ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.05.2019 й. 435-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 майдаги

435-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни

ихтиёрий экологик маркировкалаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Экологик назорат тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан ихтиёрий экологик маркировкалаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


экологик маркировкалаш - маҳсулот ва уни яратиш, ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш жараёнлари ҳамда унинг экологик хавфсизликка мувофиқлиги ҳақидаги экологик маълумотлар тўплами;


бир хил маҳсулотлар гуруҳи - бир хил функцияларни бажарадиган маҳсулотлар гуруҳи;


экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлик тўғрисидаги декларация (кейинги ўринларда мувофиқлик тўғрисидаги декларация деб аталади) - ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи, дистрибьютор, сотувчи ёки исталган бошқа манфаатдор томоннинг ўз фаолияти ва маҳсулотлар мустақил учинчи тараф томонидан экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкаланганлиги ҳақида сертификат мавжуд бўлмаган маҳсулотлар тўғрисидаги аризаси;


ҳаёт цикли - ресурсларни қазиб олиш ёки хомашё сотиб олиш ёхуд табиий ресурслардан, хомашёдан маҳсулот ишлаб чиқаришдан уларни атроф муҳитга жойлаштиришга ёки утилизация қилишгача бўлган изчил ва ўзаро боғлиқ босқичлар;


ариза берувчи - маҳсулотларни экологик маркировкалаш учун сертификат олишга талабгорлик қилувчи тадбиркорлик субъекти;


экологик хавфсизлик белгиси - маҳсулотларга ёки уларнинг қадоғига ва илова қилинадиган ҳужжатларга босиш учун мўлжалланган, маҳсулот тўғрисидаги босма материалларда, шунингдек, техник бюллетенлардаги маҳсулотнинг экологик хавфсизлигини тавсифловчи белги;


экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкаланган маҳсулотларнинг инспекция назорати (кейинги ўринларда инспекция назорати деб аталади) - экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкаланган маҳсулотларни улар экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқликни баҳолашда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида даврий (такроран) баҳолаш тартиботлари;


экологик хавфсизлик мезонлари - маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқини олиш учун маҳсулотлар мувофиқ бўлиши керак бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланадиган экологик хавфсизлик талаблари;


экологик маркировкалаш органи - белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган, маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолайдиган учинчи томон ҳисобланган юридик шахс;


маҳсулотнинг ҳаёт циклини баҳолаш - ахборот тўплаш, шунингдек, маҳсулотларнинг бутун ҳаёт циклида атроф муҳитга эҳтимоли бўлган таъсирини таққослаш ва чиқиш оқимларини баҳолаш;


экологик маркировкалаш дастури - экологик маркировкалаш органи раҳбари томонидан тасдиқланадиган ҳужжат, маҳсулотнинг бутун ҳаёт цикли босқичида маҳсулотнинг экологик хавфсизлигини баҳолаш ишлари унга мувофиқ олиб борилади;


маҳсулотни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат - тадбиркорлик субъектига ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар учун экологик хавфсизлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, экологик маркировкалаш органи томонидан бериладиган ҳужжат;


экологик менежмент тизими (атроф муҳитни бошқариш тизими) - маъмурий бошқариш умумий тизимининг бир қисми, у экологик сиёсатни ишлаб чиқиш, жорий этиш, амалга ошириш, таҳлил қилиш ва ривожлантириш учун зарур бўлган ташкилий тузилма, режалаштириш, жавобгарлик, усуллар, тартиботлар, жараёнлар ва ресурсларни ўз ичига олади;


техник эксперт - маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш ишларида иштирок этиш учун махсус билимлар ёки тажрибага эга бўлган шахс;


экологик хавфсизлик - табиий муҳит ва инсон, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларининг хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг эҳтимолий салбий таъсиридан, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлиги ҳолати.


3. Экологик хавфсизлик белгиси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни уларга берилган экологик хавфсизлик тоифасига биноан маркировкалаш учун қўлланилади.


4. Экологик хавфсизлик белгиси маҳсулотга ёки ёрлиққа (қадоққа), илова қилинадиган ҳужжатларга ёки маҳсулотларни реклама қилишда жойлаштирилади.


5. Экологик маркировкалаш тартиботидан ўтмасдан ва маҳсулотни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат мавжуд бўлмаганда товар, маҳсулотнинг тавсифида ва номланишида, тенг равишда рекламада экологик хавфсизлик белгисидан фойдаланиш, маҳсулотнинг экологик хавфсизлигига тегишли бирор-бир хоссаларини кўрсатиш, шунингдек, "экологик тоза", "экологик хавфсиз", "экологик қулай" деган ёзувлардан фойдаланиш тақиқланади.



2-БОБ. ЭКОЛОГИК МАРКИРОВКАЛАШ ОРГАНИ


6. Экологик хавфсизликка мувофиқликни баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартномага мувофиқ ариза берувчининг экологик маркировкалаш органига ихтиёрий мурожаати асосида амалга оширилади.


7. Экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш тартиботи Миллий аккредитация тизимида аккредитациядан ўтган экологик маркировкалаш органи томонидан ўтказилади.

Экологик маркировкалаш органи экологик маркировкалаш тартиботи учун жавоб беради.


8. Экологик маркировкалаш органи ўз фаолиятида маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш сертификатини олишга талабгор бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан, шунингдек, экологик маркировкалаш соҳасидаги сиёсатни тартибга солувчи давлат ваколатли органидан (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) мустакил бўлиши керак.


9. Ихтиёрий экологик маркировкалаш ишларини олиб бориш учун экологик маркировкалаш органида қуйидагилар бўлиши керак:

унга мувофиқ экологик хавфсизликни баҳолаш тартиботи амалга ошириладиган сифат менежменти тизими;

ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиботини ўтказиш вазифалари бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган моддий-техник база;

маҳсулотларни экологик маркировкалаш ишларини бажариш учун ўз лабораторияси (ихтиёрий экологик маркировкалаш ўтказилаётганда амалга ошириладиган синовларнинг бир қисмини ўтказиш учун аккредитациядан ўтган синов лабораториялари билан шартнома тузишга рухсат берилади).


10. Экологик хавфсизликка мувофиқликни баҳолаш фаолиятида қатнашувчи ходимлар аккредитация бўйича Миллий орган тизимида норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ аккредитация органи томонидан сертификатланган бўлиши керак.


11. Экологик маркировкалаш органи:

маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида маркировкалаш бўйича ишлар холис ва изчил ўтказилишини таъминлашга;

махфийликка риоя қилишга ва ишларни бажариш, маҳсулотнинг ҳаёт циклини текшириш чоғида ўзига маълум бўлган маълумотлар ошкор қилинишининг ёки исталган мақсадларда фойдаланишнинг олдини олишни таъминлаши, ахборотни сохталаштиришдан ҳимоя қилиши шарт.



3-БОБ. ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК

МЕЗОНЛАРИ


12. Экологик хавфсизлик мезонлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади.


13. Экологик хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ва халқаро стандартлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.

Экологик хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқишда қуйидаги экологик жиҳатлар ҳисобга олиниши зарур:

маҳсулотларни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, фойдаланиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш чоғида атроф муҳитга, хусусан, иқлим ўзгаришига, биологик хилма-хилликка, энергияни тежашга, табиий ресурсларга таъсир даражаси, шунингдек, маҳсулотни утилизация қилиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг таъсири даражаси;

хавфли моддаларни хавфсизроғига алмаштириш ва энг янги технологияларни қўллаш;

маҳсулотлардан фойдаланиш (сотиш) ва ундан қайта фойдаланиш муддатини узайтириш натижасида унинг атроф муҳитга таъсирини камайтириш;

маҳсулотлар ҳаёт циклининг турли босқичларида иқтисодий фойда олиш билан атроф муҳитга, шу жумладан, инсон соғлигига юклама ўртасидаги умумий мувозанат;

экологик маркировкалашнинг бошқа миллий, минтақавий ва халқаро дастурлари томонидан белгиланган экологик мезонлар.


14. Экологик хавфсизлик мезонлари янги технологиялар, янги маҳсулотлар, янги экологик ахборотлар ва бозор шароитидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.


15. Экологик хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқиш экологик маркировкалаш органлари, тармоқ вазирликлари, идоралар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


16. Экологик маркировкалаш органи ва тармоқ вазирликлари ва идоралар экологик хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқиш ва/ёки қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиши ва/ёки унда иштирок этиши мумкин.


17. Экологик хавфсизлик мезонлари тасдиқлангунга қадар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ваколатли органнинг веб-сайтида эълон қилиниши керак.


18. Экологик хавфсизлик мезонлари лойиҳаси бир календарь ой мобайнида муҳокама қилинади. Жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича тушган асосланган таклифлар ва эътирозлар экологик хавфсизлик мезонларини қайта кўриб чиқишда ҳисобга олинади. Таклифларни рад этиш ёки экологик хавфсизлик мезонларига киритиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши лозим.


19. Маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик мезонлари:

маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик омилларни, шунингдек, мавжуд технологияларни ҳисобга олган ҳолда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланиши керак;

маҳсулотнинг атроф муҳитга ва инсон соғлиғига энг сезиларли таъсири чегаралаши ва маҳсулотларнинг муҳим экологик жиҳатларини белгилаши лозим;

белгиланган талабларни баҳолаш учун зарур бўлган назорат усуллари билан аниқланиши керак;

текшириладиган минимал кўрсаткичларга, чегара даражаларига эга бўлиши лозим;

муддатларни, синаш усулларини ва техник ҳужжатларни белгилашда маҳсулотнинг тегишли тоифаси бўйича норматив-ҳуқуқий базага мувофиқ бўлиши керак;

маҳсулотларнинг тоифаси тегишли бўлган тегишли тармоқнинг ривожланишини ва экологик хавфсизлик мезонларини ҳисобга олиш зарур.


20. Экологик хавфсизлик мезонлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан муҳокама қилингандан ва келишилгандан кейин белгиланган тартибда тасдиқланади ва уларнинг амал қилиш муддатлари белгиланади. Тасдиқланган экологик хавфсизлик мезонлари ваколатли орган томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ва унинг веб-сайтида жойлаштирилади.



4-БОБ. МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК

БЕЛГИСИ БИЛАН МАРКИРОВКАЛАШГА

СЕРТИФИКАТЛАШ ТАРТИБИ


21. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатлаш ариза берилган маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган изчил ҳаракатларни амалга оширишни назарда тутади ва маҳсулотнинг атроф муҳитга таъсири кўрсаткичларининг ҳақиқий қийматига асосланади.


22. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатлаш жараёни маркировкалаш органи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома асосида ихтиёрий равишда амалга оширилади.


23. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатлаш халқаро стандартлар талабларига мувофиқликка учта типи бўйича амалга оширилади.


24. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат фақат маҳсулотнинг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш тартиботининг ижобий натижалари олинган тақдирда берилиши мумкин.


25. Ариза берилган маҳсулот турининг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш экологик маркировкалаш дастури доирасида амалга оширилади.


26. Экологик маркировкалаш дастури ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берилган маҳсулотнинг ҳар бир тури учун алоҳида ишлаб чиқилади.


27. Экологик маркировкалаш дастури экологик маркировкалаш органи томонидан тасдиқланади.


28. Маҳсулотларнинг ариза берилган турининг экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини баҳолаш халқаро стандартлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.


29. Маҳсулотларнинг ариза берилган турининг II тип бўйича экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини баҳолаш ариза берувчи томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича мувофиқлик тўғрисидаги декларация тақдим этилиши орқали амалга оширилади.


30. Ишлаб чиқилган экологик маркировкалаш дастури қуйидагиларни назарда тутади: I тип бўйича - ариза берувчининг ташаббуси, III тип бўйича - маҳсулот ҳаёт циклининг барча босқичларида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ маҳсулотнинг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолашга қаратилган изчил ҳаракатлар амалга оширилиши.


31. Маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар экологик маркировкалаш органи томонидан мустақил равишда шакллантирилади. Ушбу ҳолатда ариза берувчилар маркировкалаш органига зарур тасдиқловчи ҳужжатларни тўплашда ёрдам бериши мумкин.


32. Маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолашда экологик маркировкалаш органи томонидан ариза берувчининг хоҳишига кўра қуйидаги ҳужжатлар тайёрланади:

ушбу маҳсулотга нисбатан атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари белгиланган ва кўрсатилган стандартнинг нусхаси (ташкилот стандарти, техник йўриқнома, технологик жараён ва бошқалар);

санитария-эпидемиология, ветеринария, фито-санитария хулосалари, мувофиқлик сертификати нусхалари (қонун ҳужжатларида бундай талаблар мавжуд бўлса);

тасдиқланган экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқ ҳаёт циклининг барча босқичларида маҳсулотларнинг экологик тавсифларини синаш баённомаларининг нусхалари;

экологик менежмент сертификатининг нусхаси (агар мавжуд бўлса).

Бундан ташқари, экологик маркировкалаш органи:

хомашё таркибий қисмларининг экологик хавфсизлиги, уларни қазиб олиш/етказиб бериш усуллари ҳақидаги;

ишлаб чиқариш технологияси ва унинг атроф муҳитнинг барча таркибий қисмларига таъсири ҳақидаги;

охирги икки календарь йилда ариза берувчи томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигининг бузилмаганлиги тўғрисидаги;

маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш босқичида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг шаклланиши, топширилиши, утилизация қилиниши, олиб чиқиб кетилиши ёки қайта фойдаланилиши тўғрисидаги маълумотларни олади.


33. Экологик маркировкалаш органи атмосферага ташланмалар манбаларини ва ифлослантирувчи моддаларнинг сув тизимларига оқоваларини, тупроқ қопламасининг ҳолатини ва чиқиндиларни сақлаш жойларини лаборатория текширувидан ўтказиш ишларини ташкил этади.

Лаборатория тадқиқотларини олиб бориш учун ариза берувчи ёки унинг топшириғига биноан экологик маркировкалаш органи экологик маркировкалаш дастурига мувофиқ зарур текширишларни ўтказиш учун аккредитациядан ўтган синов лабораторияларини жалб қилади.

Лаборатория тадқиқотлари маҳсулотларни I ва III типлар бўйича экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатлаш мақсадида амалга оширилади.


34. Дастурда кўрсатилган барча чора-тадбирлар амалга оширилгандан ва I ва III типлар бўйича ижобий натижалар олинганидан сўнг ариза берувчига маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқи учун сертификат берилади.

II типдаги экологик маркировкалаш бўйича ариза берувчи мувофиқлик тўғрисидаги декларация билан биргаликда маҳсулотнинг экологик хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, шу жумладан, лаборатория тадқиқотлари натижаларини тақдим этади ва рўйхатга олинади, шундан кейин ариза берувчи экологик хавфсизлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.


35. Маркировкалаш органи томонидан маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиботидан ўтказиш муддатлари ихтиёрий экологик маркировкалаш типига ва тузилган экологик маркировкалаш дастурига боғлиқ равишда қуйидагичани ташкил этади:

I тип экологик маркировкалаш бўйича - 1 ойдан ортиқ эмас;

II тип экологик маркировкалаш бўйича - 20 иш кунидан ортиқ эмас;

III тип экологик маркировкалаш бўйича - 2 ойдан ортиқ эмас.


36. Ариза берувчи ва ушбу жараёнга жалб қилинган экологик маркировкалаш органи ўз ваколатлари доирасида йиғилган ва тақдим этилган ҳужжатларнинг холислиги ва ишончлилиги учун тўлиқ жавоб беради.



5-БОБ. МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК

БЕЛГИСИ БИЛАН МАРКИРОВКАЛАШГА

СЕРТИФИКАТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА БЕРИШ ТАРТИБИ


§ 1. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан

маркировкалашга сертификатни расмийлаштириш

ва беришнинг умумий коидалари


37. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат бериш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


38. Агар маҳсулотнинг ариза берилаётган турини экологик маркировкалаш бўйича бир нечта орган мавжуд бўлса, ариза берувчи ўз ихтиёри билан улардан бирига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


39. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш тайёрловчининг жавобгарлиги остида амалга оширилади.


40. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг амал қилиш муддати даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сертификатланган ҳисобланади ва қайта сертификатланмайди. Экологик хавфсизлик белгиси ҳамда фойдаланиш ва илова қилинадиган ҳужжатлардаги маҳсулот тайёрланган сана, маҳсулотлар экологик хавфсизлик белгиси билан сертификатланганлигининг тасдиғи ҳисобланади.



§ 2. I ва III типлар бўйича маҳсулотларни экологик хавфсизлик

белгиси билан маркировкалашга сертификатлаш

бўйича ишларни олиб бориш тартиби


41. I ва III типлар бўйича маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатлаш ишларини олиб бориш учун ариза берувчи ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ зарур ҳужжатлар тўпламини илова қилган ҳолда ариза топширади.

Экологик маркировкалаш органи тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ҳужжатлар тўлиқ бўлганда - маҳсулотлар экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш ишларини амалга ошириш тўғрисида;

агар ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса - уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни қайтариш ҳақида.


42. Экологик маркировкалаш органи маҳсулотлар экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш ишларини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда экологик маркировкалаш дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


43. Экологик маркировкалаш органи маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш ишларини олиб бориш давомида:

норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ намуналарни идентификациялаш, саралаш ва лабораторияга етказиб бериш;

норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтган синов лабораториясида намуналарни синовдан ўтказиш ишларини амалга оширади.


44. Экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатланиши керак бўлган маҳсулотларни синаш маҳсулотларни сертификатлаштириш Миллий тизимининг сертификатлаштириш қоидаларига мувофиқ намуналарни танлаш мақсадида тақдим этилган маҳсулотларни идентификациялаш орқали амалга оширилади. Намуналарни идентификациялаш ва танлаш тартиботи намуналарни идентификациялаш ва танлаш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Агар идентификациялаш натижалари бўйича ариза берувчи томонидан тақдим этилган намуналар норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлмаса ёки экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкаланган маҳсулотнинг асосий намунаси ҳисобланмаса, намуналар танланмайди ва ариза берувчига сабаблари кўрсатилган ҳолда рад жавоби берилади.


45. Намуналар сони, танлаш тартиби, уларни идентификациялаш ва сақлаш қоидалари экологик маркировкаланадиган маҳсулотга норматив ҳужжатларда, шу жумладан, синов усулларида белгиланади.


46. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра сертификатланадиган маҳсулотнинг техник тавсифларини тақдим этишга ҳақлидир.


47. Муайян турдаги маҳсулотларни синаш баённомасини расмийлаштириш ва бериш муддати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган усулларга мувофиқ амалга ошириладиган ушбу турдаги маҳсулотларни синовдан ўтказишнинг умумий давомийлигидан келиб чиқиб белгиланади.


48. Аккредитациядан ўтган синов лабораторияларининг аниқ кўрсаткичлар бўйича синов натижалари мавжуд бўлган қўшимча ҳужжатлардан экологик маркировкалаш органи томонидан маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш учун фойдаланилади. Бунда синов ўтказилган муддат ҳисобга олинади, у ушбу маҳсулот учун норматив ҳужжатларда белгиланган яроқлилик муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак.


49. Маҳсулотларни экологик маркировкалаш пайтида тегишли аккредитациядан ўтган синов лабораторияси мавжуд бўлмаган тақдирда экологик маркировкалаш органи аккредитациядан ўтган ёки Ўзбекистон Республикасининг аккредитация тизимида эътироф этилган мувофиқликни баҳолаш бўйича хорижий органларнинг синов натижаларини, синовлар баённомаларини қабул қилади.


50. Намуналар синовларининг сифати ва натижаларнинг ишончлилиги, шунингдек, синовлар баённомалари сақланиши учун синовларни ўтказган аккредитациядан ўтган синов лабораторияси жавоб беради. Синов баённомалари техник эксперт томонидан имзоланади ва аккредитациядан ўтган синов лабораторияси раҳбари томонидан тасдиқланади.


51. Аккредитациядан ўтган синов лабораториялари синов баённомаларини ариза берувчига ва экологик маркировкалаш органига тақдим этади. Агар маҳсулотлар синовлари ҳар хил аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида алоҳида параметрлар бўйича ўтказилган бўлса, баённомалар билан тасдиқланган синовларнинг ижобий натижалари мавжудлиги маҳсулотларнинг экологик хавфсизликнинг белгиланган мезонларига мувофиқлигининг ижобий баҳоланиши деб ҳисобланади.


52. Синовлар натижалари салбий бўлганда, шунингдек, ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган тўплами тақдим этилганда экологик маркировкалаш органи ариза берувчига маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат беришни рад этиш ҳақида хулоса беради ва камчиликларни бартараф этиш учун ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат беради. Эътирозлар белгиланган муддатда бартараф этилганда экологик маркировкалаш органи ҳужжатларни уч иш куни мобайнида қайта кўриб чиқади.


53. Экологик маркировкалаш органи томонидан ишлаб чиқилган экологик маркировкалаш дастури бўйича ҳужжатларни таҳлил қилишнинг, шу жумладан, ушбу дастурга киритилган, аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида ўтказилган лаборатория синовларининг ижобий натижаси олинганда, экологик маркировкалаш органи уч иш куни мобайнида ҳужжатларни техник экспертга баҳолаш учун юборади.


54. Экологик маркировкалаш органининг техник эксперти ҳужжатлар тўпламини, шу жумладан, синов баённомаларини, ишлаб чиқариш ҳолати текширилишини ва ариза берувчи томонидан буюртманома билан биргаликда тақдим этилган бошқа ҳужжатларни ёки дастур бажарилишининг экологик маркировкалашга мувофиқлиги тўғрисидаги декларацияни ўрганади ва уч иш куни мобайнида маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат бериш ёхуд уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Техник экспертнинг ижобий қарори қабул қилинганда экологик маркировкалаш органи уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ариза берувчига маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат беради (юборади) ёки уни сертификат бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар мавжуд бўлганда, ариза берувчига белгиланган тартибда уларни бартараф этиш зарур бўлган муддат берилади.

Ариза берувчи томонидан маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқини берувчи сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар такроран кўриб чиқилади ва такроран кўриб чиқиш ижобий натижа берганда уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат берилади.


55. Маҳсулотларнинг маҳсулотлар экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича бажариладиган ишларнинг муддати:

I тип учун - намуналар идентификация қилинган ва танлаб олинган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак;

III тип учун - намуналар идентификация қилинган ва танлаб олинган пайтдан бошлаб ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.


56. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатни расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар топширилган пайтдан эътиборан уч иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.


57. Сертификат ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ давлат тилида ёки рус тилида расмийлаштирилади. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга расмийлаштирилган сертификат уч йил муддатга берилади ва маркировкалашга сертификатлар давлат реестрида (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) рўйхатга олинади. Сертификат Реестрга мувофиқ фақат рўйхатдан ўтказиш рақами мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади.

Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатларни Реестрда рўйхатдан ўтказиш бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


58. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга берилган сертификат асосида маҳсулотларни экологик маркировкалашнинг белгиланган типи ҳисобга олинган ҳолда ариза берувчига экологик хавфсизлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузилади. Ушбу битимда экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш усуллари ва инспекция назорати шартлари қайд этилиши керак.



§ 3. II тип бўйича маҳсулотларни экологик хавфсизлик

белгиси билан маркировкалашга сертификатлаш

бўйича ишларни бажариш тартиби


59. Экологик маркировкалаш органи бир иш куни мобайнида мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни ва ариза берувчи томонидан тақдим этилган унинг ишлаб чиқариши ва маҳсулотлари экологик хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларни улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйган ҳолда ҳамда маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқини ҳисобга қўйиш учун қабул қилади.

Бунда ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда ҳужжатлар бир иш куни мобайнида ариза берувчига қайта ишлаш учун қайтарилади.


60. Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни текшириш ва унинг ишончлилигини, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг атроф муҳитга таъсирини тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатларни тасдиқлаш уч иш куни мобайнида амалга оширилади.


61. Экологик маркировкалаш органининг техник эксперти ҳужжатлар тўпламини ўрганади ва икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


62. Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни текшириш натижалари бўйича техник эксперт томонидан:

декларациянинг ариза берилган экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлиги ва унинг ишончлилигини тасдиқлаш тўғрисида;

декларациянинг ариза берилган экологик хавфсизлик мезонларига ёки ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиботи шартларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрланади.


63. Техник экспертнинг тегишли хулосаси асосида экологик маркировкалаш органи:

мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни ҳисобга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилади - мувофиқлик тўғрисидаги декларация рўйхатдан ўтказилади ва уч иш куни мобайнида маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқи берилган ҳолда Реестрда ҳисобга қўйилади;

мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади - ёзма билдиришнома бир иш куни мобайнида ариза берувчининг ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиботи шартларига мувофиқ эмаслиги сабаблари кўрсатилган ҳолда унга юборилади.


64. Декларация ҳисобга қўйилиши рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилишда ариза берувчига аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун ўн иш кунидан ошмайдиган муддат берилади.

Ариза берувчи томонидан ҳисобга қўйиш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади.

Таҳлил натижалари бўйича аниқланган номувофиқликлар бартараф этилишини тасдиқловчи ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш уч иш куни мобайнида амалга оширилади.



6-БОБ. МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК

БЕЛГИСИ БИЛАН МАРКИРОВКАЛАШГА

СЕРТИФИКАТЛАШ ЖАРАЁНИДА ШАФФОФЛИК

ВА ОШКОРАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ


65. Ваколатли орган ўзининг веб-сайтида маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга берилган сертификатлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, қуйидагилар кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказилган декларациялар ҳақидаги маълумотларни эълон қилади:

ташкилотнинг номи, унинг манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади);

маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатда (декларацияда) белгиланган маҳсулотларнинг экологик тавсифлари;

маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг (декларациянинг) берилган санаси, амал қилиш даври ва унинг рўйхатдан ўтказиш рақами;

маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга бекор қилинган ва тўхтатиб қўйилган сертификатлар.

Маҳсулотларнинг экологик тавсифлари ҳақидаги маълумот истеъмолчига бевосита ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилиши керак.

Ваколатли орган маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга берилган сертификатлар (декларациялар) тўғрисидаги маълумотларни Реестрда юритади.


66. Ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор томонлар учун:

ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг экологик фаолияти (экологик менежмент тизими, маҳсулотларнинг экологик тавсифларини яхшилаш бўйича фаолият ва бошқалар);

фойдаланиладиган материаллар, табиий ресурслар, қаттиқ маиший чиқиндилар, атмосферага ташланмалар, сувга оқизиладиган оқовалар миқдори, истеъмол қилинадиган энергия ва материаллар миқдори;

истеъмолчининг маҳсулотлардан фойдаланиши;

маҳсулотларни ташишга қўйиладиган талаблар;

чиқиндиларни утилизация қилиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.



7-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИНИ

ОЛИБ БОРИШ


67. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат берган экологик маркировкалаш органи бир йилда бир марта Миллий сертификатлаштириш тизими томонидан белгиланган талабларга мувофиқликни тасдиқлаш мақсадида экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкаланган маҳсулотларнинг инспекция назоратини олиб бориш ҳукукига эга. Инспекция назоратини олиб боришда маҳсулот синовдан ўтказилади ва/ёки ишлаб чиқариш текширилади.


68. Экологик маркировкалаш органи уч кун олдин ташкилотни инспекция назорати ўтказилишидан хабардор қилади, ўтказиладиган сана, муддати ва даврий инспекция назорати дастурига киритилган ишлар таркибини келишади.


69. Инспекция назоратини ўтказиш ишлари қиймати ташкилот ва экологик маркировкалаш органи ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.


70. Даврий инспекция назорати дастури ҳам тўлиқ, ҳам танланган бўлиши мумкин, бу объект томонидан экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлик ва унга риоя этилиши тўғрисида холис ахборот тақдим этишига боғлиқ бўлади.

Даврий инспекция назоратини ўтказишда ушбу Низомда кўрсатилганидан ташқари қўшимча ҳужжатлар талаб қилинишига ёки қўшимча тадбирлар ўтказилишига йўл қўйилмайди.


71. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот даврий инспекция назорати бўйича маркировкалаш органининг қарорига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.


72. Даврий инспекция назорати натижаларига кўра экологик маркировкалаш органи инспекция назорати далолатномасини тузади, унда амалга оширилган ишлар, тўпланган ҳужжатлар батафсил баён қилинади, улар асосида маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг амал қилиш муддатини тасдиқлаш ёки уни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинади.


73. Инспекция назорати натижалари бўйича маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатни тасдиқлаш, тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


74. Маркировкаланган маҳсулотни инспекция назоратидан ўтказиш ҳажми, мазмуни ва тартиби Миллий сертификатлаштириш тизимининг инспекция назоратини ўтказиш қоидалари билан белгиланади.


75. Экологик маркировкалаш органи ишлаб чиқарувчини ва сертификатлаштириш бўйича Миллий органни маҳсулотни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки бекор қилиниши ҳақида уч иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт. Сертификатлаштириш бўйича Миллий орган тегишли давлат бошқаруви органларини ва оммавий ахборот воситаларини маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга бекор қилинган сертификатлар тўғрисида хабардор қилиш заруратини белгилайди.

Ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинади.


76. Экологик маркировкалаш органига экологик маркировкалаш шартларини бузиш ҳолатларини ёки асоссиз ва ноқонуний хатти-ҳаракатларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар тушганда, шу жумладан, тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилган ҳолларда режадан ташқари инспекция назорати амалга оширилади.


77. Тайёрловчининг фаолияти режадан ташқари инспекция назоратидан ўтказилганлиги учун тўлов ундирилмайди.


78. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат:

маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашда қўйиладиган экологик хавфсизлик мезонлари ишлаб чиқарувчи томонидан бузилганлиги аниқланган;

экологик маркировкалаш органининг аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилиши мажбуриятини юкловчи қарорлари ишлаб чиқарувчи томонидан бажарилмаган ҳолларда инспекция назорати натижалари бўйича бекор қилиниши мумкин.


79. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг амал қилиши:

тайёрловчининг маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида маркировкалаш органига ариза билан мурожаат қилиши;

ишлаб чиқарувчи - юридик шахсни - унинг фаолияти тугатилган ёки тўхтатилган пайтдан бошлаб тугатиш;

ишлаб чиқарувчини - қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этиш;

тайёрловчини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги сертификатининг амал қилишини тўхтатиш;

тайёрловчи томонидан бир йил мобайнида талаблар ва шартлар мунтазам равишда (икки ёки ундан ортиқ) бузилиши, агар ушбу қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ва атроф муҳитга зарар етказилишига олиб келса тўхтатилади.


80. Экологик маркировкалаш органининг маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори тайёрловчига қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг амал қилишини тўхтатишнинг сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда етказилади, бунда маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилади.


81. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат бекор қилинган тақдирда сертификатнинг асл нусхаси тайёрловчи томонидан маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида экологик маркировкалаш органига қайтарилиши керак.

Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга бекор қилинган сертификатлар экологик маркировкалаш органи томонидан йўқ қилинади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади. Бекор қилинган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар экологик маркировкалаш органининг веб-сайтида умумнинг танишиши учун эълон қилиниши керак.


82. Ариза берувчи экологик маркировкалаш органининг қароридан норози бўлган тақдирда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Экологик маркирокалаш органининг қарори устидан судга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


83. Экологик маркировкалаш органи маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш учун берилган, тўхтатиб қўйилган ва бекор қилинган сертификатлар ҳисобини юритади.


84. Экологик маркировкалаш органлари ҳар йили ваколатли органга маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш учун берилган, тўхтатиб қўйилган ва бекор қилинган сертификатлар ҳақида маълумот беради.


85. Ваколатли орган зарурат бўлганда маркировкалаш органидан маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатлаш бўйича материалларнинг нусхасини сўраши мумкин.


86. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги, ушбу Низом муддатлари ва талаблари бузилганлиги учун жавобгарлик экологик маркировкалаш органига юкланади.


87. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Экологик хавфсизлик белгисининг

КЎРИНИШИ

Экологик хавфсизлик белгисининг

ТАВСИФИ


1. Экологик хавфсизлик белгиси - яшил рангдаги Ҳумо қушининг график тасвири бўлиб, қушнинг қанотлари ҳаётнинг туғилиши, табиатнинг рамзини ифодалайдиган яшил барглардан иборатдир.

Қушнинг ичга қайрилган танаси ва қанотлари ўртасида "Экология" сўзини англатувчи "ЕКО" сўзи жойлаштирилган. Қушни лотин алифбосидаги "О" ҳарфини ифодалайдиган доира ўраб туради. "О" ҳарфига "Z" ҳарфи қўшилган. "Z" ҳарфининг пастки қисмида табиатнинг ажралмас қисми, ҳаёт манбаи ҳисобланган тоза сув рамзий кўк-ҳаворангдаги тўлқинлар шаклида тасвирланган.


2. Экологик хавфсизлик белгиси ранглари оқ, яшил ва кўк-ҳаво рангларда тасвирланган.


3. Экологик хавфсизлик белгисининг ўлчамини, тасвирнинг бажарилиш усулини, рангнинг ёрқинлигини ва уни босиш жойини (маҳсулотга, қадоқ устига, ҳужжатларга ва шу кабиларга) маҳсулотларни экологик маркировкалашга сертификатни олган маҳсулотни тайёрловчи белгилайди.

Экологик хавфсизлик белгиси ўлчамлари белгининг элементларини оддий кўз билан аниқ кўриш ва фарқлашни таъминлаши шарт.

Экологик хавфсизлик белгисини қўллаш усули экологик хавфсизлик белгиси бўлган маҳсулотнинг бутун фойдаланиш муддати жараёнида белгининг аниқ ва тиниқ тасвири сақланишини таъминлаши шарт.

Экологик хавфсизлик белгисининг

ТОИФАЛАРИ

        

1. Тўлиқ рангли шакли


2. Яшил рангли шакли


3. Қора-оқ рангли шакли



1. Экологик хавфсизлик белгисининг тўлиқ рангли шакли қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

экология ва атроф муҳитга зарар етказмайдиган ёки энг кам зарар кўрсатадиган, яъни тайёрловчининг ҳужжатларида кўрсатилган нормативлардан паст бўлган зарарни етказадиган маҳсулот;

маҳсулотнинг экологик менежменти тизимини жорий қилган тайёрловчи мувофиқлик сертификатига эга, атроф муҳитга зарар етказмайдиган замонавий талабларга жавоб берадиган илғор технологиялардан фойдаланади;

маҳсулот яратилишидан то утилизациягача бутун ҳаёт цикли давомида экология ва атроф муҳитга зарар етказмайди.


2. Экологик хавфсизлик белгисининг яшил рангли шакли қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

маҳсулот экология ва атроф муҳитга зарар етказмайди ёки жуда кам зарар етказиши мумкин, ушбу зарар тайёрловчининг ҳужжатларида кўрсатилган экологик нормативлардан паст ёки атроф муҳитга тайёрловчи томонидан ишлаб чиқариш технологияси яхшиланган тақдирда истисно этиладиган зарарни етказиши мумкин.


3. Экологик хавфсизлик белгисининг оқ-қора рангли шакли қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

маҳсулот экология ва атроф муҳитга зарар етказмайди ёки жуда кам зарар етказиши мумкин, ушбу зарар тайёрловчининг ҳужжатларида белгиланган экологик нормативлардан паст ёки атроф муҳитга фойдаланилаётган технология маънавий эскирганлиги ва модернизация қилиниши зарурлиги туфайли зарар етказиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА



"Тасдиқлайман"

Экологик маркировкалаш

органи раҳбари



(Ф.И.О.)

20__йил "____" _____________



Экологик маркировкалаш дастури

Ушбу дастур

(ташкилотнинг - ариза берувчининг номи)

маҳсулотларининг экологик хавфсизлигини баҳолаш учун тузилди.


1. Иш соҳаси ва мақсади:

нинг

(объектнинг номи)

талабларига мувофиқлигини

(норматив ҳужжатлар номи)


текшириш ва ҳаёт циклини баҳолаш


(экологик маркировкалаш / инспекция назорати)


томонидан ўтказилади.

2. Ишларни бажариш муддатлари

3. Баҳоланадиган объектлар:

Т/р

Маҳсулотларнинг ҳаёт цикли босқичлари

Баҳоланадиган

элементлар

Баҳолаш муддати

Экологик маркировкалаш органи вакили

Ташкилот - ариза берувчининг вакили






4. Махфийлик талаблари:

Экологик маркировкалаш органи

дан

ариза берувчининг номи


олинган маълумотларни ошкор қилмаслик, маҳсулотларнинг экологик хавфсизлигига доир ишлаб чиқаришни ўрганиш ва баҳолаш бўйича материалларни бошқа ташкилот ёки учинчи тарафга бермаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади.


"Келишилди"

Ариза берувчининг вакили




имзо (Ф.И.О.)





Низомга

3-ИЛОВА



Экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлик тўғрисида

ДЕКЛАРАЦИЯ

N______

Ариза берувчи:

Манзил:

Маҳсулот:

Экологик менежмент тизимининг сертификатланганлиги:

Аккредитациядан ўтган синов лабораториясининг номи, манзили ва маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатнинг давлат реестридаги рақами:

талабларига жавоб беради.

(норматив ҳужжатнинг белгиси ва номи)


Қўшимча маълумотлар (экологик менежмент сертификати, ишлаб чиқаришни текшириш далолатномаси, синов баённомалари, маҳсулотларнинг яроқлилик муддатидан ошмайдиган муддатлар):

                             



(лавозими, имзоси, Ф.И.О.)

(М.Ў.)


Тўлдирилган сана 20___йил "____" ________


Амал қилиш муддати 20___йил "____" ________гача


Рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар


Экологик маркировкалаш органида _____ -рақами билан рўйхатга олинди

(экологик маркировкалаш органининг номи, маҳсулотларни экологик хавфсизлик

белгиси билан маркировкалашга сертификатларнинг реестр рақами)

Экологик маркировкалаш

органи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

(М.Ў)




20___йил "____" ________

Низомга

4-ИЛОВА


Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси

билан маркировкалашга сертификатлаш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1. Маҳсулотларни I ва III типлар бўйича экологик хавфсизлик

белгиси билан маркировкалашга сертификатлаш

1-босқич

Ариза берувчи

Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тўғрисидаги низомга мувофиқ маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқини берувчи сертификатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни экологик маркировкалаш органига бевосита, олинганлиги тўғрисида хабарнома билан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

Ариза берувчичининг

ихтиёрига кўра

2-босқич

Экологик маркировкалаш органи

1. Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқини берувчи сертификатни олиш учун буюртманома ва ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда қабул қилади.


2. Ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади ва таҳлил қилади ва:

маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш ишларини олиб бориш тўғрисида;

ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда уларни қайта ишлаб чиқиш учун қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Экологик маркировкалаш дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

4. Аккредитациядан ўтган синов лабораториясида маҳсулотларни синовдан ўтказади ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳолатини текширади (идентификация, намуналарни ажратиб олиш).


5. Таҳлил натижалари салбий бўлганда ариза берувчига у ихтиёрий экологик маркировкалаш шартларига мувофиқ эмаслигининг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма билдиришнома юборади ва аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддат беради.


6. Таҳлил натижалари бўйича аниқланган номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқади.


7. Экологик маркировкалаш органи томонидан ишлаб чиқилган экологик маркировкалаш дастури бўйича таҳлил натижалари ижобий бўлганда, жумладан, дастурга киритилган аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида ўтказилган лаборатория синовлари бўйича ҳужжатлар таҳлили ижобий натижали бўлганда баҳолаш учун техник экспертга беради.

1. Ҳужжатлар қабул қилинган

кунда

2. Уч иш куни мобайнида

3. Бир иш куни мобайнида

4. Ўн иш куни мобайнида - I тип буйича, ўттиз иш куни мобайнида - III тип буйича

5. Ўн иш куни мобайнида

6. Уч иш куни м обайнида

7. Уч иш куни мобайнида

3-босқич

Техник эксперт

Экологик маркировкалаш органи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади ҳамда таҳлил қилади ва:

маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш сертификатини бериш тўғрисида;

маҳсулотларнинг экологик мезонларга мос келмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Уч иш куни мобайнида

4-босқич

Экологик маркировкалаш органи

1. Техник экспертнинг ижобий қарори қабул қилинганда маркировкалаш органи ариза берувчига маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқини берувчи сертификатни беради (юборади) ёки уни сертификат беришини рад этиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


2. Ариза берувчи маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқи учун сертификат бериш рад этилишига асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади.


3. Сертификатни маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатлар давлат реестрида руйхатдан ўтказади.

1. Уч иш кунидан

ошмаслиги керак

 

 


2. Уч иш куни мобайнида


3. Бир иш куни мобайнида

2. II тип бўйича маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси

билан маркировкалашга сертификатлаш

1-босқич

Ариза берувчи

Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан экологик маркировкалаш органига бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни ва маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этади.

Ариза берувчининг

ихтиёрига кўра

2-босқич

Экологик маркировкалаш органи

1. Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни ва тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда қабул қилади.


2. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган декларацияни ва тақдим этилган ҳужжатларни Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатлар давлат реестрида ҳисобга қўйиш учун кўриб чиқади, зарурат бўлганда тақдим этилган декларация ва улар тўлиқ бўлмаган тақдирда ҳужжатларни қайта ишлаб чикиш учун қайтариш ҳақида қарор қабул қилади.


3. Мувофиқлик тўғрисидаги декларация ва хужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича декларацияни Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатларни давлат реестрида рўйхатдан ўтказади ёки ариза берувчини ҳисобга қўйиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.


4. Таҳлил натижалари салбий бўлганда ариза берувчига унинг ихтиёрий экологик маркировкалаш шартларига мувофиқ эмаслигининг сабаблари кўрсатилган ёзма хабарномани юборади ва аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддат беради.


5. Тайёрловчи томонидан ҳисобга қўйиш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификатлар давлат реестрида рўйхатдан ўтказади.

1. Ҳужжат қабул қилинган кунда

2. Уч иш куни мобайнида


3. Уч иш куни мобайнида


4. Ўн иш куни мобайнида


5. Ўн иш куни мобайнида





Низомга

5-ИЛОВА

Рўйхатга олинган сана 20__йил "_____"________________


(экологик маркировкалаш органи)

Рўйхатга олиш рақами N ______



Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси

билан маркировкалашга сертификатлаш

ишларини олиб бориш учун

АРИЗА

1.


номидан


(ташкилот - ариза берувчининг номи, манзили, факс, ҳисобрақами, раҳбарнинг телефон рақами)


(раҳбарнинг Ф.И.О.)

объект

(объектнинг номи)


талабларига жавоб беради деб

(норматив ҳужжатнинг белгиси ва номи)


ҳисоблайди ва ___________________ тип бўйича экологик маркировкалаш ишларини олиб боришни, маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашга сертификат беришингизни сўрайди.


2. Экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ___________________________________________________________________

                                

тушириш йўли билан

(қадоқлар устига, ёрлиқларга, илова қилинадиган ҳужжатларга ва бошқаларга) амалга оширилади.


3. Ариза берувчи:

экологик маркировкалашнинг барча талабларини бажариш;

объектнинг экологик хавфсизлиги барқарорлигини таъминлаш;

маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш;

инспекция назорати ўтказилишини таъминлаш учун экологик маркировкалаш органининг танишишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

4. Қўшимча маълумотлар:








(лавозими)


(имзо)

(Ф.И.О.)


(М.Ў)






Низомга

6-ИЛОВА



Маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси

билан маркировкалашга сертификат


N _______


Маҳсулотларни экологик хавфсизлик

белгиси билан маркировкалашга

сертификатларни рўйхатга олиш

реестрида рўйхатга олинди. N________


Берилган сана 20__йил "____"_________

Амал қилиш муддати 20__йил "__"____

Ушбу сертификат


(маҳсулотнинг номи)

экологик маркировкалашнинг зарур тарзда идентификация қилинган объекти ва унинг норматив-методик базаси қуйидаги норматив ҳужжатлар:

1. ____________________________________________________


2. ____________________________________________________


3. ____________________________________________________


талабларига мувофиқлигини тасдиқлайди:

Сертификат эгаси тўғрисидаги маълумотлар


(номи ва юридик манзили)

Талаб қилинадиган меъзонлар бўйича экологик маркировкалаш ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар _________________________

Экологик маркировкалаш

органи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Техник эксперт





(имзо)


(Ф.И.О.)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 май


















































Время: 0.1890
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск