Умная подшивка
2019 й. / СБХ, 24 /Божхона
БОЖХОНАДА БАГАЖ БИЛАН...
Давлат божхона қўмитасида Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро экспертлар иштирокида миллий амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда ДБҚ Марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти божхона бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК ва Божхона институти ходимлари, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари қатнашди.
Семинарда ЖБТнинг халқаро экспертлари Тейо Кусума (Индонезия) ва Сертач Яшчи (Туркия) иштирокчиларга йўловчилар ва улар багажларини назоратдан ўтказиш масалаларига доир маъруза ва тақдимотлар ўтказишди.
Чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар назоратини енгиллаштиришда йўловчилар ҳақида олдиндан маълумот бериш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ўзаро ахборот алмашинуви муҳим аҳамиятга эга. Шу боис тадбирда мазкур ахборот алмашинувига доир баённома ва унинг ҳуқуқий доираси бўйича идоралараро ҳамкорлик ҳамда манфаатдор томонларни кенг жалб қилишга қаратилган техник масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Ҳаво йўллари орқали ҳаракатланаётган йўловчилар оқимининг тобора ортиб бораётганлиги инобатга олинса, йўловчилар ҳақида олдиндан ахборот алмашинувининг йўлга қўйилиши чегарадаги назорат ва хавфни бошқариш жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳозирда Ўзбекистонда бу борадаги халқаро тажрибани ўрганиш ва уни келгусида амалиётга татбиқ этишга қаратилган идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 январга қадар амалиётда республикамиз чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланаётган барча жисмоний шахслар йўловчи божхона декларациясини тўлдирар эди. Мазкур декларациялар йўловчиларнинг ҳисобини юритишда асосий манба бўлиб хизмат қилган.
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, республикамизнинг барча халқаро аэропортларида икки йўлакли ("яшил" ва "қизил") тизимнинг жорий этилиши натижасида йўловчи божхона декларациясини барча жисмоний шахслар томонидан ялпи тўлдирилишидан воз кечилди.
Эндиликда декларация:
q жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан ошадиган товарларга;
q жисмоний шахснинг яшаш жойи ўзгарганда (аввалги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида қайд мавжуд бўлган
...