Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.06.2019 й. 474-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 июндаги

474-сон қарорига

3-ИЛОВА



Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа

маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида

тақсимлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартибини белгилайди.


2. Истеъмол этил спиртини (кейинги ўринларда спирт деб аталади) алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар (кейинги ўринларда ишлаб чиқарувчилар деб аталади) ўртасида тақсимлаш тасдиқланган истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва сарфлаш параметрлари доирасида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ҳар чоракда амалга оширилади.

Спиртнинг йиллик истеъмол талаби 500 далдан ошмайдиган ишлаб чиқарувчилар учун спирт ажратиш йилда бир марта амалга оширилади.


3. Спирт тақсимоти ҳисобот чораги бошланишидан камида 10 кун олдин ушбу Низомга 2 ва 3-иловалардаги шакллар асосида ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этиладиган аризаларга асосан амалга оширилади.

Ўз фаолиятини ҳисобот чораги давомида бошлаган ишлаб чиқарувчилар учун спирт тақсимоти тақсимланмаган спирт қолдиқлари асосида ариза топширилган кундан бошлаб 5 кун ичида амалга оширилади.


4. Ариза топширган ишлаб чиқарувчининг раҳбари аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.


5. Ишлаб чиқарувчилар учун спирт Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан ўтказилган таҳлиллар асосида тақсимланади ва аризада сўралган ҳажмлардан фарқ қилиши мумкин.

Спиртни тақсимлашда:

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг тасдиқланган баланси доирасида лицензия талабларини бажариши учун етарли бўлган миқдорда истеъмол спирти ҳажмларини ажратиш;

ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилишидан келиб чиқиб, қўшимча спирт ҳажмини харид қилиш имконияти ҳисобга олинади.


6. Таҳлил ўтказишда қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади:

аризада кўрсатилган маълумотлар;

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш бўйича лицензия талаблари;

ўтган йилнинг мос даврида ҳақиқатда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари ҳажми.


7. Инспекция томонидан спирт ишлаб чиқарувчилар ўртасида шу жумладан қуйидагилар инобатга олинган ҳолда тақсимланади:

спирт ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ушбу ташкилотлардаги спирт қолдиқлари;

ишлаб чиқарувчини календарь йил давомида ҳар бир спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотга ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш қуввати ва мазкур маҳсулотни ишлаб чиқаришда ҳар бир спирт ишлаб чиқарувчининг умумий ҳажмидаги улушидан келиб чиққан ҳолда юбориш.


8. Бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида спиртнинг тақсимланиши асосан уларнинг спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотларга нисбатан ҳудудий жойлашувига кўра амалга оширилади.


9. Тақсимланган спирт тўғрисидаги маълумотлар Инспекция томонидан ҳисобот ойи бошланишидан камида 5 кун олдин Инспекция ва спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан келишилган ягона шаклда спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотларга тақдим этиладиҳамда чораклик (йиллик) спирт олди-сотди шартномаларини тузишга асос бўлади.

Ўз фаолиятини ҳисобот чораги давомида бошлаган ишлаб чиқарувчилар учун тақсимланган спирт ҳақидаги маълумот ариза топширилган кундан бошлаб 5 кун ичида Инспекция томонидан тақдим этилади.

Қуйидаги ҳолларда спирт ҳажмларини тақсимлаш тақиқланади:

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга - белгиланган йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти 100 фоиздан ошмаган ҳолда;

бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга - аризада кўрсатилган ҳажмлардан ошмаган миқдорда.


10. Спирт 100 фоиз олдиндан тўлов асосида сотилади.


11. Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотларда кўрсатилмаган ишлаб чиқарувчилар билан ҳам ортиқча ҳажмдаспирт олди-сотди шартномасини тузиш тақиқланади.


12. Спирт ишлаб чиқарувчи ташкилот Инспекцияни тақсимланган спиртнинг ишлаб чиқарувчи томонидан тўлиқ олинганлиги тўғрисида спиртнинг охирги партияси юклаб жўнатилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан хабардор қилиши лозим.

Бунда Инспекция хабарнома олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан барча спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотларга чораклик тақсимланган спиртнинг тўлиқ ҳажмини олган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи(лар) тўғрисида хабарнома юбориши лозим.


13. Ишлаб чиқарувчи томонидан спиртни Инспекция томонидан тақсимланганидан ортиқча ҳажмда олиш қуйидагича амалга оширилади:

тақсимланган спирт ҳажмлари тўлиқ, шунинг баробарида ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этиш учун зарур ҳажмда олинганда - чорак охиригача;

ортиқча спирт ресурсларига эга бўлган исталган спирт ишлаб чиқарувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида;

спирт олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича Инспекцияни хабардор қилиш йўли билан.


14. Жорий чоракда ишлаб чиқарувчи томонидан олинмаган (тақсимланган ва қўшимча) спирт ҳажми кейинги чоракка ўтказилмайди. Бунда ишлаб чиқарувчи мазкур чоракда юклаб жўнатилмаган спирт ҳажми учун олдиндан тўланган тўловни белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


15. Инспекция томонидан ҳақиқатда ишлаб чиқарилган спирт ҳажмлари ва унинг айланмаси мониторингини ўтказиш мақсадида спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар Инспекцияга ҳар ойнинг биринчи санасидан кечиктирмасдан ўтган ой учун ушбу Низомга 5-иловага асосан шаклларда маълумотлар тақдим этиб боради.






Низомга

1-ИЛОВА



Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар

учун истеъмол этил спиртининг тақсимлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар


Этил спирти олиш учун ариза жўнатиш


Чорак бошланишидан 10 кун олдин









2-босқич

Инспекция


Ўтказилган таҳлил асосида ишлаб чиқарувчилар ўртасида спиртни тақсимлаш


Чорак бошланишидан 5 кун олдин









3-босқич

Инспекция


Ҳисобот чораги давомида фаолиятини бошлаган ишлаб чиқарувчилар учун спиртни тақсимлаш


Ариза берилганидан сўнг 5 кун давомида









4-босқич

Инспекция


Тақсимланган спирт тўғрисида маълумотларни спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотларга тақдим этиш


Чорак бошланишидан 5 кун олдин









5-босқич

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчилар


Этил спирти олди-сотди шартномасини тузиш


5 кун давомида









6-босқич

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчилар


Тақсимланган спирт ҳажмининг ишлаб чиқарувчи томонидан тўлиқ олинганлиги ҳақида Инспекцияга хабар бериши


Бир иш куни мобайнида









7-босқич

Инспекция


Чораклик тақсимланган ҳажмларда спиртни тўлиқ олган алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тўғрисида спиртни ишлаб чиқарувчи ташкилотларга хабарномалар жўнатиш


Бир иш куни мобайнида









8- босқич

Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар


Этил спиртини тақсимланган ҳажмдан ортиқча ҳажмда харид қилинганлиги тўғрисида Инспекцияни хабардор этиш


Бир иш куни мобайнида







Низомга

2-ИЛОВА



Истеъмол хомашёсидан олинган ректификатланган

этил спиртини 20__йилнинг __ чораги учун алкоголь

маҳсулотини ишлаб чиқариш мақсадида олиш учун

АРИЗА


_________________________________

(ташкилот номи)

Т/р

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номи

Ўлч.

бирл.

Ишлаб чиқариш ҳажми


Спиртга бўлган эҳтиёж ҳажми


жами

шу жумладан,

ойлар бўйича


жами

шу жумладан,

ойлар бўйича






1.












2.












3.













Жами:











              

Ташкилот раҳбарияти қабул қилинган спиртнинг мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни фақатгина кўрсатилган мақсадларда ишлатиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

Ташкилот раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

  

Тўлдириш санаси 20___й."____" ________________

Тақдим этиш санаси 20___й."____" ________________






Низомга

3-ИЛОВА

20__йилга


ишлаб чиқариш


(ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи)


учун истеъмол хом ашёсидан ректификатланган

этил спиртини олиш учун

АРИЗА


_________________________________

(ташкилот номи)

Т/р

Ишлаб

чиқариладиган

маҳсулот номи


Ўлч.

бирл.


Ишлаб чиқариш ҳажми


Маҳсулот

бирлигига

сарфланадиган

спирт (дал)

20__ йилга спирт учун

бўлган эҳтиёж ҳажми (дал)


Спиртнинг

ишлатилиши

ва сарфлани-

шини тас-

диқловчи

норматив

ҳужжат

жами

шужумладан,

чораклар бўйича


жами

шу жумладан,

ораклар бўйича


I

II

III

IV

I

II

III

IV

1.















2.















3.
















Жами:














     

1. Ташкилот раҳбарияти қабул қилинган спиртнинг мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни фақатгина кўрсатилган мақсадларда ишлатиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.


2. Аризага қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органларида ташкилотнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси илова қилинади.

Ташкилот раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Тўлдириш санаси 20___й."____" ________________

Тақдим этиш санаси 20___й."____" ________________






Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга

солиш инспекцияси томонидан тақсимланган ҳажмлардан

ортиқча ҳажмда истеъмол хом ашёсидан олинган

ректификатланган этил спиртининг харид

қилинганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

Алкоголь

маҳсулоти

ишлаб чиқарувчи

ташкилотнинг

номи

Спирт ишлаб

чиқарувчи

ташкилотнинг

номи

Спирт олди-сотдиси бўйича тузилган

шартнома тўғрисида маълумот


Спиртнинг

мақсадли

фойдала-

нилиши

шартнома

тузилган

сана

шартнома

рақами


спирт

ҳажми

(дал)


шартноманинг

амал қилиш

муддати







           

Ташкилот раҳбарияти қабул қилинган спиртнинг мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни фақатгина кўрсатилган мақсадларда ишлатиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

Ташкилот раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Тўлдириш санаси 20___й."____" ________________

Тақдим этиш санаси 20___й."____" ________________






Низомга

5-ИЛОВА



Истеъмол этил спиртининг

20__ йилнинг ____________ ойида ҳақиқатда

ишлаб чиқарилган ҳажми ва айланмаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ


(дал)

Т/р

Ишлаб

чиқариладиган

маҳсулот номи


Давр

бошига

қолдиқ


Ишлаб

чиқариш

ҳажми


Реализация

ҳажми

Йўқотишлар

Давр

охирига

қолдиқ


йил бошидан












ЖАМИ







ой учун












ЖАМИ







(дал)

Т/р

Ташкилот

номи


Ҳисобот

чораги учун

ариза


Ҳисобот

ойида

реализация

ҳажми


шу жумладан:


Олинмаган

этил спирти

қолдиғи


алкоголь

маҳсулотлари

ишлаб чиқариш

учун


бошқа

маҳсулотлар

ишлаб чиқариш

учун


бошқалар


йил бошидан
















ЖАМИ








ой учун














ЖАМИ








     


       





(ташкилот номи)


(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Тўлдириш санаси 20___й."____" ________________

Тақдим этиш санаси 20___й."____" ________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 июнь

































Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск