язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.06.2019 й. 474-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 июндаги

474-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки

бозорини  тартибга  солиш  инспекциясининг

бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартибини белгилайди.


2. Бюджетдан ташқари жамғарма юридик шахсни ташкил қилмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясини (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) сақлаш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш, Инспекция фаолиятига оид харажатларни молиялаштириш, шунингдек, Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИНГ

ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларнинг ноқонуний айланмаси учун тўланадиган жарима тўлашдан тушумларнинг 50 фоизи;

этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талаблари бузилганлиги учун тайинланадиган жарималар;

этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан тушадиган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ажратмалари суммасининг 10 фоизи миқдоридаги тушумлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;

Жамғарманинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига вақтинча жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Жамғарма маблағлари Инспекция томонидан белгиланган тартибда очиладиган тегишли ғазначилик шахсий ҳисобрақамида шакллантирилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

Инспекцияни сақлаш, шу жумладан Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш, устамалар, қўшимча ҳақлар, мукофотлар, ижтимоий тўловлар тўлаш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида чет эл мутахассислари ва маслаҳатчиларни жалб қилиш, шунингдек, Инспекция ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, алкоголь ва тамаки соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини яратишга сарфланган харажатларни молиялаштириш;

илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан алкоголь ва тамаки соҳасида техник тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини молиялаштириш;

Инспекциянинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа йўналишлар ва тадбирлар.


6. Маблағлардан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олиш мақсадида Жамғарманинг бўш маблағлари тижорат банкларининг депозитларида жойлаштирилиши мумкин. Депозитларга жойлаштиришдан олинган қўшимча маблағлар ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларда ишлатилиши мумкин.


7. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича белгиланган тартибда чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


8. Жамғарманинг даромадлар ва ҳаражатлар сметаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тасдиқланади.


9. Жамғарма маблағларини бошқариш ва сарфлаш Инспекция бошлиғи томонидан Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширилади.


10. Инспекция бошлиғи:

Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган шартномаларни тузади;


11. Инспекнинг бош бухгалтери Жамғарма маблағлари бўйича ҳисобот ва ҳисобдорликни юритади.



5-БОБ. ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 июнь