Умная подшивка

2019 й. / НМ, 22 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Блогерлар Тошиссиққувватини қандай қилиб енгдилар

Қиёсловдан ўтказиш ҳақида бир йил аввал хабар бериладими?

Ҳокимларнинг кафолат хатлари юридик кучга эга эмас

Уй-жой соҳасидаги кадрлар: Германияда қандай тайёрланади



Манфаатлар тўқнашуви



БЛОГЕРЛАР ТОШИССИҚҚУВВАТИни

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЕНГДИЛАР


"Тошиссиққуввати" ДУК (бундан кейин - Тошиссиққуввати, ДУК) ўзининг teploenergo.uz расмий сайтида квартирада рўйхатдан ўтказилган (яшовчи) фуқароларнинг сонига қараб иссиқ сув ҳақини асоссиз ҳисоблагани учун истеъмолчилардан узр сўради. Бунда қонунчилик талабларига қарамай, етказиб берувчи ўз вақтида огоҳлантирмагани учун ҳисоблагичларни давлат қиёсловидан ўтказиш муддатини кечиктирган истеъмолчилар ҳақида сўз бормоқда. ДУК фуқароларни барча қўшимча ҳисобланмалар текширилиши ҳақида хабардор қилди. Етказиб берувчи қиёсловдан ўтказиш ҳақида огоҳлантирмаган ҳар бир истеъмолчининг тўлови қайта ҳисоб-китоб қилинади. Тўланган пул маблағлари бўлғуси тўловлар ҳисобига олдиндан тўлов сифатида ҳисобга олинади. Тошиссиққувватининг айбдор деб топилган масъул ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.


Монополчи истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, масалага оқилона ёндашгандек кўринади. Бундан аввал катта идора ва иккита блогер - Максим Черников ва Беҳзод Рустамбеков ўртасида ихтилоф чиқмаганда шундай деса тўғри бўларди. Черников Фейсбукдаги "ХУМШ ва у билан қандай яшаш керак?" ва Telegram даги "Коммуналка" гуруҳларининг маъмури ҳисобланади. Рустамбеков эса "Тошиссиққуввати ва у билан қандай яшаш керак?" гуруҳини ташкил этган, кейинчалик у "Коммуналка" интернет-ҳамжамиятига айланган. Дарвоқе, Беҳзод буни ўз бошидан ўтказган, етказиб берувчи унга тўловни асоссиз ҳисоблаган. Айнан шу боис у ўзининг ва гуруҳдошларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга киришган.  

Бу масала бир неча ой аввал ўз ечимини топган бўлса ҳам уни ёритишга қарор қилдик, сабаби у бир қатор муҳим муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Бир томондан, у фаол фуқаролик позицияси ва жамоатчилик назорати самара беришини намоён этди. Бошқа томондан қонунчиликда истеъмолчилар ва иссиқлик энергиясини етказиб берувчи ўртасида ихтилоф ва низоларга йўл очувчи нуқсонлар борлиги аён бўлди. Ихтилоф бир қатор идораларнинг муаммога ва фуқароларнинг мурожаатларига қандай муносабат билдиришини: амалдорларнинг жиддий ёки масаланинг моҳиятини англашга ҳаракат қилмай, юзаки ёндашишини ҳам яққол намоён этди.



Қиёсловдан ўтказилмаган ҳисоблагични

шикастланган деб ҳисоблаш мумкинми?


Томонлар ўртасида ихтилоф чиқишига нима сабаб бўлганини айтиб ўтамиз. Максим Черников "Тошиссиққуввати" ДУКга Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларини (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорга 1-илова) бузаётганлигини баён этиб, ариза берган. "ХУМШ ва у билан қандай яшаш керак?" гуруҳига қилинган мурожаат бунга асос бўлган, унда етказиб берувчи истеъмолчиларни қиёсловдан ўтказиш орали

...
Время: 0.0030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск