ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш. Сувдан фойдаланиш лимитлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 й. ПФ-5742-сон "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.06.2019 й.

N ПФ-5742



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЕР ВА СУВ

РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 миллион гектардан ортиқ, шу жумладан, 3,2 миллион гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда.

Суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолати ва сув таъминотини яхшилаш мақсадида давлат дастурлари доирасида кенг кўламли ирригация ва мелиорация тадбирлари амалга оширилмоқда.

Натижада 2008-2017 йиллар мобайнида 1,7 миллион гектардан ортиқ суғориладиган майдонларнинг сув таъминоти ҳамда 2,5 миллион гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди.

Бироқ глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги йилларда даврий равишда кузатилаётган сув танқислиги ва ички ирригация тармоқларининг асосий қисми яроқсиз ҳолатга келганлиги суғориладиган экин ерларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига ва йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетишига олиб келган.

Республикада йиллар давомида ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритиш, ер ости сув захираларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда ички ирригация тармоқларини реконструкция қилиш орқали сув йўқотилишини камайтириш, шунингдек, бу ишларда салоҳиятли инвесторлар иштирокини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш доирасида халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳи) 5-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (Ж.А. Қўчқоров, А.Ж. Вахабов, Ж.А. Ходжаев)га:

халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда эксперимент тариқасида 2019 йилда Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида Концепцияни амалга ошириш тажрибасини яратиш;

эксперимент натижалари асосида 2019 йил 1 ноябрга қадар Концепцияни амалга ошириш тажрибасини бошқа ҳудудларда жорий этиш, шу жумладан, ер ва сувдан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг аниқ шартларини, қўшимча имтиёзлар, алоҳида имтиёзли кредит линияларини ҳамда фойдаланишга киритилган ер ва сувдан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин;

заруратга кўра, мазкур Фармоннинг 2-4-иловаларида белгиланган муддатлар ва ҳудудларни ўзгартириш ҳамда уларга қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки, Концепцияни амалга ошириш доирасида ирригация-мелиорация тармоқларини тиклаш, реконструкция қилиш, сув тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда сувсизликка чидамли экинларни экиш орқали фойдаланишга киритиш учун инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида 50 йилгача бўлган муддатга:

қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар, шунингдек, лалми ва ўрмон фонди ерлари - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

яйлов, бўз, кўп йиллик дарахтзорлар ва бошқа ерлар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган инвесторларга берилади.


4. Концепцияни амалга ошириш доирасида ер майдонларини фойдаланишга киритишда:

ердан фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш, ерга ишлов бермасдан экин экиш ва ерларни иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқи берилади;

мазкур ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши Ўзбекистон Республикасининг "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади;

ушбу ер майдонларида барпо этиладиган инфратузилма объектларини (дала шийпон, маҳсулотлар сақланадиган омборхоналар, суғориш иншоотлари ва бошқалар) жойлаштиришга рухсат берилади;

ердан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар, техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғидан ташқари) тўлашдан озод қилинади;

инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган қисми қоплаб берилади;

ер майдонлари инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланганидан сўнг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиб берилади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек, унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди;

қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг 10 баробари, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланади.

Бунда суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг 90 фоизи, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда мос равишда 10 ва 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади.

Ушбу меъёр ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарни ҳисоблашда ҳам қўлланилади ҳамда ҳисобланган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ва 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларининг ривожлантириш жамғармасига ундирилади;

суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига асосан амалга оширилади;

янги фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмалари сувдан фойдаланиш жойларида сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан мажбурий тарзда жиҳозлаш шарти билан ташкил этилади;

ер майдонларини фойдаланишга киритиш сувни тежовчи технологиялардан (томчилатиб, ёмғирлатиб, тупроқ остидан томчилаб суғориш ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

а) мазкур Фармоннинг 3-иловасида белгиланган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун талаб этилаётган маблағлар, 2019-2029 йиллардаги Инвестиция дастури доирасида давлат бюджетидан мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча равишда йўналтирсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисоб-китоблари асосида "Минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш" Дастурида кўзда тутиладиган қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга яроқли бўлган ер ости сувлари захирасини аниқлаш ишларини молиялаштириш учун давлат бюджети ҳисобидан маблағ ажратсин;

в) Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини;

ер майдонлари эгаларининг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишни рағбатлантирувчи механизмларни назарда тутган ҳолда табақалаштирилган солиқ имтиёзларини жорий қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

бир ой муддатда илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ердан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

а) Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини иккиламчи ижарага беришни назарда тутувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) суғориладиган ва лалми ерлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов ҳудудларининг тупроқ унумдорлигини ошириш, сув ва бошқа табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилишини;

замонавий усуллар асосида мамлакат озиқ-овқат таъминоти барқарорлигига эришиш учун янги серҳосил қишлоқ хўжалиги экинлари, уларнинг бирламчи уруғчилигини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар ташкил этилишини ва ҳаётга татбиқ этилишини таъминласин;

в) Фармонда кўрсатилган вазифалар ижросини тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида вазирлик таркибида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат масъул бошқарма ташкил этсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2020 йил 1 январдан бошлаб:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 1 ноябрга қадар мазкур Фармоннинг 3-иловасида тасдиқланган майдонларнинг кейинги йилда қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари манзилли рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин;

пахта ва ғалла етиштириш рентабеллиги паст бўлган майдони умумий майдоннинг 50 фоиздан ортиқ бўлган туманларнинг барча экин майдонларини ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш шарти билан пахта ва ғаллани тўлиқ қайта ишлашни ташкил этувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган инвесторларга бериш юзасидан таклифлар киритсин;

ушбу туманларда ташкил этиладиган пахта ва ғаллачилик йўналишидаги инвесторларга мазкур Фармоннинг 4-бандида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ҳукумат бўйсунувида қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи тегишли тузилма ташкил этилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига:

Концепция ва уни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларининг ахборотларини ҳар йили Сенат, Қонунчилик палатаси ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов зиммасига - Фармоннинг 3 ва 4-иловаларидаги прогноз кўрсаткичларни, Концепция ва уни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини мониторинг қилиш ва зарурий чораларни кўриб бориш;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига - Концепция ва уни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига - Фармоннинг 4-иловасидаги прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш, фойдаланишга киритилган майдонларда сув тежовчи технологияларни қўллаш, ирригация тармоқларида сув йўқотилишини камайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қўшимча сув омборларини қуриш;

Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзоқов зиммасига - Фармоннинг 3 ва 4-иловаларидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида халқаро молия институтлари ва чет эл инвесторлари маблағларини жалб қилиш бўйича жавобгарлик юклансин.


12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ёритиб бориш тавсия этилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 июндаги

ПФ-5742-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали

фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш

шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

2.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехникаси, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини геоахборот тизими орқали мониторинг қилиш, ерни масофадан зондлаш тизимларидан кенг фойдаланиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2019-2021

йиллар,

доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

12.

Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясининг олдини олиш ва уни кескин камайтириш ҳисобига тупроқ унумдорлигини ошириш. Бунда:

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий


"Давергеодезкадастр" қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар

ерларнинг балл бонитети пасайиши сабабини ўрганиш ва уни бартараф этиш;

2021 йил

март

шўрланган суғориладиган ерлардан шўрга чидамли экинларни экиш учун фойдаланиш;

доимий

деградациянинг олдини олиш учун замонавий технологияларни кенг жорий этиш.

2022 йил

май

16.

Қишлоқ хўжалигида тупроқдан унумли фойдаланиш технологияларини жорий этиш. Бунда:

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

"Давергеодезкадастр" қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар

ноорганик ўғитлар ва пестицидлар қўлланилишини минималлаштириш, мавжуд захиралардан кенг фойдаланиш;

ерга ишлов бериш ва экинларни парваришлашнинг илғор инновацион (Mini till, No till ва бошқ.) технологияларини амалиётга татбиқ этиш ҳисобига агротехник тадбирлар сонини минималлаштириш;

тупроқнинг токсик элементлар билан ифлосланиш даражасини акс эттирувчи 3D форматдаги тупроқ экологик хариталарини ишлаб чиқиш;

2021 йил

март

тупроқ унумдорлигини тикловчи ҳамда токсик элементларни парчаловчи микроорганизм гуруҳларини танлаб олиш ва комплекс равишда тупроқ таркибига иннокуляция қилиш.

2021 йил

август,

доимий

II. СУВ ВА ГИДРОИНШООТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ, ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

34.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарор сақлаш мақсадида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириб бориш.

Енгил конструкцияли пластик лоток ва қувурлар ишлаб чиқариш саноатини ташкил этиш ҳамда насос агрегатлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

36.

Сув омборлари тармоғини кенгайтириш ҳисобидан лалми ерларни фойдаланишга киритиш.

Бунда асосий эътиборни сел сув омборлари ва сунъий сув ҳавзаларини қуришга қаратиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

доимий

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

47.

Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга яроқли ер ости сувлари захирасини кўпайтириш учун излаш, баҳолаш гидрогеологик ишларини ўтказиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун изланишлар олиб бориш.


Комплекс

чора-тадбирлар

ҳар йили

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

49.

Қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш.


Манзилли рўйхат

ҳар йили

1 ноябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ

ВА УРУҒЧИЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

60.

"In vitro" лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларида юқори сифат кўрсаткичли, сувсизликка чидамли мевали дарахт ҳамда ток кўчатларининг навларини кўпайтириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор идоралар

IV. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ ВА СОТИШ,

ЛОГИСТИКА ВА МАРКЕТИНГ ТИЗИМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

66.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда логистика марказлари, агросаноат комплекслари фаолиятини ривожлантириш. Бунда:

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари "даладан ишлаб чиқарувчига", "ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига" етказиш бўйича логистика тизимини жорий этиш;

ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавотлар миқдори асосида совутгичли сиғимларни кўпайтириш;

экспорт қилишнинг янги истиқболли йўналишларини жорий этиш;

жаҳон бозорларидаги Ўзбекистон савдо уйларига кенг турдаги маҳсулотларни етказиб бериш ишларини тизимли ташкил этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзагроэкспорт" АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

68.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширишнинг самарали механизмини жорий этиш. Бунда:

етиштирилаётган мавжуд маҳсулотларни экспорт қилишни тизимли ташкил этиш;

маҳсулотларни дунё мамлакатлари эҳтиёжи, талаби, етказиш шартларидан келиб чиқиб, етиштиришни ҳамда экспортини йўлга қўйиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган дунё бозоридаги талабни прогноз, таҳлил қилишни тизимли йўлга қўйиш ва шу орқали маҳсулот етиштирувчиларга буюртмалар портфелини шакллантириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўзстандарт" агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

V. ЕР ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШДА ИЛМ-ФАН

ВА АМАЛИЁТ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

72.

Тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқ эрозияси ва деградациясининг олдини олишга қаратилган илмий-тадқиқотларни олиб боришни жадаллаштириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Давергеодез-кадастр" давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси

74.

Хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари серҳосил навлари ва чорва молларининг маҳсулдор зотлари ҳамда турларини маҳаллийлаштириш борасидаги илмий-амалий фаолият ҳамда ҳамкорлигини тизимли ташкил этиш.

Бунда:

хориждаги етакчи олий ўқув юртлари билан бирга қўшма факультетлар ташкил этиш;

мутахассисларни, ёш кадрларни ривожланган хорижий мамлакатларда ўқитиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини республикага олиб кириш учун ишлаб чиқариш мақсадида хорижий давлатлар ҳудудидаги ер майдонларидан ижара асосида фойдаланиш масаласини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, "Ўзстандарт" агентлиги

     

Изоҳ: "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.

Икки ва ундан ортиқ тадбирлар бирлаштирилган ҳолатларда ушбу тадбирлар учун белгиланган энг кечки муддат умумлаштирилган тадбирнинг ижро муддати ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида "Йўл харитаси"да белгиланган тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 июндаги

ПФ-5742-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан

фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича

амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

         

Ҳудуд номи

Жами

шу жумладан

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш ҳисобидан

шундан ирригация-мелиорация тадбирлари

Ер ости сувидан фойдаланиш ҳисобидан

Бошқа сув манбалари ҳисобидан

Лалми, яйлов ва бошқа ерларга сув талаб қилмайдиган экин турларини жойлаштириш ҳисобидан

Ўрмон ерларини фойдаланишга киритиш ҳисобидан

1-босқич

2019-2021

йиллар

2-босқич

2022-2024

йиллар

Республика бўйича жами

1 111 723

298 563

147 703

150 859

155 057

50 000

535 632

72 472

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё

1 050







1 050

Беруний

3 154

2 054

1 255

799




1 100

Қораўзак

5 880

3 761

3 761


149


920

1 050

Кегейли

17 433

15 790

3 482

12 308

75


468

1 100

Қўнғирот

9 855

9 395

3 675

5 720



460


Қонликўл

9 157

8 416

3 434

4 982



141

600

Мўйноқ

5 528

4 710

272

4 438

536


282


Нукус

10 017

7 557

2 568

4 989



2 460


Тахтакўпир

12 860

12 360

3 643

8 717

23


477


Тўрткўл

2 161

501

501




560

1 100

Хўжайли

8 328

7 228

3 716

3 512




1 100

Чимбой

17 195

13 642

3 964

9 678

427


2 026

1 100

Шуманай

4 214

3 614

3 614





600

Элликқалъа

3 820

2 340

763

1 577



380

1 100

Тахиатош

352

352

352






Жами

111 004

91 720

35 000

56 720

1 210


8 174

9 900

Андижон вилояти

Олтинкўл

85






85


Андижон

1032,7

369,7

369,7




663


Асака

2891,3

300

300




2491,3

100

Балиқчи

10







10

Бўз

20







20

Булоқбоши

130

40

40




70

20

Жалақудуқ

2152

320

320


51


1781


Избоскан

10







10

Қўрғонтепа

1576






326

1250

Марҳамат

757

300

300




357

100

Пахтаобод









Улуғнор

2349,85

900

900


808,5


641,35


Хўжаобод

1441,3

260,3

260,3




1181


Шаҳрихон

62






62


Жами

12517,15

2490

2490


859,5


7657,65

1510

Бухоро вилояти

Олот

2 593

693

693


1 300



600

Бухоро

3 100

1 050

1 050


2 050




Вобкент

100






100


Ғиждувон

5 242

422

422


4 420



400

Когон

1 500

250

250


1 250




Қоракўл

4 192

1 172

1 172


1 670



1 350

Пешку

4 236

1 006

1 006


2 580



650

Ромитан

3 367

147

147


2 520



700

Жондор

6 105

1 605

1 605


3 600



900

Шофиркон

6 339

639

639


5 000



700

Қоровулбозор

2 290

320

320


970



1 000

Жами

39 063

7 304

7 304


25 360


100

6 300

Жиззах вилояти

Арнасой

4 055

4 055

1 139

2 916





Бахмал

27 199




5 050


20 149

2 000

Ғаллаорол

56 805




10 452


45 353

1 000

Ш.Рашидов

14 968

400

200

200

2 239


12 329


Зомин

35 989

317

317


5 000


26 622

4 050

Зарбдор

3 691

2 675

1 337

1 338



1 016


Мирзачўл

2 162

1 661

830

831



501


Зафаробод

1 851

1 291

646

645



560


Пахтакор

262

262

262






Фориш

24 995

195

195


617

20 000

3 183

1 000

Янгиобод

21 547

1 313

1 118

195

583


17 651

2 000

Жиззах ш.

1 081

31

31




1 050


Жами

194 605

12 200

6 075

6 125

23 942

20 000

128 413

10 050

Қашқадарё вилояти

Ғузор

34 467

7 600

5 470

2 130

2 690


24 077

100

Деҳқонобод

40 248

452

100

352


1 600

37 396

800

Қамаши

32 946

4 075

1 965

2 110

3 190


24 181

1 500

Қарши

9 468

5 427

2 800

2 627

1 070


2 821

150

Косон

28 838

14 383

4 370

10 013

1 980


12 425

50

Касби

2 638

2 638

688

1 950





Китоб

10 497

574

574


1 380


7 543

1 000

Миришкор

8 863

6 960

3 725

3 235



1 873

30

Муборак

13 947

11 767

4 917

6 850



1 980

200

Нишон

9 760

9 710

5 949

3 761




50

Чироқчи

78 065

3 730

1 797

1 933

19 408

4 900

49 627

400

Шаҳрисабз

5 287




2 284


2 603

400

Яккабоғ

14 349

2 180

1 120

1 060

6 930

400

4 539

300

Жами

289 373

69 496

33 475

36 021

38 932

6 900

169 065

4 980

Навоий вилояти

Конимех

1 943

1 542

1 542




401


Қизилтепа

6 868

1 855

1 855


537


4 376

100

Навбаҳор

1 556

791

791


264


451

50

Кармана

1 767

704

704


237


726

100

Нурота

43 726

928

928


10 000


22 798

10 000

Хатирчи

6 671

517

517




3 463

2 691

Жами

62 531

6 337

6 337


11 038


32 215

12 941

Наманган вилояти

Косонсой

1 431

336

250

86

45


250

800

Мингбулоқ

5 425

3 990

1 494

2 496

1 091


244

100

Наманган

3 820

465

238

227



3 355


Норин

145

45


45




100

Поп

7 048

1 395

350

1 045

1 704


549

3 400

Тўрақўрғон

3 241

1 105

513

592

2 001


35

100

Уйчи

162






62

100

Учқўрғон

70

20


20




50

Чортоқ

1 806

1 325

606

719



281

200

Чуст

2 500

1 659

249

1 410

541


200

100

Янгиқўрғон

4 581

1 161


1 161

3 262


58

100

Жами

30 231

11 503

3 700

7 803

8 644


5 034

5 050

Самарқанд вилояти

Оқдарё

628




127


401

100

Булунғур

13 184

206

206


1 882

11 000

96


Жомбой

2 290




1 100


1 090

100

Иштихон

9 600




1 875


7 725


Каттақўрғон

19 920

1 206

1 206


1 895


16 578

241

Қўшработ

28 664




3 300


20 364

5 000

Нарпай

1 950

712

712


660


578


Нуробод

44 874

1 036

1 036


3 700


38 038

2 100

Пайариқ

23 679

3 251

3 251


2 450


17 978


Пастдарғом

3 272

615

615


1 265


1 392


Пахтачи

5 620

2 937

2 937


700


1 783

200

Самарқанд

1 023




950


73


Тойлоқ

460






60

400

Ургут

4 571

1 055

1 055


1 275


1 241

1 000

Жами

159 736

11 019

11 019


21 179

11 000

107 397

9 141

Сурхондарё вилояти

Ангор

756

656

213

443




100

Бойсун

24 101

568

61

507


1 000

21 533

1 000

Денов

2 859






2 859


Жарқўрғон

1 328

1 228

380

848




100

Музработ

1 330

1 330

414

916





Олтинсой

3 089

321

29

292



2 768


Сариосиё

9 678

178


178


6 000

500

3 000

Термиз

706

606

145

461




100

Узун

7 743

477

57

420



5 266

2 000

Шеробод

9 188

1 775

711

1 064



7 213

200

Шўрчи

878

506

145

361



272

100

Қизириқ

3 167

2 967

482

2 485




200

Қумқўрғон

1 857

1 215

113

1 102



542

100

Жами

66 680

11 827

2 751

9 076


7 000

40 953

6 900

Сирдарё вилояти

Оқолтин

2 831

1 831

408

1 423



950

50

Боёвут

1 911

1 077

529

548



734

100

Сайхунобод

252






252


Гулистон

717

145

145




472

100

Сардоба

6 553

4 901

2 408

2 494



1 352

300

Мирзаобод

12 010

8 012

4 427

3 585



3 498

500

Сирдарё

1 293

154

154




339

800

Ховос

8 717

4 075

2 002

2 073

2 156


1 936

550

Жами

34 284

20 195

10 073

10 122

2 156


9 533

2 400

Тошкент вилояти

Оққўрғон

1 881

1 390

653

736

442



50

Оҳангарон

13 255

3 579

1 360

2 219

1 939

2 000

5 437

300

Бекобод

5 064

3 085

1 080

2 005

1 160


518

300

Бўстонлиқ

5 464

364

123

240

433


4 268

400

Бўка

3 452

1 599

480

1 119

1 538


315


Қуйичирчиқ

4 367

3 886

1 166

2 720

298


34

150

Зангиота

203

179

24

155

24




Юқоричирчиқ

6 535

1 250

400

850

5 186



100

Қибрай

1 143

424

91

333

192


427

100

Паркент

6 682

429

129

300

1 744

3 100

1 209

200

Пискент

2 570

807

242

565

1 169


294

300

Ўртачирчиқ

1 807

1 273

357

917

284


200

50

Чиноз

760

395

83

312

366




Янгийўл

1 571

1 177

530

647

213


81

100

Жами

54 757

19 837

6 716

13 120

14 989

5 100

12 781

2 050

Фарғона вилояти

Бешариқ

3 417

947

75

872

704


1 616

150

Боғдод

3 120

1 081

410

671

19


2 020


Бувайда

1 546

317

122

195

322


907


Данғара

2 681

821

125

696



1 710

150

Ёзёвон

1 004

716

86

630

88



200

Қува

1 023

960

289

671

63




Олтиариқ

227

160

30

130

17



50

Қўштепа

1 440

1 174

456

718

216



50

Риштон

3 002

412

119

293

53


2 437

100

Сўх

1 490




1 490




Тошлоқ

680

426

194

232

204



50

Ўзбекистон

2 335

406

48

358

1 578


201

150

Учкўприк

2 747

804

156

648



1 943


Фарғона

1 884

1 460

104

1 356

374



50

Фурқат

1 614

254

56

198

31


1 269

60

Қувасой ш

1 299

1 299

194

1 105





Жами

29 507

11 235

2 464

8 771

5 159


12 103

1 010

Хоразм вилояти

Боғот

1 848

1 406

1 230

176

257


135

50

Гурлан

1 237

1 091

950

141



96

50

Қўшкўпир

4 621

3 883

3 349

534

322


416


Урганч

1 582

1 341

1 130

211

80


161


Ҳазорасп

5 745

4 705

4 093

612

657


383


Хонқа

1 394

1 311

1 140

171

71


12


Хива

1 085

527

450

77

92


416

50

Шовот

5 066

4 661

3 978

683

77


328


Янгиариқ

2 907

2 823

2 450

373

34



50

Янгибозор

1 267

972

850

122



255

40

Хива ш.

683

680

680




3


Жами

27 435

23 400

20 300

3 100

1 590


2 205

240





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 июндаги

ПФ-5742-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали

фойдаланиш Концепциясини амалга ошириш доирасида

халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш ва

давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича

ИШЧИ ГУРУҲИ ТАРКИБИ

        

1. Ж.А. Қўчқаров

-


Бош вазир ўринбосари - молия вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2. А.Ж. Вахабов

-

Бош вазир маслаҳатчиси - Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3. Ж.А. Ходжаев

-


қишлоқ хўжалиги вазири - Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

4. Ш.А. Вафоев

-


инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

5. Р.А. Ғуломов

-


иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

6. Б.Қ. Рўзибоев

-


сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

7. Д.Ш. Султонов

-


молия вазирининг ўринбосари

8. А.Э. Эргашев

-


қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

9. М.М. Мирзаев

-


Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

10. Ш.А. Жабборов

-


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

11. И. Каримов

-


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

12. И.А. Хакимов

-


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

13. М.И. Рўзметов

-


Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

14. А.А. Кадирходжаев

-


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

15. Ғ.А. Холжигитов

-


Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори

16. Лавозимига кўра

-


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

17. Лавозимига кўра

-


Вилоят ҳокимларининг Иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 июнь


"Халқ сўзи", 2019 йил 18 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 24 июнь, 25-сон, 455-модда











































Время: 0.1237
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск