ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2019 й. ПҚ-4343-сон "Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2019 й.

N ПҚ-4343



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

КУРАШИШ СОҲАСИДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ

КУЧ ВА ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ СИФАТ

ЖИҲАТДАН ЯНГИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўтган давр мобайнида республикамизда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали тизимини жорий этиш, Тошкент шаҳрида ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлиги асосида амалга оширилаётган "Хавфсиз пойтахт" концепциясининг ижобий тажрибасини оммалаштириш борасида салмоқли ишлар қилинди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти алоҳида аҳамият касб этиб, ундаги криминоген вазиятнинг хусусиятига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатмоқда:

бир-биридан анча олисда ва тарқоқ ҳолда жойлашган еттита шаҳар ва ўн бешта туманни қамраб олган вилоят маъмурий-ҳудудий тузилишининг мураккаблиги;

бир вақтнинг ўзида ҳудудида чегара олди ҳудудлар, тоғли участкалар, туристик, қишлоқ хўжалиги ва йирик ишлаб чиқариш объектлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда вилоят географик жойлашувининг ўзига хослиги;

Тошкент шаҳрига барча кириш ва чиқиш йўлларининг вилоят ҳудудидан ўтиши, республиканинг бошқа ҳудудларидан, айниқса пойтахтдан келадиган аҳолининг оммавий дам олиш жойлари мавжудлиги.

Тошкент вилоятида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги босқичига ўтиш, шунингдек, ички ишлар органлари куч ва воситаларини назорат қилиш ва бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 20 июндан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқариш тизимини эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

куч ва воситаларни аҳолига бевосита яқин ҳудудларда янада самарали жойлаштириш мақсадида вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ички ишлар органларининг тузилмаларини янада мақбуллаштириш;

вилоят туман (шаҳар)ларини ички ишлар органлари куч ва воситаларининг тўртта минтақавий бошқариш ҳудудлари (кейинги ўринларда - минтақалар) бўйича 1-иловага мувофиқ тақсимлаш;

ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида ички ишлар органлари бўлинмаларининг тезкорлигини ошириш ва максимал даражадаги ҳаракатчанлигини таъминлаш.


2. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси (кейинги ўринларда - Бош бошқарма) этиб қайта ташкил этилсин ва унинг бошлиғига қуйидагилар учун шахсий жавобгарлик юклансин:

вилоят ички ишлар органлари куч ва воситаларини минтақавий бошқариш механизмларини самарали ва тўлақонли равишда амалга ошириш, уларни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича манзилли чораларни кўриш;

вилоят ички ишлар органларининг бошқа, шу жумладан пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлигини ташкил этиш;

минтақалар даражасида амалий бошқарув қарорларини қабул қилиш, таҳлилий фаолиятни ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг самарадорлигини тизимли баҳолашни сифатли ташкил этиш.


3. Белгилансинки:

минтақалар ички ишлар органлари фаолиятини кундалик назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни ташкил этиш Бош бошқарма бошлиғининг вакиллари (кейинги ўринларда - минтақавий ҳудудлар раҳбарлари) томонидан амалга оширилади;

минтақавий ҳудудлар раҳбарларининг фаолиятини таъминлаш учун штаб сифатида Бош бошқарманинг тегишлича минтақавий марказлардаги ички ишлар органларининг биноларида бевосита жойлашадиган минтақавий мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилади;

Тошкент вилояти ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг саф бўлинмалари кундалик хизматни уларнинг ҳудудларида ўташ учун бевосита минтақалар бўйича тақсимланади;

Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари уларга юклатилган вазифаларни бажаришни ҳудудлараро тамойили бўйича ташкил этиш учун минтақавий ҳудудлар раҳбарларининг бўйсунувига ўтказилади;

туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳузурида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тажрибаси асосида туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш вазифалари юклатилган ҳолда ички ишлар бўлимлари ташкил этилиши мумкин.


4. Минтақавий ҳудудлар раҳбарларига:

минтақа ҳудуди доирасида бириктирилган туман (шаҳар, соҳавий) ички ишлар органлари (кейинги ўринларда - бириктирилган бўлинмалар)га юклатилган вазифаларнинг кундалик бажарилиши бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;

бириктирилган бўлинмаларнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари нарядларининг кундалик жойлашувини белгилаш;

минтақа ҳудудидаги криминоген вазиятни инобатга олган ҳолда ва фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда бириктирилган бўлинмаларнинг куч ва воситаларининг тақсимотини мувофиқлаштириш;

бириктирилган бўлинмалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш бўйича Бош бошқарма бошлиғига таклифлар киритиш, минтақа ва соҳавий хизмати доирасида сафдорлар ва сержантлар таркиби ходимларини лавозимдан лавозимга тайинлаш;

бириктирилган бўлинмаларнинг ходимлари томонидан хизмат интизоми бузилиши ҳолатлари бўйича Бош бошқарма бошлиғининг топшириғи асосида хизмат текширувларини ўтказиш;

ўз ваколатлари доирасида бириктирилган бўлинмаларнинг ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, минтақавий ҳудудлар раҳбарлари бириктирилган бўлинмаларга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун уларнинг бевосита раҳбарияти билан баравар шахсан жавобгар ҳисобланади.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Бош бошқарма бошлиғи ва минтақавий ҳудудлар раҳбарлари томонидан жойларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги муаммолар, шунингдек ушбу фаолиятнинг самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этиладиган таклифлар Тошкент вилояти ҳокими томонидан ҳар ойда кўриб чиқилади ва ўз ваколатлари ҳамда молиявий имкониятлари доирасида манзилли чора-тадбирларни белгилайди;

Бош бошқарма ҳар чоракда минтақаларнинг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятининг самарадорлигини рейтинг тизимида баҳолайди, натижаларига кўра, илғор минтақаларнинг бириктирилган бўлинмалари раҳбарларига пул мукофотини бериш ва аксинча, паст кўрсаткичларга эга бўлганларидан пул ушлаб қолиш чораларини кўради;

минтақавий мувофиқлаштириш марказлари криминоген вазиятнинг таҳлили асосида ҳар чоракда туман (шаҳар)лар кесимида бириктирилган бўлинмаларнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича батафсил "йўл харита"ларини ишлаб чиқиб, уларнинг натижалари бўйича Бош бошқарма бошлиғига ҳар ўн кунда ахборот бериб борадилар;

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг сержантлар таркиби лавозимлари ушбу бўлинмаларнинг олий маълумотга эга бўлмаган амалдаги ходимларининг ўрнига 2021 йил 1 декабргача босқичма-босқич тайинлашни назарда тутган ҳолда фақат олий маълумотга эга ёки сиртқи шаклда ўқиётган шахслар билан жамланади.


6. Бош бошқарма фаолиятига Тошкент шаҳар тажрибаси бўйича жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва алоқа мобиль марказлари амалиёти татбиқ этилиб, минтақаларга бириктирилсин ҳамда уларга қуйидаги вазифалар юклансин:

оммавий тадбирларни ўтказишда куч ва воситаларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назоратни амалга оширишда бириктирилган бўлинмаларга кўмаклашиш;

одамлар гавжум бўладиган жойларда тезкор ва криминоген вазиятни ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бевосита кузатиш ҳамда визуал баҳолашни амалга ошириш;

жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва ҳаракатини бошқариш мақсадида, шу жумладан бевосита воқеа жойига чиққан ҳолда мобиль штаб функцияларини бажариш.


7. Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг янги тизимини жорий этиш юзасидан экспериментни амалга ошириш бўйича идоралараро комиссия 2-иловага мувофиқ тузилсин.

Идоралараро комиссия (П.Р. Бобожонов):

ҳар бир минтақа кесимида манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ваколатли мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳларини шакллантирсин ва уларнинг экспериментни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича "йўл харита"ларини тасдиқласин;

ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг жорий этилаётган тизими самарадорлигининг тизимли мониторингини ташкил этсин ва 2019 йилнинг якуни бўйича шу каби амалиётни республиканинг бошқа вилоятларига ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифларни киритсин.


8. Бошқарувда катта амалий иш тажрибасига ҳамда соҳада обрў ва ҳурматга эга бўлган ички ишлар органларининг пенсионерлари орасидан жамоатчилик асосида жамланадиган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг маслаҳатчилари лавозими киритилсин ва уларга тўланаётган пенсиясининг 100 фоизи миқдорида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ойлик устама ҳақ белгилансин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларига ҳудудий ички ишлар органларининг ўрнак кўрсатган раҳбар ходимларини улар фаолиятини баҳолаш натижасига кўра, маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан ҳар чоракда пул таъминотининг 100 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилсин.


14. Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозими бўйича пул таъминоти ва ижтимоий имтиёзлари мазкур қарорга мувофиқ ташкилий-штатлар ўзгаришларига асосан улар лавозимга қайта тайинланиши ёки пенсияга чиқишига қадар сақлаб қолинсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилоятининг шаҳарлари ва тегишли туманларида "Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастурий комплексини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликларни фото- ва видео фиксация қилиш тизими ва ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлари учун тарифларини келгусида республиканинг бошқа вилоятларига ҳам татбиқ этишни назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа саноати давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Бош бошқарма фаолиятида содир этилган жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олишнинг "102" автоматлаштирилган маълумотлар тизими жорий этилишини, шунингдек, Тошкент шаҳридаги ушбу тизимнинг такомиллаштирилиши ва реконструкция қилинишини таъминласин;

б) Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

Тошкент вилояти ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларини мақсадли дастурий таъминот ўрнатилган ва ички ишлар органлари электрон ахборот тизимларининг маълумотлар базаларига уланган уяли хизмат телефонлари билан босқичма-босқич таъминлаш;

бириктирилган бўлинмаларнинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш учун улар фаолиятининг хусусиятларини ҳамда минтақавий марказларда қайта жойлашувини инобатга олган ҳолда жойлаштириш, таъминлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда профилактика инспекторига юкламани камайтириш ва ҳудудлараро ҳаракатланганда харажатларни қоплаш манбаларини белгилашни инобатга олган ҳолда, шахсларни процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисларидаги иштирокини таъминлаш учун мажбурий келтириш тартиби ва механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ўрнатилган тартибда киритсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг уй-жой шароитларини яхшилаш соҳасига давлат-хусусий шерикчилик механизмларини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

минтақавий мувофиқлаштириш марказлари учун Тошкент шаҳар тажрибаси бўйича жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва алоқа мобиль марказлари сифатида қайта жиҳозлашни назарда тутган ҳолда 4 дона автобус харид қилиш;

2022 йил 1 январга қадар минтақалар ҳудудларида тўлиқ мото- ва автопатруллик қилишга ўтиш мақсадида Тошкент вилояти ички ишлар органлари патруль-пост хизматини босқичма-босқич скутер ва енгил транспорт воситалари билан таъминлаш бўйича таклифлар киритсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент вилояти туман (шаҳар)ларида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида биргаликда патруллик хизматини ўташни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгиласин.


18. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда йирик бозорлар ва савдо комплексларида ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида хизмат кўрсатиш борасида шартномалар тузиш бўйича чораларни кўрсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда Бош бошқарма ва унинг бўлинмаларининг, шу жумладан мақсадга номувофиқ деб топилган бир қатор амалдаги ички ишлар бўлинмаларини қисқартириш ва мавжуд криминоген вазиятни инобатга олиб зарур жойларда янгиларини ташкил этишни назарда тутган ҳолда янгиланган штат жадвалини тасдиқласин;

бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда минтақаларнинг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятининг самарадорлигини рейтинг тизимида баҳолаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ой муддатда Тошкент вилояти ички ишлар органларининг минтақалараро, шу жумладан пойтахт ички ишлар органлари билан ҳамкорлигининг уйғунлашган механизмини назарда тутувчи тартибни белгиласин;

икки ой муддатда Тошкент вилояти ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари нарядларининг ягона жойлашувини минтақалар ташкил этилаётганлигини инобатга олган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқсин;

уч ой муддатда Тошкент вилояти ички ишлар органлари йўл-патруль хизматининг автомобиль паркини кучайтириш, шу жумладан юртимизда ишлаб чиқариладиган мотоцикллар билан таъминлаш бўйича ташкилий чораларни кўрсин;


20. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 29 майдаги

ПҚ-4343-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч

ва воситаларини минтақавий бошқариш

ҳудудларининг тақсимот

СХЕМАСИ

  

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳри

Биринчи минтақавий ҳудуд

Иккинчи минтақавий ҳудуд

Учинчи минтақавий ҳудуд

Тўртинчи минтақавий ҳудуд


Чирчиқ шаҳри*


Ангрен шаҳри*

Бўка тумани*

Янгийўл тумани*




Қибрай тумани


Оҳангарон шаҳри

Бекобод шаҳри

Янгийўл шаҳри






Бўстонлиқ тумани

Олмалиқ шаҳри

Бекобод тумани

Зангиота тумани


  



Паркент тумани

Оҳангарон тумани

Оққўрғон тумани

Чиноз тумани




Юқоричирчиқ тумани

Пискент тумани

Ўртачирчиқ тумани


Қуйичирчиқ тумани




Тошкент тумани


*) минтақавий марказ






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 29 майдаги

ПҚ-4343-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва

воситаларини бошқаришнинг янги тизимини жорий

этиш юзасидан экспериментни амалга ошириш

бўйича идоралараро комиссия

ТАРКИБИ

  

1. П.Р. Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Комиссия раиси

2. Э.А. Таджиев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари,

Комиссия раисининг ўринбосари

3. Б.Т. Исаков

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

4. С.Н. Гордеев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

5. У.Ш. Ташходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати масъул ходими

6. Ш.Т. Шакиров

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари

7. М.У. Жўраев

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари

8. Б.А. Олматов

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

9. Г.И. Ибрагимов

-

Тошкент вилояти ҳокими

10. Ш.И. Норгитов

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти бошлиғи, Комиссия котиби

    

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 29 майдаги

ПҚ-4343-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2898-сон қарорининг 2-бандидаги, 3-банди иккинчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3413-сон қарорида:


а) 3-бандининг учинчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банди "а" кичик бандидаги, 5-бандининг учинчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 2-иловада:


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари, транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармалари (бўлимлари), жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари бошлиқлари, минтақавий мувофиқлаштириш марказлари раҳбарлари, бригада ва батальон командирлари, шунингдек, уларга тенглаштирилган раҳбарлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Уставнинг 23-банди "а", "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;

Уставнинг 27-банди "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш";


31-банднинг биринчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3786-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги "Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3919-сон қарорининг 4-бандидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4075-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги, 6 ва 7-бандларидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4166-сон қарорининг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 415-модда




















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск