҲАК фаолияти доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича сўровлар юборади, келиб тушган таклифларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, улар асосида кун тартиби лойиҳасини ишлаб чиқади;

ҲАКнинг хорижий қисмлари таркибидаги ўзгаришларни мониторинг қилади ва ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раисларини бу ҳақида ўз вақтида хабардор қилади;

зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари вакиллари ҲАК ишига жалб қилинишини таъминлайди;

ҲАКнинг баённома қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан келишиш, мажлис якунлари бўйича уларни қабул қилишни таъминлайди;

эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга ҲАК мажлислари натижалари бўйича ҳисоботларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

ҲАК мажлислари якунлари бўйича эришилган келишувлар ва баённома қарорларининг амалга оширилиши устидан мониторингини олиб боради;

ҲАКнинг самарали ишлашини ташкил қилиш бўйича бошқа чораларни кўради.


16. Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари (бундан буён - Ишчи орган деб юритилади):

ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҲАК вазифаларини амалга оширишда кўмаклашади;

хорижий тараф билан хорижий делегация таркиби, тадбирлар сценарийси, кун тартиби лойиҳалари, мажлис баённомаси ва имзолаш учун режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек, барча ташкилий-протокол масалаларни ҳал қилишни таъминлайди;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар ҳамда ҲАК мажлислари якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалий ижроси мониторингини амалга оширади.



4-БОБ. ҲАК МАЖЛИСЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


17. ҲАК мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


18. ҲАК мажлислари, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларининг ташаббус таклифлари, шунингдек, хорижий тараф билан келишувларни ҳисобга олган ҳолда 1 февралга қадар шакллантириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҲАК мажлисларини ўтказиш бўйича йиллик жадвал асосида ўтказилади.


19. ҲАК мажлиси ўтказилишидан камида тўқсон кун аввал ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари мажлисга тайёргарлик кўриш бўйича асосий вазифаларни тақсимлаш учун ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари иштирокида мажлис ўтказади.

Ўтказилган мажлис Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларига ҲАКнинг режалаштирилаётган мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича аниқ топшириқларни назарда тутувчи баённома билан расмийлаштирилади.


20. Баённомага мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари қуйидагилар бўйича таклифларни тайёрлаш мақсадида ўз ваколатига кирадиган масалаларни ишлаб чиқишга киришади:

халқаро шартномалар, икки томонлама келишувлар ва ташқи иқтисодий битимларни тузиш;

икки томонлама ҳамкорлик, шу жумладан олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг муаммоли жиҳатларини ҳал қилиш;

икки томонлама ҳамкорликнинг "йўл харитаси", мажлис кун тартиби ва баённомаси бандлари;

ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби;

ҲАК мажлиси давомида муҳокама қилиш учун зарур бошқа масалалар.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг бошқа дахлдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари мажлис баённомасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳужжатлар тўпламини тақдим қилади.


21. Ташқи ишлар вазирлиги ҲАКнинг режалаштирилаётган мажлисидан камида олтмиш кун аввал хорижий тараф билан тадбир ўтказилишининг аниқ муддатлари, ҲАК мажлисининг кун тартиби, мажлис доирасида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар рўйхатини ишлаб чиқади.


22. Ташқи ишлар вазирлиги ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раиси билан келишилган ҳолда хорижий томон тасдиқномаси олинган санадан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хорижий тараф билан мажлисни ўтказишнинг келишилган муддатлари, кун тартиби лойиҳаси, шунингдек, мажлис доирасида имзоланадиган икки томонлама ҳужжатлар рўйхати тўғрисидаги маълумотлар билан бирга ҲАК мажлисини ўтказиш тўғрисидаги таклифни киритади.


23. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли розилиги берилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикасининг барча дахлдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларига ҲАКнинг келгуси мажлиси тўғрисидаги хабарномани ҳамда нутқлар матни, музокаралар учун материаллар, имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек, мажлис баённомаси лойиҳаси ва ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби юзасидан таклифларни тақдим қилиш тўғрисида сўров юборади.


24. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари ҲАК мажлисиданкамида йигирма беш кун аввал Ташқи ишлар вазирлигига мажлис баённомаси лойиҳаси ва ҲАКни ўтказиш сценарийсини тайёрлаш учун зарур ҳужжатлар тўплами ҳамда музокаралар бўйича материалларни юборади.


25. Ташқи ишлар вазирлиги ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раиси билан келишилган ҳолда мажлисдан камида йигирма кун аввал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҲАКнинг якуний кун тартиби, ўтказиш сценарийси ва ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркибини киритади. ҲАК мажлисининг баённомаси лойиҳаси бир вақтнинг ўзида хорижий тарафга ҳам юборилади.


26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҲАК мажлисдан камида ўтказиш масаласини кўриб чиқади ва маъқул бўлган тақдирда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тегишли таклиф киритилган санадан эътиборан беш кун ичида Ташқи ишлар вазирлигини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.


27. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли розилигини олган кундан эътиборан икки кун ичида ҲАКнинг режалаштирилаётган мажлиси тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш учун киритади.


28. Ташқи ишлар вазирлиги келишувга қараб, бироқ ҲАК мажлисидан камида ўн кун аввал Вазирлар Маҳкамасига ҲАК мажлисини ўтказиш тўғрисидаги фармойиш лойиҳасини киритади.


29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҲАК мажлиси ўтказилишидан камида етти кун аввал ҲАК мажлисини ўтказиш ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилган фармойишни қабул қилади.


30. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҲАК мажлиси якунлангандан сўнг бир кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҲАК мажлиси якунлари тўғрисидаги ахборотни ва баённомани киритади.


31. Айрим истисно ҳолатларда ҲАК мажлисини ўтказиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки хорижий тараф томонидан кўтарилган тақдирда ушбу бобда кўрсатиб ўтилган муддатлар ўзгартирилиши мумкин.



5-БОБ. ҲАК МАЖЛИСЛАРИДА ЭРИШИЛГАН

КЕЛИШУВЛАР, ШУНИНГДЕК, УЛАРНИНГ

ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

ҚАРОРЛАРНИ ИЖРОСИНИНГ

МОНИТОРИНГИ


32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҲАК мажлиси якунлари тўғрисидаги ахборот ва баённома киритилгандан сўнг уч кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа дахлдор давлат ва хўжалик бошқарувининг органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларига ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан эришилган келишувлар ҳамда уларнинг якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ижросининг бориши тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишни топширади.


33. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми ишчи органлари хорижий тараф томонидан ҲАК мажлислари якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳамда қабул қилинган қарорлар ижросининг боришини доимий мониторинг қилади ва ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан киритилган ҳисобот маълумотларини ва икки томонлама ҳамкорликнинг юзага келиши мумкин бўлган муаммоли жиҳатларини бартараф қилиш бўйича таклифларни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилади.


34. Ташқи ишлар вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан кейинчалик ахборот олинган санадан эътиборан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, агар ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари бўлса - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот бериш учун ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раисига умумлаштирилган ҳисобот маълумотларини тақдим қилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


35. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари ва уларнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни лозим даражада бажариш ҳамда ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми ишининг натижадорлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ва хорижий

мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик

бўйича  ҳукуматлараро  комиссиялар  (қўмиталар,

кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг мажлисларига

тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар*

1-босқич

Вазирлар Маҳкамаси


Манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таклифлари ҳамда хорижий томон билан келишувларни ҳисобга олган ҳолда шакллантириладиган ҲАК мажлисларини ўтказиш йиллик жадвалини тасдиқлаш (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда)


1 февралгача









2-босқич

ҲАК ўзбек қисмлари раиси


ҲАК мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича вазифаларни тақсимлаш учун ўзбек қисмлари аъзолари иштирокида мажлис ўтказиш.Якуни бўйича мажлис баённомасини қабул қилиш.


ҲАК мажлисидан камида 90 кун аввал









3-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар


Мажлис баённомасига мувофиқ, қуйидагилар бўйича таклифлар тайёрлаш юзасидан алоқадор ташкилот фаолиятига тегишли масалаларни кўриб чиқиш:

халқаро шартномалар, икки томонлама келишувлар ва ташқи иқтисодий битимларни тузиш;

икки томонлама ҳамкорликнинг муаммоли жиҳатларини ҳал этиш;

икки томонлама ҳамкорликнинг "йўл харитаси", кун тартиби ва мажлис баённомасининг бандлари;

ҲАК ўзбек қисмлари таркиби;

ҲАК мажлиси давомида муҳокама қилиниши зарур бўлган бошқа масалалар.

Ташқи ишлар вазирлигига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ материаллар пакетини тақдим этиш.


Мажлис баённомасида кўрсатилган муддатларда









4-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги


Хорижий томон билан тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари, ҲАК мажлислари кун тартиби, мажлис доирасида имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар рўйхатини ишлаб чиқишни бошлаш.


ҲАК мажлисидан камида 60 кун аввал









5-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги


ҲАК ўзбек қисми раиси билан келишилган ҳолда ҲАК мажлисини ўтказиш бўйича хорижий томон билан келишилган мажлис ўтказиш муддатлари, кун тартиби лойиҳаси, шунингдек, мажлис доирасида имзоланадиган икки томонлама ҳужжатлар рўйхати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


хорижий томоннинг тасдиқномаси олинган санадан бошлаб 3 кун ичида









6-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга нутқлар матнларига, музокаралар материалларига таклифларни, имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, мажлис баённомаси ва ҲАК ўзбек қисми таркибига таклифларни бериш тўғрисида сўровнома юбориш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-

сининг тегишли розилиги олинган санадан бошлаб 2 кун ичида









7-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар


Ташқи ишлар вазирлигига мажлис баённомаси лойиҳасини ва ўтказиш сценарийсини тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар пакетини, шунингдек, музокараларга тегишли материалларни жўнатиш.


ҲАК мажлисидан камида 25 кун аввал









8-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҲАК мажлисинингякуний кун тартиби, ўтказиш сценарийси ва ҲАК ўзбек қисми таркибини киритиш.Бир вақтнинг ўзида ҲАК мажлиси баённомаси лойиҳасини хорижий томонга жўнатиш.


ҲАК мажлисидан камида 20 кун аввал









9-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҲАК мажлиси ўтказиш тўғрисидаги ахборотни киритиш.


ҲАК мажлисидан камида 20 кун аввал








Президент Администрацияси


ҲАК мажлисини ўтказиш тўғрисидаги масалани келишиш.


розилик берилишига қараб









10-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда, ҲАК мажлиси ўтказиш тўғрисидаги фармойиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


розилик берилишига қараб, ҲАК мажлисидан камида 10 кун аввал









11-босқич

Вазирлар Маҳкамаси


ҲАК мажлисини ўтказиш тўғрисидаги фармойишни қабул қилиш.


ҲАК мажлисидан камида 7 кун аввал









12-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҲАК мажлиси якунлари тўғрисидаги ахборотни ва мажлис баённомасини киритиш.


ҲАК мажлиси ўтказил-

ганидан кейин 1 кун ичида









13-босқич

Вазирлар Маҳкамаси


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва республикадаги бошқа ташкилотларга эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида Ташқи ишлар вазирлигига ахборот тақдим этишни топшириш.


ахборот киритил-

ганидан кейин 3 кун ичида









14-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда дипломатик ваколатхоналар


ҲАК мажлиси давомида эришилган келишувларни ҳамда уларнинг якуни бўйича қабул қилинган қарорларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида ҳисобот ахборотини Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш.


ҳар чоракда, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктир-

масдан









15-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги


ҲАК мажлиси давомида эришилган келишувларни ҳамда уларнинг якуни бўйича қабул қилинган қарорларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида умумлаштирилган ҳисобот ахборотни ҲАК ўзбек қисми раисига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


ҳар чоракда, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктир-

масдан



*) Алоҳида ҳолларда, ушбу схемада кўрсатилган муддатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки хорижий томоннинг ҲАК мажлисини ўтказиш масаласидаги ташаббусига кўра ўзгартирилиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА



Ҳукуматлараро комиссия мажлисларига

тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш муносабати

билан шакллантириладиган ҳужжатлар ҳамда

ахборот-таҳлилий материаллар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ахборот-таҳлилий материаллар кўринишидаги қуйидаги ахборотни умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади:

Ўзбекистон Республикаси ва ҳамкор мамлакатнинг ўтган йил якунлари бўйича ривожланиш макроиқтисодий кўрсаткичлари;

Ўзбекистон Республикаси ва ҳамкор мамлакатнинг саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳасидаги етакчи тармоқлари, уларнинг ЯИМ таркибидаги улуши, экспорт-импорт операциялари тўғрисида маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг ҳамкор мамлакат билан ташқи савдоси динамикасининг таҳлили, уларнинг асосий ташқи савдо ҳамкорларининг батафсил ёритилган экспорт/импорт номенклатурасини илова қилган ҳолда;

ҳамкор мамлакатнинг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдираётган етакчи ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги ахборот;

хорижий мамлакат давлат тузилмалари, банклари, ташкилотларининг республикамиз давлат органлари, банклари ва ташкилотлари билан иқтисодиёт тармоқларининг устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги ахборот;

давлат тузилмалари билан молиявий-техник ва гуманитар ёрдам масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги ахборот;

халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик бўйича ахборот ва таклифлар;

ҳамкор мамлакатнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдо-иқтисодий ва инвестициявий фаолиятни амалга ошираётган қўшма корхоналари, компаниялар ваколатхоналари ва бошқа тижорий тузилмалари фаолияти тўғрисида ахборот;

мамлакатдаги мавжуд транспорт йўлларидан республикамизнинг экспорт-импорт операциялари учун фойдаланиш тўғрисидаги ахборот (денгиз портларининг юк билан бандлиги, транзит йўлаклар, темир йўл ва бошқа транспорт турларидан фойдаланиш, трансмиллий йўллар бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишда мамлакатларнинг иштироки тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлса);

кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар;

халқаро шартномалар ва ташқи иқтисодий битимларнинг лойиҳалари ҳамда уларни имзолашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар;

ҳукуматлараро комиссия мажлислари доирасидаги музокаралар учун савдо-иқтисодий, молиявий-техник ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича материаллар, қўйиладиган масалалар ва таклифлар, шунингдек, тақдимот материаллари ва асосий маърузачиларнинг нутқлари матнлари;

ҳамкор мамлакат томонидан қўйилиши мумкин бўлган масалалар ва улар бўйича ўзбек томонининг асосланган позициялари;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича "йўл хариталари"га киритилган эришилган келишувлар ва имзоланган шартномалар ижросининг бориши тўғрисидаги ахборот;

хорижий делегациянинг тахминий таркиби ва мажлисни ўтказиш сценарийси бўйича таклифлар;

ҳукуматлараро комиссия мажлислари кун тартиби лойиҳаси ва баённомасига таклифлар.


2. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу илованинг 1-бандида кўрсатилган материаллар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қуйидаги ахборот-таҳлилий материалларни тақдим этади:

тарихий ва мамлакатшунослик маълумотлари;

мамлакатдаги ички сиёсий вазият;

ташқи сиёсатнинг, шу жумладан Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан асосий йўналишлари, муҳим ҳамкорлар билан ўзаро муносабат, халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш ва улардаги позиция;

Ўзбекистон Республикаси билан дипломатик ва тарихий-маданий алоқалар;

икки томонлама муносабатларнинг мавжуд ҳуқуқий-шартномавий базаси;

парламентлараро алоқалар;

икки томонлама ва кўп томонлама сиёсий ва ҳарбий ҳамкорликнинг ривожланиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 393-модда







































Время: 0.0312
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск