язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2019 й. 466-сон "2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Касби туманининг саноат салоҳиятини ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2019 й.

N 466




2019-2020 ЙИЛЛАРДА ҚАШҚАДАРЁ

ВИЛОЯТИ КАСБИ ТУМАНИНИНГ САНОАТ

САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятининг Касби туманида мавжуд табиий ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, саноат салоҳиятини ошириш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш орқали аҳоли турмуш даражасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида саноатни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда манзилли рўйхат деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги бўш турган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш мақсадида туман ҳокимлигига ўтказиладиган объектларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда манзилли рўйхат параметрларининг сўзсиз бажарилишини ҳамда бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва зарур амалий чора-тадбирлар кўрган ҳолда, лойиҳалар амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин;

ҳар чорак якуни билан секторлар кесимида саноатни ривожлантириш бўйича манзилли рўйхатга киритилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, лойиҳа ташаббускорлари фаолияти натижадорлигини баҳолаган ҳолда, вилоят ва туман фаоллари йиғилишларида муҳокама қилсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.


3. Қашқадарё вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи банклар билан келишган ҳолда, лойиҳалар қиймати ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан, заруратга кўра, манзилли рўйхатга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2-иловага киритилган объектларни Касби тумани ҳокимлигига ўтказиб берилишини таъминласин.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти Касби тумани "Муғлон" МФЙ ҳудудида жойлашган Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба станциясига қарашли бўлган фойдаланилмаётган 3,0 гектар ер участкасидан келгусида самарали фойдаланиш мақсадида Касби тумани ҳокимлигига бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. "Ҳунарманд" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

Касби туманида 30 нафар ишсиз ёшларни ҳунармандлар ва бошқа касб вакиллари бўлган устозларга "Устоз-шогирд" лойиҳаси бўйича бир календарь йилга шогирд сифатида бириктириш;

касб-ҳунарларни тўлиқ эгаллаган шогирдларни кейинчалик мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган шартлар асосида камида икки нафар шогирдни бепул ўқитиш шарти билан мустақил ишни давом эттириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсинлар.


7. Белгилансинки, "Устоз-шогирд" лойиҳаси бўйича устозлар ва шогирдларга тўловлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 июндаги

466-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2020 йилларда Қашқадарё

вилоятининг Касби туманида саноатни

ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳанинг номи

Лойиҳа

қиймати,

(млн.сўм)


шундан:


Хизмат

кўрсатувчи

банк


Ишга

тушириш

муддати


Янги иш

ўрин

ўз

маблағи

банк

кредити

хорижий

кредит

линияси

(минг

доллар)


Жами - 41 та лойиҳа


375 110

17 150

5 140

42 250



811

1

"Муғлон" ХК

нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


150

150




01.07.2019

4

2

"Мирзиё плюс Сарварбек" ФХ

макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


300

150

150


"Агробанк" АТБ

01.07.2019

2

3

ЯТТ Шодмонов Озод Чориевич


шлакаблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш


185

150

35


AT Халқ банки

01.07.2019

2

4

"Қурувчи улгуржи чакана савдо" МЧЖ


ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш


1 000

700

300


"Асака" банк АТБ

01.07.2019

8

5

"Ўзпахтасаноат" АЖ (1-лойиҳа)


тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1 500

1500




01.10.2019

150

6

"Big region" МЧЖ


трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


45 040

1 880


5 200


01.10.2019

50

7

"Ободон" КХ

қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (енгил конструкцияли панеллар)


3 500

3 000

500


AT "Алоқабанк"

01.10.2019

12

8

"Панжиев Жавоҳир Баходир ўғли" OК


эшик ва ром ишлаб чиқаришни ташкил этиш


400

400




08.10.2019

10

9

"Қиличов Жавоҳир" ЯТТ

мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ташкил этиш


400

300

100


AT Халқ банки

11.10.2019

4

10

"Бекназаров Зафар" ОК


спорт анжомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


500

500




11.10.2019

15

11

"Shaxribonu Jamshidovna" МЧЖ


полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


500

500




12.10.2019

10

12

"Қатаған текстил" МЧЖ


тукувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил зтиш


300

200

100


"Агробанк" АТБ


15.10.2019

27

13

"Давронов Дилшод Атхам ўғли" ОК


гигиена қоғозини ишлаб чиқаришни ташкил этиш


250

100

150


AT Халқ банки

15.10.2019

30

14

"Indorama-agro" МЧЖ XК (2-босқич)


тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


292 225



35 000


01.12.2019

70

15

"Экспресс Касби" ХК


омухта ем ишлаб чиқариш

200

100

100


AT Халқ банки


15.12.2019

4

16

ғабек" МЧЖ


қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


800

800



AT "Алоқабанк"

31.12.2019

6

17

"Маматов Нодир Жуманазарович" ОК


шлакаблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш

100

50

50


AT Халқ банки

31.12.2019

4

18

ққамиш бунёдкори" МЧЖ


шлакаблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш


80

80




31.12.2019

2

19

"Ривож капитал" МЧЖ

шлакаблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш


150

150




31.12.2019

2

20

"Қурбонов Жўрабек Буритош ўғли" ОК


мебель ишлаб чиқаришни ташкил этиш


200

50

150


AT Халқ банки

31.12.2019

3

21

"Ахмедов Маъмур Тўра ўғли" ОК


эшик ва ром ишлаб чиқаришни ташкил этиш


210

150

60


AT Халқ банки

31.12.2019

3

22

"Абдурахимов Тулқинжон Тоирович" ОК


полиэтилен қоп ишлаб чиқаришни ташкил этиш


400

100

300


AT Халқ банки

31.12.2019

15

23

"Қаҳромонов Сухроб Суннатилло ўғли': ОК


совун ва кукун ишлаб чиқаришни ташкил этиш


400

100

300


AT Халқ банки

31.12.2019

10

24

"Турдибоева Гулҳаё Акмал қизи" ОК


миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


130

80

50


AT Халқ банки

31.12.2019

9

25

"Нафасов Толиб" ОК


нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


100

100




31.12.2019

2

26

"Шерқулов Рамиз" OK


нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш


100

100



AT Халқ банки

31.12.2019

2

27

"Амирқулова Дилором Собирқул қизи" ОК


нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


155

125

30


AT Халқ банки

31.12.2019

4

28

"Юрт ризқи" МЧЖ

сутни қайта ишлашни модернизация қилиш


1 200

600

600



31.12.2019

10

29

"Амонов Муҳаммад Бахриддин ўғли" ОК


пайпоқ ишлаб чиқаришни ташкил этишни ташкил этиш


370

250

120


AT Халқ банки

31.12.2019

4

30

"Бобоев Аброр Алишер ўғли" ОК


тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


125

70

55


AT Халқ банки

31.12.2019

2

31

"Қувватова Динара Қоржабовна" ОК


тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


400

100

300


AT Халқ банки

31.12.2019

10

32

"Хонқулов Ботиржон Муродалиевич" ОК


тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


150

120

30


AT Халқ банки

31.12.2019

5

33

"Тангриев Боходир Чорибой ўғли" ОК


тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


140

110

30


AT Халқ банки

31,12.2019

2

34

"Рахматуллаев Санжарбек Обиджон ўғли" OK


тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1 000

500

500


AT Халқ банки

31.12.2019

30

35

"Қосимова Фаёза Собир қизи" OK


тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


180

150

30


AT Халқ банки

31.12.2019

5

36

"Ўзпахтасаноат" АЖ (2-лойиҳа)

тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1 500

1500




01.09.2020

150

37

"Коинот камолот" МЧЖ

мсвани қайта ишлаш ва совутгичли сиғимни ташкил этиш


1 100

500

600


AT Халқ банки

10.10.2020

10

38

"MT Amir tex" МЧЖ ҚК

пахтани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чикаришни ташкил этиш


17 500

500


2000

"Агробанк" АТБ

31.10.2020

100

39

"Мойбулоқ текстил" МЧЖ

гўштни қайта ишлаш цехини ташкил этиш


800

600

200



31.12.2020

8

40

қбулоқ" МЧЖ


сутни қайта ишлаш цехини ташкил этиш


870

435


50


31.12.2020

10

41

"Денов насл чорва" МЧЖ


сутни қайта ишлаш цехини ташкил этиш


500

200

300



31.12.2020

5

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 июндаги

466-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қашқадарё вилояти Касби туманидаги

бўш турган бино-иншоотлардан самарали

фойдаланиш мақсадида туман ҳокимлигига

ўтказиладиган объектларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи


Манзили


Балансда

сақловчи


Идоравий

мансублиги


1.

Уруғлик дон сақлаш омборхонаси биноси


Касби тумани Муғлон қишлоғи


"Дунё-М" акциядорлик жамияти


"Ўздонмаҳсулот" АК*


2.

Қурилиши тугалланмаган паррандачилик мажмуаси


Касби тумани "Муғлон" МФЙ, А.Навоий массиви 121-контур


"Шўртаннефтгаз" МЧЖ


"Ўзбекнефтгаз" АЖ*


3.

28-умумтаълим мактабнинг 1972 йилда қурилган эски биноси


Касби тумани Қатағон қишлоғи


Касби тумани 28-умумтаълим мактаби


Халқ таълими вазирлиги


      

*) Белгиланган тартибда акциядорлик жамиятидаги давлат улушини камайтириш ёки солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ҳисобидан ўтказилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 июнь