язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2019 й./ Уй-жой қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2019 й. 427-сон "Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2019 й.

N 427



"КОСОН ВА МУБОРАК ТУМАНЛАРИ

МАРКАЗЛАРИ ҲАМДА КИТОБ-ШАҲРИСАБЗ

ЕРОСТИ СУВ КОНИДАН СУВ ОЛИШ ҚУВУРИГА

ЯҚИН БЎЛГАН ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ

СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Қашқадарё вилоятининг Косон ва Муборак туманлари аҳолиси ҳамда хўжалик юритувчи субъектларини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек, Саудия тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш" лойиҳасини (кейиги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун:

а) 2017 йил 17 майда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда СТЖ деб аталади) ўртасида қарз бериш тўғрисида 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил мобайнида қайтариш муддати билан қиймати 98,85 млн саудия риали (26,6 млн АҚШ доллари эквивалентида) бўлган қарз битими имзолангани;

б) 2018 йил 3 апрелда Ўзбекистон Республикаси ва ОПЕК халқаро ривожланиш жамғармаси (кейинги ўринларда ОПЕК жамғармаси деб аталади) ўртасида қарз бериш тўғрисида 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил мобайнида қайтариш муддати билан қиймати 16,25 млн АҚШ доллари бўлган қарз битими имзолангани;

в) лойиҳанинг умумий қиймати 50,95 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

СТЖ ва ОПЕК жамғармаси қарзлари 42,85 млн АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишда 8,1 млн АҚШ доллари эквивалентини;

г) лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2019-2023 йй.) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда "Коммунхизмат" агентлиги деб аталади) лойиҳанинг амалга оширилиши, СТЖ ва ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.


3. Қуйидагилар:

"Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофик;

"Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш" лойиҳаси бўйича СТЖ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;

"Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш" лойиҳаси бўйича ОПЕК жамғармасининг қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага* мувофиқ;

"Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида СТЖ ва ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига СТЖ ва ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси, "Коммунхизмат" агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти "Сувоқава" ДУК ўртасида Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим деб аталади) имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, "Коммунхизмат" агентлиги бош директори ва Қашқадарё вилояти ҳокимига:

лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асосланишининг параметрларига мувофиқ лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши;

Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ СТЖ ва ОПЕК жамғармаси қарз маблағларини қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар Қашқадарё вилояти "Сувоқава" ДУКда ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

сув иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;

2020 йилдан бошлаб Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети параметрларида СТЖ ва ОПЕК жамғармасининг қарзи бўйича фоизларни тўлашга, асосий қарзни қайтаришга Қашқадарё вилояти "Сувоқава" ДУКнинг ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутсин.


8. "Коммунхизмат" агентлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини бошқарув гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш ҳамда ушбу гуруҳни малакали мутахассислар билан таъминлаш вазифаси юклансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги лойиҳа 2020 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 май