язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш/ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 29.04.2019 й. 6-сон "Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экснертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 07.06.2019 й. 3165-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.06.2019 й.

N 3165




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

29.04.2019 й.

N 6


ҚАРОРИ




Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг

генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория

синовларини, сифати экснертиза қилинишини

амалга оширишга доир қоидаларни

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўрмон хўжалиги давлат

қўмитаси раиси                                                               Н. Бакиров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 10 июнь, 23-сон, 440-модда