язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Адлия вазирининг 24.06.2019 й. 269-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2019 й. 783-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2019 й.

N 783-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.06.2019 й.

N 269-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 21 июндаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикасига Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан бериладиган қарз маблағларини бериш, фойдаланиш ва қайтариш тартибини (рўйхат рақами 783, 1999 йил 30 июль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 28 майдаги РГ-1-7/6-2248-3-сон, Марказий банкининг 2019 йил 31 майдаги 17-20/278-сон, Молия вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги ОИ/13-05-485-сон ва "Асака" акциядорлик тижорат банкининг 2019 йил 1 июндаги 19-12/3477-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ва Ихтисослашган "Асака" акциядорлик-тижорат банки томонидан 1999 йил 6 майдаги 12-02-1/210-сон, 16 июлдаги 55-сон, 9 июндаги 308/1961-сон ва 14 майдаги 21-04/2248-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан бериладиган қарз маблағларини бериш, фойдаланиш ва қайтариш тартиби (рўйхат рақами 783, 1999 йил 30 июль) давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                  Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 июнь, 26-сон, 475-модда