ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Маъмурий жавобгарлик /

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.06.2019 й. 3168-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 02.05.2019 й. 71-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 19 июнда 3168-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2019 йил 2 майдаги

71-сон буйруғига

ИЛОВА



Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни

маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация

ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш

учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга

ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига

тақдим этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон "Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси ҳамда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини (бундан буён матнда идентификация ID-картаси деб юритилади) расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


реабилитация маркази - муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасаси;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс - шахсини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс;

реабилитация қилиш - муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.


2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 308-1-моддаларига асосан ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома билан судга мурожаат қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг идентификация ID-картасини расмийлаштириши учун давлат божлари туман (шаҳар) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


2-БОБ. ИДЕНТИФИКАЦИЯ ID-КАРТАСИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШДА МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛИГИГА МАНСУБЛИГИНИ АНИҚЛАШ

4. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги МваФРБ томонидан аниқланади.


5. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг аризасига кўра, уларнинг МваФРБларда идентификация ID-картасини расмийлаштиришлари учун реабилитация марказлари томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома берилади.

6. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказидан олган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома билан туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат этади. Бунда шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома туман (шаҳар) ички ишлар органи девонхонасидан (котибиятидан) рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ички ишлар органи бошлиғи томонидан МваФРБга берилади.


7. МваФРБ масъул ходими муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги унинг туғилган вақти ва жойи, қаерда яшаганлиги, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа яқин қариндошлари, аввалги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили ҳақидаги маълумотларни аниқлаш орқали ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги юзасидан тегишли хулоса чиқарилади ва ушбу хулоса тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.


8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган (суд қарори билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариб юборилган ва (ёки) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишга асослари мавжуд бўлмаган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича рўйхатга олиш истисно тариқасида, вақтинча ҳудудий реабилитация марказлари жойлашган манзилда амалга оширилади ва идентификация ID-картаси қайта расмийлаштирилади.

9. Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига мансублиги аниқланмаган ҳолларда МваФРБ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга унинг шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномани беради, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда идентификация ID-картасини расмийлаштириш чораларини кўради.

10. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб деб топилганда, ушбу шахсга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилидаги ички ишлар органи томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.

11. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга паспорт, идентификация ID-картаси ёки яшаш гувоҳномаси реабилитация маркази томонидан берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномага асосан расмийлаштириб берилган бўлса, уларга шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома такроран берилмайди.

Бунда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгиланган тартибда умумий асосларда ҳужжатлаштириладилар.

12. МваФРБ томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ҳужжатлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ойнинг якунида тегишли ҳудуддаги реабилитация марказларига маълумот юборилади.



3-БОБ. ИДЕНТИФИКАЦИЯ ID-КАРТАСИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШДА МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА

ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ

13. МваФРБ уч сутка ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига идентификация ID-картасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тақдимнома билан судга мурожаат қилади.

Тақдимномада муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши сабаблари ва асослари кўрсатилиши лозим.


14. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тақдимномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида;

тақдимномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.

15. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан тақдимнома қаноатлантирилганда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жаримадан озод этилган ҳолда унга МваФРБ томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.

Тақдимномани рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда рад этиш сабаблари ва манфаатдор томонга чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқлари тушунтирилади.


16. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиш натижаси бўйича чиқарилган қарор устидан шикоят берилиши мумкин.


4-БОБ. МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ИДЕНТИФИКАЦИЯ

ID-КАРТАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН

ДАВЛАТ БОЖЛАРИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

17. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун давлат божларини қоплаш тўғрисида МваФРБ томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ талабнома киритилади.

18. Талабномага реабилитация марказидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома ҳамда суднинг қарори нусхалари илова қилинади.


19. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун давлат божлари қоплангандан сўнг, уларнинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари жамланади ва ушбу маълумотлар МваФРБ томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилади.


5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Реабилитация

марказининг

штампи


________________ туман (шаҳар)

ички ишлар органи бошлиғига

      

20___йил "____" ____________

________________________-сон



ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ВАҚТИНЧАЛИК

МАЪЛУМОТНОМА

Расм

учун

жой


Фуқаро




(туғилган вақти ва жойи)


        




нинг


(Ф.И.О.)



          


20___ йил " ___ "___________да ______________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган ____ ______________- рақамли


     


(паспорт, яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси)


          

йўқолганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон "Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ


          


(идентификация ID-картасини)


расмийлаштириб беришингиз сўралади.



Амал қилиш муддати "____" ___________________ 20____ й.

Реабилитация маркази бошлиғи



(Ф.И.О.)

             





Низомга

2-ИЛОВА


Жиноят ишлар бўйича

___________________

туман (шаҳар) судига



Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда шахсни

маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида

ТАҚДИМНОМА

Фуқаро


га


(муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.)



расмийлаштиришда уни

(идентификация ID-картасини)


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 308-1-моддалари асосида маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши мақсадга мувофиқ.

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

      





Низомга

3-ИЛОВА


________________________

туман (шаҳар) ҳокимлигига



Идентификация ID-картасини расмийлаштириш

учун давлат божларини қоплаш тўғрисида

ТАЛАБНОМА

Фуқаро


га


(муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.)



расмийлаштиришда

(идентификация ID-картасини)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон "Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан давлат божлари учун __________________ сўмни қоплаб беришингиз сўралади.


(ҳисоб рақами: _______________________________)

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 24 июнь, 25-сон, 462-модда











































Время: 0.1831
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск