Умная подшивка
2019 й. / НМ, 26 /Парламент хабарлари
Парламент хабарлари
ЯНГИ ВАЗИФАЛАР, ЯНГИ МАРРАЛАР
2019 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Президентимиз халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини янада яхшилаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда Сенатнинг роли ва таъсирини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Биз Сенат деганда, биринчи навбатда, миллий парламентимизнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маданий савиясини амалда намоён этадиган, халқ манфаатларининг чинакам ифодачиси ва ҳақиқий ҳимоячиси бўлган катта бир кучни тасаввур қиламиз. Сенатор - бу халқнинг юксак ишончини қозонган вакил, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида янги - Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмита тузишни таклиф этди.
Ялпи мажлисда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Маълумки, 2015 йилдан буён Сенат Раиси бўлиб ишлаб келаётган Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинлангани муносабати билан лавозимидан муддатидан олдин озод этилган эди.
Сенаторлар томонидан яширин овоз бериш йўли билан Сенат Раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Танзила Норбоева сайланди.
Шунингдек, сенаторлар мажлис давомида қуйидаги қонунларни кўриб чиқдилар ва маъқулладилар:
q "Туризм тўғрисида"ги (янги таҳрирдаги). Қ
...