Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ички ишлар вазирининг 04.05.2019 й. 120-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.06.2019 й. 2358-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2019 й.

N 2358-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

04.05.2019 й.

N 120


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш; чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги 71-сон буйруғи (рўйхат рақами 2358, 2012 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 210-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Доимий пропискага эга бўлиш учун фуқаролар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин.".


2. 4-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


3. 5-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


4. 6-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


5. 7-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


6. 8-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


7. 9-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


8. 10-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


9. 11-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


10. 13-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


11. 14-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


12. 15-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


13. 16-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


14. Қуйидаги мазмундаги 35-1 - 35-5-бандлар билан тўлдирилсин:

"35-1. Фуқаро рўйхатдан чиқиш учун ТШИИББ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида белги бўлган ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3 - 5-иловаларига мувофиқ уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка;

рўйхатдан чиқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

35-2. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

35-3. Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

35-4. Пропискадан ўтиш ёки рўйхатдан чиқарилганлик суд қарорига кўра шунингдек, қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

35-5. Рўйхатдан чиқарилганда ёки рўйхатдан ўтганлик бекор қилинганда МваФРБ инспектори уч кун муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ манзил-маълумотлар бюросига кетиш варақларини Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-иловасига мувофиқ юборади.".


15. Қуйидаги мазмундаги 38-1 - 38-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"38-1. Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга.

38-2. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасигагина доимий пропискадан ўтиши мумкин.

38-3. Ҳарбий хизматга мажбур шахсларни прописка қилиш улар мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобга қўйилганларидан кейин амалга оширилади. 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар ҳарбий ҳисобга қўйилишлари керак.".


16. Қуйидаги мазмундаги 40-1 ва 40-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"40-1. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

40-2. Фуқарони прописка қилиш ва пропискадан чиқариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.".


17. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


18. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА



(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


Доимий прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси



Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


Туғилган жойи


Қаердан келди




(минтақа номи)


Келиш мақсади



(ўз уй-жойига, қариндошларга, васий (ҳомий)га, ишга, ўқишга ва бошқа сабаблар)

Қуйидаги манзил бўйича пропискага қўйишни сўрайман:

______________________________ тумани (шаҳар), ________________________ кўчаси ___________ (квартал) _______ уй ________ корпус __________ квартира.

Турар жой


томонидан берилди.


(олди-сотди шартномаси, ордер, рақами, қачон ва ким томонидан берилган, уй-жой мулкдори Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискага қўйишни сўрайман:

Қариндошлик даражаси


Ф.И.О.


Туғилган йили ва жойи


Қаердан келди












Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.


Имзо _________________

20__ йил "___" __________________

           

Изоҳ: Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 17 июнь, 24-сон, 453-модда
































Время: 0.1936
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск