Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 08.01.2019 й. 9-сон "Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2019 й.

N 9




ЕНГИЛ ТУРДАГИ ҚУРИЛМАЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ   УЧУН   МУДДАТЛИ

(ВАҚТИНЧАЛИК) ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ

АСОСИДА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистои Республикаси Ер кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисинииг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 82-модда) 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги "Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" (Ўзбекистои Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йип 20 август, 33-сон, 674-модда) ПФ-5511-сон Фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳрида енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиб беришни тартибга солиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратшп тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиб бериш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқувчи ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда матнда - "Ишчи гуруҳ" деб юритилади) 2-иловага мувофиқ;

енгил турдаги қурилмани жойлаштириш схемаси акс эттирилган намунавий эскиз лойиҳаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Ш. Хаджизадаев), Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Д. Хидоятов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи (Ғ. Расулов), Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи (Б. Холматов):

Тошкент шаҳри ҳудудидаги ер участкаларини мониторингини пухта таҳлил қилиш натижаларига кўра, фойдаланилмаётган ер участкаларини аниқлансин, кейинчалик, уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериладиган ер участкалари рўйхатини шакллантирилсин;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида мурожаат таклифларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти ташкил этилсин, ойдинлик ва ошкоралик тамойилларига риоя этилиши таъминлансин;

енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш хуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби тўғрисида низомнинг мазмун моҳияти расмий веб-сайтларга жойлаштирилиши таъминлансин.


3. Туман ҳокимлари, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н. Турсунов), Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (Б. Адилов), Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси (М. Тохиров):

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналари қўлланилиши мониторинг қилинсин;

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан таъминлансин;

атроф худудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақланиши амалга оширилсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Ш. Хаджизадаев):

ўн кунлик муддатда юридик ва жисмоний шахсларнинг енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиб бериш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқувчи ишчи гуруҳининг регламентини ишлаб чиқиб, тасдиқлансин;

енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиб бериш тўғрисида ариза берган юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилаётганлиги доимий муҳокама қилиб борилсин;

ҳар ҳафтада ариза берган юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларининг мониторинги ҳокимлик веб-сайтига жойлаштириб борилсин.


5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Ф. Аминов), Матбуот хизмати (Х. Эргашев):

Ушбу қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2000 йил 18 февралдаги "Тошкент шаҳридаги умумий фойдаланишдаги ер майдонларида енгил турдаги савдо, хизмат кўрсатиш ва мавсумий ишлайдиган умумий овқатланиш иншоотларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги 98-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Хаджизадаев зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                           Ж. Артикходжаев






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил 8 январдаги

9-сон қарорига

2-ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахсларнинг енгил

турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун

ер участкасини ажратиб бериш тўғрисидаги

мурожаатларини кўриб чиқувчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ


1. Ш. Хаджизадаев


-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Н. Сагатов


-

Тошкент шаҳар бош архитектори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. М. Тўрабеков


-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси, ишчи гуруҳ котиби


Ишчи гуруҳ аъзолари:


4. Д. Хидоятов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари


5. Ғ. Расулов

-

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи


6. Н. Турсунов

-

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи


7. Ф. Махмудхўжаев

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари


8. Б. Адилов

-

Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори


9. Лавозимига кўра


-

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиғи


10. С. Султонов

-

Ўзбекистан Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи


11. А. Ризашов

-

Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи


        

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига тайинланган шахс ишчи гуруҳ аъзоси ҳисобланади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил 8 январдаги

9-сон қарорига

3-ИЛОВА





































Время: 0.0334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск