язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2019 й. 462-сон "2019 йил ҳосили учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга уруғлик картошка етказиб бериш ва ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2019 й.

N 462




2019 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ҚИШЛОҚ

ҲЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРГА

УРУҒЛИК КАРТОШКА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ИЧКИ

ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲИМ

ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН КАФОЛАТЛИ ТЎЛДИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада картошкачилик соҳасини янада ривожлантириш, картошканинг ҳосилдор навлари уруғ фондини яхшилаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" 2019 йил 29 мартдаги 259-сон қарорига мувофиқ асосий ва ғалладан бўшайдиган майдонларга уруғлик ва истеъмол картошкасини экишга жалб этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликларини сифатли уруғлик картошка билан таъминлаш ва ички бозорга ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Картошка етиштирувчилар" уюшмаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларининг 2019 йил ҳосили учун "Картошка етиштирувчилар" уюшмасининг (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) "Бўстонлиқ картошкачилик маркази" МЧЖ томонидан етказиб бериладиган ҳамда четдан келтириладиган уруғлик картошка ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:

бир ҳафта муддатда "Бўстонлиқ картошкачилик маркази" МЧЖ томонидан захирада сақланаётган ва четдан келтириладиган уруғлик картошка ҳажмларини туманлар кесимида жойлаштирсин;

10 кун муддатда "Бўстонлиқ картошкачилик маркази" МЧЖ томонидан захирада сақланаётган ва бошқа хўжалик субъектлари томонидан четдан келтириладиган уруғлик картошка ҳажмларини Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" 2019 йил 29 мартдаги 259-сон қарори доирасида картошка экишга жалб этилган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан шартномалар асосида харид қилишда амалий ёрдам кўрсатсин.


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси:

10 кун муддатда "Бўстонлиқ картошкачилик маркази" МЧЖ томонидан захирага жамғарилган уруғлик картошкани имтиёзли тарифларда (бир килограмм уруғлик картошка учун 5 сўм миқдорида) сертификатланишини таъминласин;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан биргаликда 2019 йил ҳосили учун четдан келтирилган уруғлик картошканинг сифатини назоратга олсин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган уруғликнинг экилишини таъминласин;

четдан келтирилган "элита" классидаги картошка уруғидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан 2020 йил ҳосили учун экилган ерларни апробациядан ўтказилиши ва сифатли уруғлик картошкага мувофиқлик сертификати берилишини ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йил ҳосили учун картошка экадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига уруғлик картошка харид қилиш учун 136 млрд. сўмни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағида жамланган вақтинча бўш маблағлар ҳисобидан, истисно тариқасида, тижорат банкларига 2019 йилнинг 1 июлига қадар йиллик 8 фоиз ставкада бир йил муддатга депозитга жойлаштирсин.

Тижорат банкларига 2019 йил ҳосили учун картошка экадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

5. Белгилансинки, 2019 йил ҳосили учун уруғлик ва истеъмол картошкаси экишга жалб этилган фермер хўжаликларига ажратиладиган кредитлар бўйича ҳисобланадиган фоиз ставкасининг 50 фоизи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


6. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти четдан келтирилаётган уруғлик картошканинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини таъминлаш мақсадида тадбирларга жалб этилган хўжалик субъектларига имтиёзли (50%) тарифларда темир йўл хизматлари кўрсатиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Уюшма, Молия вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар 2020 йил ҳосили учун захира қилинадиган уруғлик картошка ҳажмлари ва молиялаштириш манбалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Уюшма ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда фермер хўжаликларига картошка навларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ўтказиладиган агротехник тадбирлар юзасидан амалий семинарларни ташкил этсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар қиритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 июндаги

462-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019 йил ҳосили учун "Картошка етиштирувчилар"

уюшмасининг "Бўстонлиқ картошкачилик маркази"

МЧЖ томонидан етказиб бериладиган ҳамда

четдан келтириладиган уруғлик картошка

ҲАЖМЛАРИ

     

Ҳудудлар

Жами етказиб бериладиган уруғлик

картошка

ҳажми, тонна

шундан:

"Бўстонлиқ картошкачилик маркази" МЧЖ томонидан етказиб бериладиган

уруғлик ҳажми, тонна

импорт ҳисобидан

уруғлик картошка етказиб берувчи

хўжалик субъектлари номи

етказиб бериладиган

уруғлик ҳажми, тонна

Андижон вилояти

1100

400

"Каштан элит агрофирмаси" МЧЖ

700

Жиззах вилояти

800

500

"Агровер" МЧЖ

300

Қашқадарё вилояти

1000

-

"Lavr Farm" МЧЖ

1000

Наманган вилояти

1500

300

"Агровер" МЧЖ

200

"Bananza Trade Export" МЧЖ

1000

Самарқанд вилояти

15595

2100

"Олмазор Агро тайёрлов савдо" МЧЖ

2000

"Yang Fortuna Logistika" МЧЖ

3000

"Bananza Trade Export" МЧЖ

1500

"Agromax Export Impex" МЧЖ

1500

"Жиззах картошкачилик маркази" МЧЖ

500

"Lavr Farm" МЧЖ

1000

"Atlant International" МЧЖ

1000

"GMG Agro Trading" МЧЖ

1000

"Agro Gold Premium" МЧЖ

500

"Агровер" МЧЖ

500

"Каштан элит агрофирмаси" МЧЖ

995

Тошкент вилояти

6000

6000

-

-

Фарғона вилояти

1500

-

"Agromax Export Impex" МЧЖ

1500

Сирдарё вилояти

900

-

"Atlant International" МЧЖ

900

Жами:

28395

9300

19095





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 июндаги

462-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1100-Ф-сон фармойишининг 2-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қиш ва баҳор мавсуми захираси учун четдан истеъмол картошкаси ва гуруч маҳсулотларини келтириш мақсадида тижорат банкларига 70,0 млрд. сўмни йиллик 8 фоиз ставкада 2019 йил 27 декабргача бўлган муддатга қайтариш шарти билан жойлаштирсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 июнь