язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2019 й. 465-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки корхоналари ва мулкини сотишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 февралдаги 104-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2019 й.

N 465



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИ

КОРХОНАЛАРИ ВА МУЛКИНИ СОТИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 9 ФЕВРАЛДАГИ

104-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Қонун ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига тегишли бўлган ташкилотларни сотишни жадаллаштириш, уларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришлар барпо этишга инвестициялар жалб этиш йўли билан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки корхоналари ва мулкини сотишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 февралдаги 104-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувининг раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 июндаги

465-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки корхоналари

ва мулкини сотишни жадаллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 9 февралдаги 104-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

""Ўзмиллийбанк"ка банкнинг "Kinder Fruits" МЧЖ устав капиталидаги улушини аукционга бирнеча марта (камида тўрт марта) қўйиш якунлари бўйича сотиб олиш юзасидан таклифлар тушмаган тақдирда, "Kinder Fruits" МЧЖнинг мол-мулкини алоҳида объектлар (филиаллар) сифатида сотиш ҳуқуқи берилсин".


2. 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "2-бандида" сўзлари "2-банднинг биринчи хатбошида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Kinder Fruits" МЧЖнинг мол-мулки аукционга қўйиш ва тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан бозор қиймати бўйича сотилади, аукцион бўлиб ўтмаган деб эълон қилинган тақдирда "Ўзмиллийбанк" ва унинг инвестиция компанияси олдидаги харид тўловлари билан қопланмаётган қарзлар ҳисобдан чиқарилади";

учинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 июнь