язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2019 й. ПҚ-4346-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБАИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2019 й.

N ПҚ-4346



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИДАГИ

ТАЪЛИМ МУТАХАССИСЛИКЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги "Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4006-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3216-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташкари маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур карорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 майдаги

ПҚ-4346-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академиясидаги таълим мутахассисликлари

рўйхатига киритилаётган қўшимчалар


1. "Олий маълумотли кадрларни ўқитиш" бўлими қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"

7-1

Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти


юрист


кундузги


3 йил


".

2. "Касбий тайёргарлик факультетида кадрларни ўқитиш" бўлими қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"

15-1

Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти


мутахассис



6/5 ой**


".

    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 416-модда