ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 й. 472-сон "Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2019 й.

N 472




ПСИХОЛОГИЯ СОҲАСИДА

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЖАМИЯТДА

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатда психология соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда амалиётчи психологлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ҳозирги кунда мактабгача таълим тизимида 2 503 нафар, халқ таълими тизимида 14 272 нафар педагог-психолог кадрлар фаолият олиб бормоқда.

Республиканинг 10 та олий таълим муассасасида "Психология", 19 та олий таълим муассасасида "Педагогика ва психология" таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича 5 717 нафар талаба таҳсил олмоқда. Ушбу соҳада қабул квоталари кескин оширилди, хусусан 2018/2019 ўқув йилининг ўзида 2 665 нафар талаба ўқишга қабул қилинди.

2017 йилдан бошлаб профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш тизими йўлга қўйилиб, 5 696 та умумий ўрта таълим муассасасида профилактика инспекторлари, 5 328 та умумий ўрта таълим муассасасида эса маҳалла вакилларининг хоналари ташкил этилди.

Олиб борилаётган ишлар кўламига қарамасдан соҳада зудлик билан бартараф этилиши талаб этиладиган қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.

Хусусан:

биринчидан, таълим тизимининг барча босқичларида ёшларнинг психологик ҳолати диагностикасига ихтисослашган психолог кадрлар ҳамда ташкилотлар мавжуд бўлсада, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни амалга оширадиган ягона тузилманинг мавжуд эмаслиги психологик хизматлар фаолияти самарадорлигининг паст даражада қолишига таъсир кўрсатмоқда;

иккинчидан, таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва маҳалла вакилларининг хизмат хоналари ташкил этилган бўлсада, уларнинг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги йўналишлари ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмлари белгилаб берилмаган;

учинчидан, аҳолига психологик хизмат кўрсатиш етарлича йўлга қўйилмаганлиги оқибатида жамиятда ижтимоий-психологик, жумладан, оилавий муаммолар (ажримлар, оиладаги низолар, ота-она ва фарзанд муносабатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта туғруқ), "оммавий маданият"нинг салбий таъсирларига тобелик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари давом этмоқда;

тўртинчидан, олий таълим тизимида психология соҳасида тайёрланаётган амалиётчи психолог кадрларнинг билимлари умумий бўлиб қолиб, тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилмаган;

бешинчидан, психология соҳасида магистратура ва докторантурага қабул сони паст даражада бўлганлиги оқибатида, миллий психология мактабини шакллантиришда оқсоқлик сезилмоқда;

олтинчидан, психолог кадрларнинг молиявий рағбатлантирилиши, аҳолига психологик хизмат кўрсатувчи марказлар фаолиятининг қониқарсиз аҳволда эканлиги уларга тажрибали психолог кадрларни жалб қилиш имкониятини бермаяпти.

Аҳолига, айниқса ёшларга сифатли психологик хизмат кўрсатиш, психологик хизмат фаолиятини бошқаришни мувофиқлаштириш, таълим муассасалари билан профилактика инспекторлари ва жамоат вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, психология мактабини ривожлантириш ҳамда олий таълимда тор ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш, психологик марказлар ташкил этишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказини таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда бошқаришни амалга оширадиган Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар учун мулоқот майдони сифатида фаолият юритиш, тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш;

бола руҳиятида салбий ўзгаришларга сабаб бўладиган омилларни аниқлаш учун ишонч телефони ва "call-center" ташкил этиш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида психология соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш;

профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун ёшлар психологиясига оид қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этиш;

ёшлар психологиясига оид кўргазмали материалларни тайёрлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказида қўшимча 2 та бошқарув ходими штат бирликларини ажратиш йўли билан аҳолига психология хизматлари марказлари орқали маслаҳатлар бериб боришни таъминлайдиган аҳолига психологик хизматлар кўрсатиш бўлими ташкил этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази икки ой муддатда ташкил этилаётган бўлим ва шўъбаларни жамиятдаги ижтимоий-психологик ва оилавий муаммолар билан ишлаш тажрибасига эга ҳамда ўзларига юклатилган вазифалар ижросини юқори касбий даражада таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирсин, шунингдек уларни зарур моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини ташкиллаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқсин ва бир ой муддатда ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда хусусий амалиёт олиб бораётган психологлар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳаётда ўз олдига мақсад қўйиб яшаш, муваффақиятга эришган ижобий шахслар ва образлар тўғрисида кўпроқ маълумот беришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш учун медиа-режа ишлаб чиқсин ва медиа-режа доирасида тегишли телекўрсатувлар, медиа маҳсулотларни яратишни йўлга қўйсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

хорижий тажрибадан келиб чиқиб, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ижтимоий психология, ёшлар психологияси, психологик хизмат фаолиятини бошқариш, оилавий консультация ва коучинг каби бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш;

республиканинг чекка ҳудудларида амалиётчи психологларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;

олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида психология таълим йўналишларининг ўқув режаларида малакавий амалиёт давомийлигини 8 ҳафтадан 15 ҳафтага ошириш;

психология соҳасида кадрларни тайёрлаш режасини тасдиқласин ва ижросини таъминлаш чорасини кўрсин.


10. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси психология соҳаси кадрларини хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказилишини таъминласин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

11. Ўзбекистон Рсспубликаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари учун оила психологияси ва этикаси бўйича махсус курс ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин, тасдиқласин ҳамда унинг ижроси таъминлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги республикада психологлар илмий мактабини кенгайтириш мақсадида келгуси йилларда таянч докторантура ва докторантурага ажратиладиган квоталар сонини 30 фоизга ошириш чораларини кўрсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда таълим муассасаларига бириктирилган профилактика инспекторларининг вазифалари ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ўрнатилган тартибда тасдиқласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 июндаги

472-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат

кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми

Муддат

Масъул

I. ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ИШЛАРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ТИЗИМЛАШТИРИШ

1.

Узлуксиз таълим тизимида психологик хизматларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун "Психологик хизмат" концепциясини яратиш.


1. Малакали мутахассислардан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантириш.


2019 йил

15 июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази


2. Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат кўрсатиш фаолиятини тизимлаштиришга қаратилган "Психологик хизмат" концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

15 июль

2.

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари психолог ходимларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини қайта кўриб чиқиш.


1. Психологик хизмат ходимларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини инвентаризациядан ўтказиш.


2019 йил

15 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

2. Тармоқ тариф-малака маълумотномаларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Хусусан:

бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни тезда аниқлаш;

бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни бартараф этишга қаратилган тадбирларини амалга ошириш;

тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда иш олиб бориш ва бошқалар.


2019 йил

25 июнь

3.

Таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат ходимлари учун методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.

1. Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш.


2019 йил

15 июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши


2. Психологик хизмат ходимлари учун методик қўлланмалар ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва фойдаланиш учун таълим муассасаларига етказиш чораларини кўриш


2019 йил

1 август

II. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ПСИХОЛОГИЯ СОҲАСИ

УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА ТОР ЙЎНАЛИШЛАР ВА МУТАХАССИСЛИКЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ

4.

"Педагогика ва психология" ва "Психология" бакалавриат таълим йўналишлари кесимида янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни жорий этиш.


"Педагогика ва психология" бакалавриат таълим йўналиши кесимида "Амалий психология", "Ёшлар психологияси" таълим йўналишларини;

"Психология" бакалавриат таълим йўналиши негизида "Психологик хизмат фаолиятини бошқариш", "Ижтимоий психология", "Клиник психология", "Юридик психология" таълим йўналишларини;

"Педагогика ва психология" магистратура мутахассислиги кесимида "Ташкилий психология ва коучинг технологияси", "Таълим ва бошқарувда когнитив психология", "Ривожланиш психологияси ва педагогикаси" мутахассисликларини;

"Психология" магистратура мутахассислиги кесимида "Позитив психология: оилавий консультация ва коучинг", "Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт", "Юридик ривожланиш психологияси ва шахсга йўналтирилган консультация" мутахассисликларини ташкил этиш;

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.


2019/2020

ўқув

йилидан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар


5.

Психологларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида психология соҳаси бўйича қайта тайёрлаш курсаларини ташкил этиш.

1. Қайта тайёрлаш курсларининг ўқув дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июль

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар


2. Қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


2019 йил

1 август

3. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида психология бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юзасидан ташкилий ишларни бажариш.


2019/2020

ўқув

йилидан

бошлаб

III. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ

ВА ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

6.

Таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан олиб бориладиган асосий фаолият турлари ва амалга ошириладиган вазифалар, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгиловчи идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш.


2019 йил

15 июнь


Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан олиб бориладиган асосий фаолият турлари ва амалга ошириладиган вазифалар, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгиловчи идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда,

профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг вазифалари ва ваколатларини аниқ белгилаб бериш;

профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан юритиладиган ҳужжатлар номенклатурасини тасдиқлаш;

профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг таълим муассасаларида фаолият юритиш тартиби;

таълим муассасаларида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан боғлиқ масалалар юзасидан профилактик тадбирларни ташкил этиш;

таълим муассасаларида таълим сифати, тарбия жараёни, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик ва улар учун ажратилган хоналарни таълим муассасаси имкониятидан келиб чиқиб оптимизация қилиш;

таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари назарда тутиш.


2019 йил

10 июль

7.

Ёшлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ишлайдиган профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг психология соҳасидаги билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш.

1. Профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун ёш даврлари психологияси, девиант хулқ-атвор психологияси, профилактикаси ва коррекцияси асослари, ижобий психология, конфликтология ва медиация соҳаларида малака ошириш бўйича тренинг курсларини ташкил этиш.


2019 йил

15 июнь


Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

2. Психология соҳасидаги тажрибали амалиётчи психологлар, мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тренинг курсларини ташкил этиш.


2019 йил

10 июль

3. Профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича ишловчи масъул ходимлар ва жамоатчилик вакиллари сифатида фаолият юритувчи кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимидаги ўқув дастурларини илғор халқаро тажрибалар асосида қайта кўриб чиқиш ва янгилаш.


2019 йил

1 август

8.

Профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича ишловчи масъул ходимлар ва жамоатчилик вакиллари учун ёшлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ишлаш бўйича ахборотномалар ва методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.


1. Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш ва таклифлар ишлаб чиқиш.


2019 йил

15 июнь


Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши


2. Халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда ёшлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ишлаш бўйича ахборотномалар ва методик қўлланмалар яратиш ҳамда тарқатиш.


2019 йил

10 июль

9.

Болалар ва катталар руҳиятидаги ўзгаришларни тезда аниқлаш, бунга олиб келган сабабларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида психолог мутахассисларини тайёрловчи олий таълим муассасалари ҳузурида "Психологик хизмат кўрсатиш лабараториялари"ни ташкил этиш.


1. "Психологик хизмат кўрсатиш лабараториялари"нинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги ижрочиларнинг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2019 йил

15 июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

2. Психология бўйича кадр тайёрловчи олий таълим муассасалари ҳузурида "Психологик хизмат кўрсатиш лабараториялари"ни ташкил этиш ҳамда уларга олий таълим муассасалари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш ҳисобига профессор-ўқитувчилари, илмий ва илмий-педагог кадрларини мутахассис сифатида жалб этиш, шунингдек талабаларнинг малакавий амалиётини "Психологик хизмат кўрсатиш лабараториялари"да ташкил этиш.


2019 йил

июлдан

бошлаб

мунтазам


IV. БОЛА РУҲИЯТИДАГИ САЛБИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИ АНИҚЛАШ,

УНИНГ САБАБЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

10.

Таълим муассасаларидаги психологик хизмат кўрсатиш хоналарини инвентаризациядан ўтказиш.

1. Таълим муассасасидаги психологик хизмат кўрсатиш хоналари ва уларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.


2019 йил

15 июнь


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2. Таълим муассасаларида психологик хизмат кўрсатиш хоналарини ташкил этиш.


2019 йил

1 август

3. Таълим муассасаларидаги психологик хизмат кўрсатиш хоналарини босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича чоралар кўриш


2019/2020

ўқув

йилидан

бошлаб


11.

Психолог мутахассислар, бўлажак психолог талабалар учун ўқув ва методик адабиётлар яратилишини ташкил этиш

1. Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари базасидаги психологияга оид ўқув адабиётларнинг тиллар кесимидаги таҳлилини ва инвентаризациясини ўтказиш орқали мавжуд ўқув адабиётлари базасини шакллантириш.


2019 йил

15 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда


2. Психологияга оид хорижий тиллардаги ўқув адабиётларни муаллифлик ҳуқуқини сақлаган ҳолда ўзбек тилига таржима қилиш ва фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалар яратиш.


2019 йил

1 сентябрь

3. Республикамиздаги етакчи психолог олимлардан иборат муаллифлар гуруҳини шакллантириш ва хорижий методикалардан фойдаланилган ҳолда миллийлик ва менталитетни инобатга олиб, ўзбек тилида янги ўқув ва методик адабиётлар яратилишини ташкил этиш.


2019/2020

ўқув

йилидан

бошлаб


12.

Оммавий ахборот воситаларида болалар ва ўсмирларнинг руҳиятига деструктив таъсир қилувчи медиа маҳсулотлари (кино, клип, мултфильм, реклама ва ҳоказо) чиқарилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2019 йил

15 июнь


Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

2. Оммавий ахборот воситаларида болалар ва ўсмирларнинг руҳиятига деструктив таъсир қилувчи медиа маҳсулотлари чиқарилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш чораларини кўриш.


2019 йил

1 июль

3. Журналистика соҳаси бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида шахс психологиясига деструктив таъсир этувчи ахборотлар тўғрисида тушунчаларни берувчи махсус курсларни ташкил этиш.


2019/2020

ўқув

йилидан

бошлаб


13.

Вояга етмаганлар орасида психологик саломатликни кенг тарғиб этишга ва психик саломатлик билим ва кўникмаларини ёшлар ва катталарда шакллантиришга қаратилган ижтимоий, амалий, илмий ва фундаментал лойиҳалар таъсис этиш.


1. Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги грантларни бериш комиссияси томонидан танлов эълон қилиш.


2. Танлов ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш.


3. Лойиҳаларнинг самарадорлигини назорат қилиб бориш.


Алоҳида

режа асосида

Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази


14.

"Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон" шиори остида миллий тарғибот компаниясини амалга ошириш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш.


2019 йил

15 июнь


"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

2. Ўзбекистонда давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан самарали амалга оширилган миллий ва халқаро дастурлар, ижтимоий лойиҳаларнинг илғор тажрибаларини ўрганиб, миллий тарғибот кампаниясини амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш ва ҳамкорликда тасдиқлаш.


2019 йил

15 июнь

3. "Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон" шиори остида миллий тарғибот кампаниясини амалга ошириш бўйича методик қўлланмалар, тарғибот каталоглари, флаерлар, брашюралар, кўргазмали, аудио ва видео материаллар, телевизион дастурлар, ижтимоий рекламалар (роликлар), интернет сайтлари ва блогларни яратиш.


Йил

давомида

4. Бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни тезда аниқлаб, бунга олиб келган сабабларни бартараф этиш, мазкур масалада ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ролини ошириш, шунингдек, ҳар бир шахснинг умумий ва оилавий психологик саломатлик бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат идоралари, нодавлат ва жамоат ташкилотларида, айниқса, маҳалла, оила ва таълим муассасаларида "Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон" шиори остида миллий тарғибот кампаниясини амалга оширилишини назарда тутган ҳолда комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Йил

давомида

5. Ёшлар ўртасида ҳаётда ўз олдига мақсад қўйиб яшаш, муваффақиятга эришган ижобий шахслар ва образлар тўғрисида кўпроқ маълумот беришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш учун медиа-режа ишлаб чиқиш ва ушбу режага мувофиқ телекўрсатувлар, медиа маҳсулотларни яратиш.


Йил

давомида

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 июнь







































Время: 0.1831
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск