язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2004 й. 263-сон "Бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2004 й.

N 263



БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАКТАБ ТАЪЛИМИ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Маблағлар жамланишини таъминлаш, мактабларни тиклаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, комьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар билан жиҳозлаш ишларини ўз вақтида молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида" 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармони билан бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўловидан тушадиган маблағларни бюджет маблағларини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағларини, хорижий кредитлар ва грантларни уларни кейинчалик улардан 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини рўёбга чиқаришда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган бошқа тадбирларни амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун жамлаш;

Мактаб таълимини ривожлантириш дастурида назарда тутилган бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳажмларини молиялаштириш;

Жамғарма маблағларидан Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун қатъий мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш.


2. Қуйидагилар:

бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини бошқариш кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати ходимлари сонини қўшимча кўпайтириш ҳисобига, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 10 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўловидан тушадиган маблағларни;

давлат бюджетида алоҳида сатрда назарда тутилган бюджет маблағлари;

маҳаллий бюджетларнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича прогноздан ортиқча тушумларни жалб этишдан олинган маблағлари;

халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;

Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ёрдами;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма маблағлари Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан фоизлар сифатида олинадиган даромадларга даромад (фойда) солиғи солинмайди.


4. Жамғармани бошқариш кенгаши:

хорижий инвестициялар, грантлар ва ҳомийлик маблағларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашсин;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат ташкилотларини, нодавлат ташкилотларни ва жамоат ташкилотларини жалб этсин;

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларини тасдиқласин;

Ижро этувчи дирекция фаолияти, айниқса даромадлар манбаларини шакллантириш, ўз вақтида молиялаштириш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишга доир фаолияти устидан назоратни амалга оширсин.


5. Қуйидагилар Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг асосий вазифалари ҳисоблансин:

Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ва унинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлаш;

молия органлари, халқ таълими органларининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга оширишга йўналтирилган биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

Дастурда ҳар йили асосий бўлимлар (бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янгиларини қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш) бўйича назарда тутилган тадбирларга Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишларини даромадлар манбалари билан боғлиқ ҳолда белгилаш;

Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли (йўналишлар бўйича) ва самарали фойдаланилишини таъминлаш.

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ижтимоий масалаларга мутасадди ўринбосари зиммасига юклансин.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармаси тузилмасида ходимлар сони 4 нафар бўлган Мактаб таълими, Мактаб таълимини ривожлантириш дастурининг амалга оширилиши мониторинги ва назорати бўлими ташкил этилсин, Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларининг тасдиқланган сони тегишли равишда кўпайтирилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари тузилмасида ходимларининг белгиланган сони доирасида Мактаб таълими шўъбалари ташкил этилсин.


7. Умумтаълим мактаблари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) мувофиқ ташкил этилган бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун фойдаланишга рухсат этилсин.

Умумтаълим мактаблари учун Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2015 йил 1 январгача узайтирилсин.

Умумтаълим мактабларининг бюджетдан ташқари даромадлари давлат мақсадли жамғармаларига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига, шунингдек бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий тўловлардан 2015 йил 1 январгача озод қилинсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб Инвестиция дастурида Мактаб таълимини ривожлантириш дастурида назарда тутилган ҳажмларда умумтаълим мактабларини қуриш ва мукаммал реконструкция қилиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобига марказлаштирилган ресурсларни назарда тутсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб ва кейинги йилларда Давлат бюджети параметрларида Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига мувофиқ тадбирларни бажаришга зарур маблағларни, ушбу мақсадлар учун жалб қилинаётган хорижий инвестициялар, грантлар ва ҳомийлик маблағларини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида сатрда назарда тутсин.


10. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Жамғарма ресурсларини шакллантиришда кенг кўламда кўмак ва ҳар томонлама ёрдам берсинлар.

Ҳомийларнинг Дастурни рўёбга чиқаришдаги иштироки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ ҳам пул шаклида, ҳам товарлар, ишлар ва хизматлар тарзида амалга оширилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.


11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, бошқа оммавий ахборот воситаларига Жамғарма фаолиятини кенг ёритиш, мамлакатимизда умумтаълим мактабларининг моддий базасини ривожлантиришдаги ижобий иш тажрибасини тарғиб қилиш, шунингдек Жамғарманинг фаол ҳомийларининг ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватланишини, шу жумладан реклама қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И.Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 июндаги

263-сон қарорига

1-ИЛОВА


Бюджетдан ташқари Мактаб таълими

жамғармасини бошқариш кенгаши

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси


Нурмуродов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари


Жўраев Т.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

Кенгаш аъзолари:

Файзуллаев Р.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Иномова С.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси


Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Тохтаев А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


Жумагалдиев М.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари


Мирқосимов А.М.

-

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси раиси


Гадойбоев А.Г.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


Изоҳ. Кенгаш таркибига кирган шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 июндаги

263-сон қарорига

2-ИЛОВА

Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси

Ижро этувчи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини бошқариш кенгаши

Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг ижро этувчи директори - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

Ижро этувчи директор ўринбосари


Мактаб таълими жамғармаси даромадларини прогнозлаш ва маблағлар тушумини назорат қилиш бўлими

3 киши

Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини молиялаштириш бўлими

3 киши

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий оқимлар баланси бўлими

3 киши

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 10 киши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 264-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 6, 52-модда.