язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карорнинг 2 ва 3-бандлари 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 й. 470-сон "Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2019 й.

N 470




ДАВЛАТ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ҲАМДА НОДАВЛАТ

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ВА ДАВЛАТ АККРЕДИТАЦИЯСИДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон ва "Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб амалиётга жорий этилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 698-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарорнинг 2 ва 3-бандлари 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 июндаги

470-сон қарорига

2-ИЛОВА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги

515-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"идоравий мансублиги ва ташкилий ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда таълим ташкилотлари деб аталади) аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;";

тўртинчи хатбошидаги "муассасалари" сўзи "ташкилотлари" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нодавлат таълим ташкилотларига лицензиялар бериш;".


2. 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Белгилаб қўйилсинки:

а) умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларга малака тоифасини беришда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида;

б) нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи молиялаштирадиган давлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказганлик учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим бўйича - энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баравари;

ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бўйича тегишлилигига кўра аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир таълим йўналиши ва касб учун - энг кам ойлик иш ҳақининг етти баравари;

олий таълим бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки баравари;

олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир ихтисослик учун - энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдорида;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълими бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир курс учун - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари.".


4. 14-банддаги "аттестациядан" ва "аттестация" сўзлари тегишли равишда "баҳолашдан" ва "баҳолаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 1-иловада:


а) 2-банддаги "ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини" сўзлари "мулкчилик шаклларидан қатъи назар давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда таълим ташкилотлари деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-бандда:

учинчи хатбошидаги "муассасаларини" сўзи "ташкилотларини" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "муассасалари" сўзи "ташкилотлари" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нодавлат таълим ташкилотларига лицензиялар бериш;";


в) 9-бандда:

"а" кичик банднинг ўнинчи ва ўн иккинчи хатбошиларидаги "муассасаларида" сўзи "ташкилотларида" сўзи билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш соҳасида:";

иккинчи хатбошидаги "муассасалари" сўзи "ташкилотлари" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи - олтинчи, саккизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги "муассасаларини" сўзи "ташкилотларини" сўзи билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "муассасаларининг" сўзи "ташкилотларининг" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълим ташкилотларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш, тугатиш) ҳамда уларнинг мақомини қайта кўриб чиқиш бўйича тегишли хулосалар тайёрлаш, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга тақдимномалар киритиш;";

"в" кичик бандда:

биринчи ва тўққизинчи хатбошилардаги "муассасалари" сўзи "ташкилотлари" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи ва еттинчи хатбошилардаги "муассасаларида" сўзлари "ташкилотларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банднинг биринчи ва бешинчи хатбшиларидаги "муассасаларига" сўзи "ташкилотларига" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 10-бандда:

иккинчи хатбошидаги "муассасалари" сўзи "ташкилотлари" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "муассасаларини" сўзи "ташкилотларини" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "муассасаларини" ва "аттестация" сўзлари тегишли равишда "ташкилотларини" ва "баҳолаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 11-бандда:

иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги "муассасаларидан" сўзи "ташкилотларидан" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "муассасалари" сўзи "ташкилотлари" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "муассасаларида" сўзи "ташкилотларида" сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "муассасаларининг" сўзи "ташкилотларининг" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 июндаги

470-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 37-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарори)" 2011 йил 20 июндаги 184-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда) илованинг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори)" 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда) 1-илованинг 7-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 2 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 196-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 698-модда) 3-илованинг 2-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарори)" 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сон қарорига илованинг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 июнь