Умная подшивка
2019 й. / СБХ, 25 /Божхона
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ
ЭКСПОРТЁРЛАРИГА МУРОЖААТИ
Ҳурматли тадбиркорлар!
Серқуёш заминимизда миришкор деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнати ва заҳмати билан етиштирилаётган турли хил мева-сабзавотларнинг донғи бутун оламга кетган.
Бугун мева-сабзавотларимиз сифати ва таъми билан дунёнинг барча нуқталарига етиб бормоқда. Бунда уларни хорижга экспорт қилаётган Сиз тадбиркорларимизнинг ҳиссангиз беқиёсдир.
Шу боисдан ҳам Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борада барча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича сўнгги 2,5 йил давомида бир қатор муҳим фармон ва қарорлар қабул қилиниб, деярли барча имкониятлар яратилди.
Буларнинг баридан кўзланган асосий мақсад эса Сизнинг экспорт салоҳиятингизни ошириш ва молиявий барқарорлигингизни таъминлашга қаратилган. Жумладан, экспортдан тушган валюта тушумларини давлатга мажбурий сотиш талабининг бекор қилинганлиги Сизларга ўз даромадларингизни мустақил тасарруф этишингизга катта йўл очди.
Деярли барча товарларни, шу жумладан мева-сабзавотларни олдиндан тўлов, аккредитив, банк кафолати ёки суғурта полисисиз, шунингдек экспорт контрактини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт қилишга рухсат
...