язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2019 й. 461-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2019 й.

N 461




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА

"BUSINESS CITY" ЗАМОНАВИЙ ИШБИЛАРМОНЛИК

МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 2 АВГУСТДАГИ ПҚ-3895-СОН

ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

"Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида инвесторларни танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиясининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тегишли туманлар ва шаҳарларда ташкил этиладиган "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекциялари ташкил қилинишини ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 июндаги

461-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Business city" замонавий ишбилармонлик

марказлари ҳудудида инвесторларни танлаш ва

жойлаштириш бўйича танлов комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

       

1. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси

2. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, Комиссия раиси ўринбосари

3. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари

4. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

5. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси, Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

6. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

7. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

8. (лавозимига кўра)

-

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи

9. (лавозимига кўра)

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари

10. (лавозимига кўра)

-

"Business city" марказини қуриш ва ундан фойдаланиш Дирекцияси раҳбари, Комиссия ишчи органи 

  

 

Изоҳ. Танлов комиссияси аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 10 июнь, 23-сон, 434-модда