Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2019 год / Июнь, 2019 г. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 й. 471-сон "Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2019 й.

N 471




ОЛИС ҲУДУДЛАРДА ЖОЙЛАШГАН УМУМИЙ

ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ФАОЛИЯТ

ЮРИТАЁТГАН ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ

МЕҲНАТИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига махсус устама белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб белгиланадиган махсус устамалар миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:

олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун махсус устамалар берилишини қатъий назоратга олсин;

жойларда олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни чекка ҳудудларда жойлашган, педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларига жалб этиш, ёш мутахассисларга фаолият юритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва таълим сифатини яхшилаш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 июндаги

471-сон қарорига

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа

ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог

ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар

РЎЙХАТИ

Ҳудуднинг номи


Махсус устама белгиланаётган ҳудуд


1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Нукус шаҳри

"Қаратаў" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)


Кегейли тумани

"Аспантай" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)


Қўнғирот тумани

"Қорақалпоғистон" шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)


"Қирққиз" шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)


"Жаслиқ" шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)


Мўйноқ тумани

"Қазахдарья" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)


"Хаким ота" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)


Тахтакўпир тумани

"Қоструба" маҳалла фуқаролар йиғини

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск